Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Бадарий маданияти

From Vikipediya

Бадарий маданиятиАфрика қитасида деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларнинг энг қадимги маданияти. Дастлаб археологик ёдгорликлар Бадарий қишлоғида (Миср) ўрганилганлиги учун шу номни олган. Бадарий маданияти Нил водийсида кенг тарқалган. Айрим қабилалар билан алоқалар қайиқлар ёрдамида амалга оширилган.

Бадарий маданияти ёдгорликлари мил. ав. 6минг йилликнинг охири ва 5минг йилликда Нил водийсида яшаган деҳқонларнинг иқтисодий ва маданий ҳаётига оид бой археологик материаллар берди. Мозор, манзилгоҳлар, неолит даври болталари, нақшли камалак ўқлар, чўкич, чақмоқтошдан ишланган пичоқ, йиғма ўроқ, ёғоч бумеранг, суяк қармоқлар, аёлларнинг лой ва фил суягидан ишланган ҳайкалчалари, фил суягидан ишланган қошиқ ва тароқлар, фил суяги, тош ва лойдан ишланган турли идиш-товоқлар топилди. Баъзи идишларда арпа ва буғдой қипиқлари ҳозиргача сақланган. Сопол идишларнинг сиртига қора ранг билан оддий геометрик нақшлар солинган. Бадарий маданияти мозорларини қазиш вақтида олиб борилган кузатишларга асосан қадимги Мисрда неолит давридан бошлаб ўликларни қабрга ғужанак қилиб, кийимда, ўнг ёки чап бикини билан кўмиш одати борлиги аниқланди. Бадарий мозорларидан топилган ёлғиз мис бигизни ҳисобга олмаганда, барча меҳнат қуроллари, буюмлар, безаклар – тош, фил суяги, ёғоч ва лойдан ишланган. Қадимги бадарийларнинг боши чўзинчоқ, негр типида бўлган. Улар асосан деҳқончилик, овчилик билан шуғулланган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Всемирная история, т. И, гл.З, М., 1955; Ч а й л д Г., Древнейший Восток в свете нових раскопок, пер. с англ., М., 1956.