Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Червякли узатма

From Vikipediya
Червяк ва червяк ғилдираги

Червякли узатма – винт (червяк) ва у билан илашадиган червяк ғилдираги воситасида айқаш валларга айланма ҳаракат узатадиган механизм. Ҳаракат червякдаги трапеционал резба билан ғилдиракнинг ёйсимон тишлари орасидаги илашиш кучи натижасида узатилади. Червяк резбасининг киримлар сонига кура, бир, икки ва тўрт киримли, резба ўрами шаклига кўра, архимед спиралли, ботиқ профилли ва бошқа хилларга бўлинади. Червякли узатмада узатиш сони 300 ва ундан катта бўлади ва у қуйидаги формула орқали аниқланади: /=з2/зп бунда / – узатиш сони, з, – червякнинг киримлар сони, з2 – червяк ғилдираги тишлари сони.

CҲ.у.нинг бошқа узатмалардан афзаллиги текис, шовқинсиз ишлаши, ихчамлиги; камчилиги туташувчи элементлар (червяк ўрами билан ғилдирак тиши) нинг бирбирининг устида нисбий сирпаниши, фойдали иш коэффициенти пастлиги, деталлар қизиб ейилиши хисобланади. Червяк ғилдираклари ейилишини камайтириш учун улар антифриксион хоссали материаллар (асосан, бронза) дан, рангли металларни тежаш учун таркибий материаллар (бронзапўлат, бронзачўян)дан, кучсиз узатмаларда эса текстолит, полиамид ва бошқалардан тайёрланади.

CҲ.у.дан машиналарни ҳаракатлантиришда, бошқариш қурилмалари (маc, автомобилнинг рул бошқармаси)да, металл кесиш станоклари, гидротехника иншоотлари, кўтаришташиш машиналари ва бошқаларда фойдаланилади.