Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Бола

From Vikipediya
Халқаро болалар куни муносабати билан чиқарилган СССР маркасида бола тасвири (1979)

Бола — асосий маъноси — болалик давридаги инсон. Болаликнинг ёш чегаралари турли маданиятларда, ҳаётий сикл назарияларида ва ҳуқуқий тизимларда фарқ қилади. Умуман олганда, бола деб туғилиш пайтидан бошлаб то жинсий балоғатга етгунча бўлган даврдаги инсонга айтилади. Қиз — аёл жинсидаги бола; Ўғил — эркак жинсидаги бола.

Бола соғлиғига бағишланган тиббиёт бўлими педиатрия деб айтилади.

Тарихий маълумотлар

[edit | edit source]

Олимлар бола ҳақидаги таълимот эрамиздан олдинги ИВ асрда тиббиёт отаси Гиппократнинг "Бола табиати ҳақида" номли китоби билан бошланган деб ҳисоблайдилар. Кейинчалик (И—ИИ асрлар) болаларни тарбиялаш ва парваришлаш ҳақида Селс, Гален ва Соранлар ёзадилар. Кейинги 15 аср давомида амалда олдин Гален ва Соран томонидан баён этилганлар такрорланди. Лекин, кўп болалар ўлими, муҳтожларга ёрдам берувчи ташкилотларнинг пайдо бўлиши, шунингдек Европанинг айрим давлатларида ташландиқ ва боқувчисини йўқотган болалар учун тарбия уйларининг очилиши ХВ-ХВИИ асрларда болалар организмининг ўзига хос хусусиятларига қизиқиш уйғонишига сабабчи бўлди — болаларни тарбиялаш ва парваришлашга бағишланган кўп сонли асарлар чоп этилди[1].

Болалик даврлари

[edit | edit source]

Бола — доимо ўсувчи ва ривожланувчи организм, ҳар бир ёш босқичида маълум морфологик, физиологик ва психологик хусусиятларни эгаллаб боради[1]. Постнатал (туғилгандан кейинги) даврда қуйидагилар фарқланади:

  • янги туғилганлик даври (ҳаётининг биринчи тўрт ҳафтаси (28 кун))
  • эмадиган ёш (ҳаётининг 29-кунидан бошлаб бир йилгача)
  • ясли ёки мактабгача ёшдан олдинги давр (уч йилгача)
  • мактаб ёшигача бўлган давр (уч йилдан етти йилгача)
  • кичик мактаб ёши (етти ёшдан ўн бир ёшгача)
  • катта мактаб ёши (ўн икки ёшдан ўн етти - ўн саккиз ёшгача)

Балоғатга (вояга) етиш ёши

[edit | edit source]
  • Кўпчилик давлатларда балоғатга етиш ёши 18 ёшдан бошланади.
  • Балоғатга етишнинг энг кичик ёши Фарер оролларида ўрнатилган — 14 ёш.
  • Кубада балоғатга етиш 16 ёшда келади.
  • Ўзбекистонда балоғатга етиш ёши — 18 ёш.

Шунингдек қаранг — Балоғатга етиш

Бола ривожланиши

[edit | edit source]
Фойдали уй ишларида иштироки

Бола ривожланиши — гўдакнинг улғайиши жараёнида унинг жисмоний ва психологик ривожланиши билан кечувчи жараён ва механизмларни ўрганишга бағишланган фан йўналиши.

Ўсмирлик (ўспиринлик) даври

[edit | edit source]

Боланинг жинсий балоғатга етиш юз берадиган ва организм ривожланишининг юқорироқ даражасига ўтиш даври — балоғатга етиш.
Ўсмир — ёши болаликдан ўспиринликга ўтаётган йигит ёки вояга етган қиз. Ҳозирги фан ўсмирлик ёшини давлат (яшаш минтақаси) ва маданий-миллий хусусиятларга, шунингдек жинсига боғлиқ равишда аниқлайди (12-14 ёшдан 15-17 ёшгача).

2011-йилга дунёда миллиарддан ортиқ ўсмир мавжуд деб ҳисобланади[2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 А. В. Мазурин, И. М. Воронсов. Болалар касалликлари пропедевтикаси. — 1-нашр. — {{[[Андоза:{{{1}}}|{{{1}}}]]}}: Тиббиёт, 1986. — С. 432. — 6-19 с. — 100 000 нусх.
  2. Москвадаги БМТ Ахборот маркази — Пресс-буллетен, 2012-09-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-06-19 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 31 (ёрдам)

Ҳаволалар

[edit | edit source]