Бир Кўза Сув
Автор Osman Nuri Topbas
5/5
()
Об этой электронной книге
Туркиялик олим У.Н.Тўпбошнинг қўлингиздаги китобида Ислом маърифатининг буюк намояндаларидан Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг "Маснавий"лари таҳлили асосида ҳаётимизнинг маънавий қирралари ёритилади.
Читать больше произведений Osman Nuri Topbas
История Пророков -1 Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Созвездие Праведных Халифов Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокИстория Пророков: 3 Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5История Пророков: 4 Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокИстория Пророков -2 Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокБеседы и наставления Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценок
Связано с Бир Кўза Сув
Похожие электронные книги
Сорок хадисов в рассказах для детей Рейтинг: 4 из 5 звезд4/5Как приручить дракона. Книга 2. Как стать пиратом Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Земная жизнь и ее блага с точки зрения Ислама Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценок40 Священных Хадисов 40 Кудси Хәдис Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокПреданность Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Сакральные тайны смерти и могилы Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокПовседневная Жизнь Пророка Мухаммада (с.а.с) Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокБлагословенный семейный очаг Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценок76 Больших Грехов Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокБеседы и наставления Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокПуть Сердца Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокНаставление Идущим Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокИзбранные рассказы из «Маснави» Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокРелигия Ислам Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокЖены Пророка Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокЖенщина в Исламе Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Основы Исламских Знаний Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокПост месяца Рамадан Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокПоследний Вздох Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокИсламское Вероучение Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Коран и Евангелие Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокО СЫН МОЙ! (Обязательных Для Мусульман) Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокВведение в Ислам Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокИстория Пророков -5 Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Russian Translation of Quran Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Ислам, Вера, Поклонение Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценок250 хадисов с комментариями о нормах жизни мусульманина Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокСияющий Коран : Взгляд библеиста Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокСамый любимый человек Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокКнижное приложение #01 (139) Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценок
«Ислам» для вас
Беседы и наставления Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокПуть Сердца Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценок250 хадисов с комментариями о нормах жизни мусульманина Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокВведение в Ислам Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокСияющий Коран : Взгляд библеиста Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокСакральные тайны смерти и могилы Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокСамый любимый человек Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокИсламское Вероучение Рейтинг: 5 из 5 звезд5/576 Больших Грехов Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокЖенщина в Исламе Рейтинг: 5 из 5 звезд5/5Египетские мистики в поисках пути Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокПовседневная Жизнь Пророка Мухаммада (с.а.с) Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценокЖены Пророка Рейтинг: 0 из 5 звезд0 оценок
Отзывы о Бир Кўза Сув
1 оценка0 отзывов
Предварительный просмотр книги
Бир Кўза Сув - Osman Nuri Topbas
Лайлини инжитма
Лайлининг маҳалласини қоровули
Кўзгудаги ёлғон
Муҳаббат ва хусумат
Марҳаматнинг баракати
Инсон бўл, инсон
Золимнинг яхшилиги
Асоратдан ҳурриятга
Нафс қутурган арслон кабидир
Нафс мавжудлигининг ҳикмати
Илоҳий қаҳр
Борлиқ девори
Бу оқшом Ҳиндистонда
Коинот, Қуръон ва Инсон
Ҳақнинг таржимонлиги
Илоҳий қонунлардаги истиснолар ҳикмати
Оламдаги ваҳдат тамойили
Тасаввуф ва илми ладунний
Ҳазрати Мавлоно, Шамс ва Шаби Арус
Улфат
Бир онадан айрилдик
БИР КЎЗА СУВ
Гўзаллар соф ва тиниқ кўзгу истаганлари каби, жўмардлик ҳам фақир ва заиф кимсаларни истайди.
Гўзалларнинг ҳусни кўзгуда акс этганидек, инъом ва эҳсоннинг гўзаллиги ҳам фақир ва ғарибларни шод қилиш билан намоён бўлади.
Мавлоно Жалолиддин Румий
Бир фақир бадавий араб жазирама саҳрода хотини билан чодир тикиб яшар эди. Бир кеча хотини:
– Бутун йўқчилик, қийинчиликни биз чекмоқдамиз. Ҳамманинг умри фаровонлик билан ўтмоқда. Фақатгина бизлар фақирмиз. Нонимиз йўқ, қатиғимиз оз. Пиёламиз йўқ, сувимиз кўз ёши... Кундузи кўйлагимиз қуёш, кечаси тўшагимиз ой. Очликдан ойни нон хаёл қилиб ғалаёнга тушамиз. Бу кетишда ҳолимиз нима бўлади? – деб ҳасрат қилди.
Бадавий бунга жавобан шундай деди:
– Эй хотин, қачонгача дунё моли учун ҳасрат чекасан? Бу дунёда қанча умримиз қолди? Ақлли кишилар озкўпга қарамайдилар. Ёшлигингда қаноатли эдинг, қариган сари ҳирсинг ортмоқда. Олтин истайсан, ҳолбуки авваллари ўзинг олтин каби эдинг. Сенга нима бўлди?
Хотин бу сўзларга қулоқ тутмай, жаврашда давом этди:
– Эй номус нималигини билмайдиган одам!.. Сенинг беҳуда сўзларингдан тоқатим тоқ бўлди. Аҳволимизни кўриб уялмайсанми? Менга қаноатли бўл дейсан. Қачонгача сабр қилай? Сабр қачон жонингга оро кирган эди? Ундан кўра, бойиш йўлини изласангчи?
Бадавий:
– Сен аёлмисан ёки бошимга битган баломисан? Мен фақирлигим билан фахрланаман. Бошимни оғритма! Мол, мулк ва пул бошдаги кулоҳ каби бир нарса. Кулоҳ эса калларнинг нажоти. Бойлар қулоғига қадар гуноҳга ботган кишилар бўлиб, бойликлари уларнинг гуноҳларини яшириб туради. Фақирлик нималигини сен қаердан билар эдинг? Фақирликни хорзорлик ўрнида кўрма! Аллоҳ кўрсатмасин, менинг бу дунёдан таъмам йўқ. Кўнглимда эса қаноат ва сабр тўла бир олам бор.
– Эй хотин, жанжални бас қил. Бас қилмасанг, мени тинч қўй. Мен яхшилик билан ҳам, ёмонлик билан ҳам жанжал қила олмайман. Жанжалга тоқатим йўқ. Жанжал уёқда турсин, хотиржам пайтларда ҳам жанжални ўйласам кўнглим беҳузур бўлади... Шунинг учун овозингни ўчир, бўлмаса бошим оққан томонга кетиб қоламан...
Аёл эрининг ўз сўзларидан қайтмаслигини кўриб, кўзига ёш олди, гўё пушаймон бўлди. Бадавий ҳам хотинининг кўз ёшларидан таъсирланиб, айтган сўзларидан афсус чекди.
Эрининг пушаймонлигини сезган аёл унга шундай маслаҳат берди:
– Кўзада ёмғир суви бор. Бутун молмулкимиз шундан иборат. Бу кўзани олиб, подшоҳлар подшоҳининг ҳузурига кир, унга келтирган совғангни тақдим этиб, шундай де:
– Бизнинг бундан бошқа ҳеч бир молмулкимиз йўқ, зотан чўлда бундан яхши совға топа олмайсиз. Подшоҳимизнинг хазиналари тўла бўлса ҳам, унда бундай сув топилмаса керак. Зотан бундай сувни топиш унчалик осон эмас.
Бечора аёл Бағдоднинг ўртасидан Дажла дарёси оқиб ўтишини қаердан ҳам билсин? Шунинг учун ўзи тўплаган сувни мақтагандан мақтади. Эри ҳам уни қўллабқувватлади:
– Ким ҳам бундай совға топа оларди? Ҳақиқатан ҳам, бу кўзадаги ноёб ёмғир суви фақат подшоҳларгагина муносиб!
Бадавий кўзанинг оғзини маҳкам беркитиб, ўзини бир матога ўради да, уни кўтариб, Бағдод томон жўнади. Кўза синиб нетиб қолмасин, суви тўкилмасин, деб уни кўз қорачиғидек асрар эди. Кунлар, ҳафталар ўтиб, ниҳоят Бағдодга етиб келди. Излабизлаб халифанинг саройини топди. Сарой эшигига яқинлашди. Қоровуллар ундан ташриф сабабини сўрадилар. Бадавий:
– Эй муҳтарам зотлар! Мен бир ғариб бадавийман. Подшоҳнинг лутфидан умидвор бўлиб, саҳродан келдим. Бу совғамни подшоҳ ҳазратларига элтинг, подшоҳдан умидвор бўлган кишининг эҳтиёжларига шу йўсинда жавоб беринг. Бу жуда тотли, ширин сув, уни чўлда ёмғир сувларидан тўпладим. Кўзам ҳам янги, чиройли..., деди.
Халифанинг мулозимлари аввалига бу содда ва оқкўнгил бадавийнинг устидан роса кулдилар, сўнгра унинг яхши ниятлар билан олиб келган туҳфасини қабул қилиб олдилар. Сарой орқасидаги сурон солиб оқаётган Дажла дарёсидан бехабар бадавий эса подшоҳдан марҳамат кутиб турарди.
Бадавийнинг сув тўла кўзасини халифа ҳузурига олиб киришган эди, у жуда хурсанд бўлиб, меҳмонни қабулига чорлади. Ундан ҳолаҳвол сўраб, янги тўнлар кийдирди ва мулозимларига:
– Кўзани олтинга тўлдириб, эгасига қайтаринглар. Уйи-га эса дарё йўли билан кемада олиб бориб қўйинглар. У бу ерга саҳро орқали келибди. Дажла дарёсининг йўли эса юртига анча яқин. Шу йўлдан қайтсин, деб амр берди.
Бадавий кемага чиқиб, дарёни кўрганда ҳайратдан саросимага тушиб қолди. Уни ажаблантирган нарса – дарёда шу қадар сув бўла туриб, халифанинг у келтирган сувни олиши эди. Бу ҳолдан Аллоҳга шукр қилар эди.
Маснавий
:
Эй ўғил! Бутун дунёни оғзига қадар илм ва гўзаллик билан лиқ тўлган кўза деб бил. Фақат бу кўзада тўлибтошган илм ва гўзаллик Аллоҳнинг ҳикмати бўлган Дажладан бир қатрадир. У яширин бир хазина эди. Тўлибтошиб, тупроқни осмондан ҳам мовийлаштириб юборди. Яширин хазина шу тарзда ошкор бўлиб, тупроқни атласга ўралган ҳолга келтирди. Бу бадавий ҳам Аллоҳнинг Дажласидан бир қатра кўрганида, ҳақиқатда денгиз бўлган бу қатранинг қаршисида кўзасини чилчил синдирган бўлар эди
.
Ҳикояда халифа эшиги деб кўрсатилган жой аслида Илоҳий Даргоҳдир.
Мусулмон киши қанчалик илм ирфон, молмулк ва ибодат соҳиби бўлса ҳам, бу бойликларга ишониб, ўзидан кетмаслиги, уларнинг борлигидан алданмаслиги керак. Бу бойликларини Аллоҳнинг бир лутфи ўрнида кўриб, ўз амаллари эса Дажлага нисбатан бир пиёла сув эканлигини асло унутмаслиги лозим.
Саҳройи бадавийнинг чўлда минг машаққат билан йиққан бир кўза суви унинг учун оби ҳаёт
эди. Ҳолбуки, бу оби ҳаёт
Дажлага тўкилгандан кейин бир зумда йўқ бўлиб кетди.
Бани башарнинг ўз имкони даражасида ҳақиқатини идрок қилишга уринган нарсалари, илоҳий қонун ва санъатни англаш даражаси, унинг асл ҳақиқатига кўра Дажланинг бир томчисига ҳам арзимайди... Бу чумолининг ўз инини, балиқнинг аквариумни дунё, деб билиши каби бир нарса. Инсон ҳам ўзининг нодонлигини унутиб, улкан кўзгунинг ёлғонларига ишонади ва худди чумоли ва балиқнинг ҳолига тушади.
Пайғамбар (с.а.в): "Аллоҳим, сен поксан! Сенга тасбеҳ айтаман! Биз сени сенга лойиқ бир маърифат¹ билан таний олмадик", – деган эдилар.
Умматнинг энг етук уламолари ҳам илоҳий қудрат қаршисида ожиз эканликларини яширмаганлар. Халифа Ҳорун ар Рашид бир куни Имом Абу Юсуфдан бир масаланинг ечимини сўради. Имом Абу Юсуф:
– Билмайман, деб жавоб бердилар.
Халифанинг ёрдамчиси Абу Юсуфга қарата:
– Маош ва мансабингиз бўла туриб, нега билмайман демоқдасиз, деб писанда қилди. Бунга жавобан Имом Абу Юсуф:
– Мен билган нарсаларим учун маош оламан. Агар билмаган нарсаларим учун ҳам маош тўлашса, бутун хазина етмас эди", дебдилар камтарлик билан.
Аллома Имом Ғаззолий ҳам: Билганларим қаршисида билмаганларимни оёқ остига олсам эдим, бошим осмонга етган бўлур эди, дея ўзининг ожизлигини эътироф қилиб, тавозеъ кўрсатган эди. Бу буюк инсонлар билганларидан билмаганлари кўплигини эътироф қилишдан уялмаганлар.
Одам боласининг том маънода аҳамият берган ва суянган амаллари Дажлага нисбатан бир кўза сув эмасми?
Аллоҳ асрасин, қуюқ булутлар қуёш нурига тўсиқ бўлгани каби, инсон қалби ҳам шайтоннинг тахтига айланса, Раҳмоннинг ҳидояти бу қалбларни ёритадими? Инсон Дажладан бехабар бўлгани учун ҳам бир кўза сувни уммон деб ҳисоблайди ва шундай янглиш ишлар ичида ҳалок бўлади.
Жунайд Бағдодий ҳазратлари муз сотувчисига дуч келиб қолади. Сотувчи: Сармояси эриб бораётган инсонга ёрдам қилинг
, деб нидо қилмоқда эди. Жунайд ҳазратлари бу сўзни эшитиб, ҳушдан кетиб қоладилар.
Дунё сармоясини охират сармоясига олиб борувчи восита сифатида фойдаланма эканмиз, бу дунёдаги амалларимиз шайтонларга ем бўлишда давом этаверади. Натижа эса ғамалам ва алданишдан иборатдир. Аҳмоқона исрофгарчилик ва марҳаматдан бебаҳралик бу дунёнинг бош балоси, охиратда эса азоб сармоясидир. Ўтган кунларимизнинг моҳиятини ўзгартириб бўлмайди. Келажагимизнинг қандай бўлиши номаълум. Дам бу дамдир. Шу дамимизнинг кўнгил ва пешона терларини ҳаёт тупроғига эка олсак, иншааллоҳ, охиратимиз ёруғ бўлади. Шайх Саъдий таъбири билан айтганда: Ер юзи Аллоҳнинг умумий дас-турхонидир
.
Дунёда Раҳмон сифатининг зоҳири ўлароқ, барча мавжудот ризқлантирилади. Бу маънода дўст, ғаним, итоаткор, исёнкор фарқ қилинмайди. Парвардигоримизнинг марҳамати барча мавжудот учун тенг даражада. Типратиканнинг ўз боласини бағрига босиши, ҳатто кофир бўлса ҳам мазлум дуосининг қабул қилиниши бу марҳаматнинг яққол далилларидир. Оламдаги илоҳий санъат, ҳикмат ва ибрат манзаралари, нафсоний ва тасаввуфий амаллари туфайли асл табиати бузилмаган инсонни маънавият, хилват, софлик, шафқат ва қўрқув каби туйғуларга ғарқ қилади. Хос дастурхон эса Раҳим сифатининг кўриниши ўлароқ охиратда намоён бўлади. Ундан фақат мўминмусулмонларгина баҳраманд бўладилар.
Бу хос дастурхонда инсонга аталган энг гўзал қисмат – Жаннат ва энг улуғ неъмат – Аллоҳ таъолонинг ўн тўрт кунлик ой каби жамолини кўриш саодати мавжуддир. Инсон – илоҳий исмларнинг мукаммал тажаллиси бўлгани учун буюк бир оламнинг кичик бир кўринишидир. Инсоннинг тупроқдан яратилган вужуди мавжудлигининг ташқи кўринишидир. Унинг ҳақиқий мавжудлиги – асрор, нур ва илоҳий ҳақиқатнинг яширин хазинасидир. Инсоннинг мукаррамлик сифати бордир. Яратилишидан кўзда тутилган маърифат денгизидан ўз насибасини олиши ҳам шу омилга боғлиқ.
Парвона шамга бўлган чексиз муҳаббати туфайли ўзини унинг ёниқ шуъласига уриб ҳалок қилгани каби Мансур Ҳаллож ҳам илоҳий денгиз мавжларида ўзини ғарқ қилишга азм этди. Илоҳий тажаллиси туфайли ўртаниб ёнди. Руҳи юксалиб, файз билан тўлган сари нафси заифлашиб бораверди. Ундан қутулишга ҳаракат қилди. Кучли тажаллиларга чидай олмади. Мастлик ҳолатига ғарқ бўлди. Дўстлар, мени ўлдиринг! Зеро, менинг абадий ҳаётим ўлимимдадир
, деди. Уни тошбўрон қилаётганларида таъсир қилган нарса дўстининг унга бир чиннигул отиши бўлди. Бу дунёдаги шугина марҳамат ва табассум ҳам унга оғир келди.
Бу мисол, бошқача айтганда, фоний мавжудликнинг илоҳий мавжудликка ғарқ бўлиб, банданинг мангулик билан бирлашишини билдиради.
Денгизга тушган бир томчи сувда кўринмай кетгани каби, денгизга тушган инсон ҳам сувдан бошқа нарсани кўра олмайди. Бундай мақомга юксалганлар ҳамма нарсани ва ҳатто ўзларини ҳам Ҳақдан иборат, деб биладилар. Фақат бу бир ҳолдир. Бу ҳол йўқолгач, яна Ҳақ Ҳақдир, ашё эса ашё
. Ҳадиси шарифда бу ҳолнинг сифати шундай ифодаланади: Ер юзида тирик ўликни кўришни истаганлар Абу Бакрга қарасинлар
.
Марҳамат ва адолати билан ўзига ҳайкал қўйган ҳазрати Умар (р.а) Шомга кирар экан, навбат етгани учун қулини туяга миндирди. Ўзи эса шаҳарга пиёда кирди. Халқ қулни халифа деб ўйлади.
Ҳазрати Умарнинг вафотидан кейин дўстлари уни туш кўриб: Раббимиз сизга қандай муомала қилди?
деб сўраганларида: Алҳамдулиллоҳ,
Раҳмон ва Раҳим бўлган Раббим бордир
, деган жавобни олдилар.
Ҳазрати Мавлоно: Модомики, фақир жўмардлик сифатининг кўзгуси экан, билгилки, бу кўзгуга
куҳ деб нафас юбормоқ нодонликдир
, – деган эдилар. Яъни, фақир ва ғарибга озор бериш учун оғиздан чиққан ҳар бир сўз унинг қалбини яралайди. Худди ойнага куҳ
деб нафас юборилса, унинг юзи буғланганидек, қалб хиралашади. Унинг порлоқ ва мусаффолиги кетади. Жўмардликнинг карами кўринмай қолади. Амалларимиз, эҳсонларимиз доимо кўз ўнгимизда буюк бўлиб кўрина бошлайди. Бизни чалғитиб, адаштиради. Бизга ёлғон роҳат бағишлайди. Дажладан ва унинг соҳибидан бехабар бўлганимиз учун бир кўза сув кўзимизга дарё бўлиб кўринади.
Дунёвий орзуларимизнинг чек чегараси йўқдир. Қўлимизда бўлган барча нарсани ўзимизники, деб биламиз. Аксинча, биздан бирон фидойилик талаб қилинганда худди ўз бойлигимизни сарфлаётган каби мақомда бўламиз. Омонат ва саховатнинг порлоқ ва зариф кўзгусига доғ тушади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
Етимга қаҳр қилма, тиланчининг қўлини бўш қайтарма
, – деб марҳамат қилади.
Мавлоно ҳазратлари бир байтларида лутф этадилар:
Гўзаллар соф ва порлоқ кўзгу истаганлари каби, жўмардлик ҳам фақир ва заиф кимсаларни истайди. Гўзалларнинг ҳусни кўзгуда акс этганидек, инъом ва эҳсоннинг гўзаллиги ҳам фақир ва ғариблар воситасида юзага чиқади
.
Гўзаллар ўз ҳуснларини томоша қилиш учун кўзгуга асир бўладилар. Ҳатто ўзларини томоша қилиш учун юзи хиралашган ойналарга ҳам бир қараб ўтадилар. Маънавий ва асл гўзаллик бўлган жўмардлик ҳам ўзини бечоралар ва фақирларнинг кўнгил кўзгусида томоша қилади.
Ҳазрати Мавлоно яна шундай дейдилар: "Бинобарин, фақирлар марҳамати илоҳийнинг, карами Раббонийнинг кўзгусидирлар. Ҳақ билан бирга