Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Канада

From Vikipediya
Канада
Canada
ШиорА мари усқуэ ад маре
(лотинча: Денгиздан денгизга)
Мадҳия: О Cанада
(Қироллик мадҳияси: Год Саве тҳе Қуээн)
Лоcатион оф Канада
Пойтахт Оттава
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Франсуз тили
Ҳукумат Ҳамдўстлик
Карл ИИИ
Марй Симон
Жустин Трудеау
Мустақиллик (Британия Империя тарқибида доминион бо`лган)
• Сана
1-июл 1867
Майдон
• Бутун
9,984,670 км2 (2-ўрин)
• Сув (%)
8.2
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
32,805,041 (35-ўрин)
• Зичлик 3/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$1,080,000 мил. (11-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$32,922
Пул бирлиги Cанадиан Доллар (CАД)
Вақт минтақаси −3.5... −8
• Ёз (ДСТ)
УТC−2.5... −7
Қисқартма
Телефон префикси 1
Интернет домени .cа

Канада- Шимолий Американинг шимолий қисмида, дунёдаги энг катта архипелаг Канада-Арктика архипелагида жойлашган. Пойтахти — Оттава шаҳри. БМТ ва НАТО аъзоси ҳисобланади.АҚШ билан „Эркин иқтисодий савдо айланмаси тўғрисида“ги шартномаси тузган. Бирлашган Қироллик доминиони. 1931-йилда суверен ҳуқуқи берилган. Бироқ, мустақиллик эълон қилинмаган. Мамлакатни Бирлашган қироллик қироли (ёки қироличаси) томонидан тайинланган Генерал-Губернатор бошқаради. Аҳоли сони 41 млн. киши (2024-йил).

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Канада — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибидаги федератив давлат. Амалдаги Конституцияси 1982-йил 17-апрелда кучга кирган. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироли (қироличаси), унинг номидан генерал-губернатор давлатни бошқаради. Қиролича генерал-губернаторни Канада бош вазирининг тавсияси билан, одатда, 5 йил муддатга тайинлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қиролича номидан генерал-губернатор ва 2 палатали парламент (сенат ва жамоалар палатаси) амалга оширади. Ижроия ҳокимиятни қиролича номидан генерал-губернатор ҳамда бош вазир ва вазирлардан иборат ҳукумат амалга оширади (1993-йилдан бош вазир Жан Кретен).

Табиати

[edit | edit source]

Канада ҳудудининг ғарбий қисми тоғли, шарқий қисми текислик, шимолий ва қисман шимоли-шарқий соҳиллари пасттекислик, шарқий қирғоқлари тик, ғарбий соҳили эса жуда баланд. Материкнинг ўрта қисми ва Канада Арктикаси архипелагининг материкка туташган жойи текислик ҳамда платодан иборат. Гудзон қўлтиғининг атрофи пасттекислик. Лаврентий қирлари, Марказий текисликлар, Буюк текисликлар бор. Канаданинг ғарбий чеккасида Кордилера тоғлари, жануби-шарқида Аппалачи тоғлари жойлашган. Уран, темир, никел, мис, рух, қўрғошин, олтин ва кумуш, тошкўмир, нефт, табиий газ конлари бор.

Иқлими — Канаданинг кўп қисмида арктика ва субарктика, жанубида мўтадил, асосан, континентал иқлим. Январнинг ўртача ҳарорати шимолда —30°, —35°, жанубда —18°, —20°, июлники шимолда 4—7° ва жанубда 16—18°. Ғарбий соҳилда йиллик ёғин 2500 мм дан ортиқ, шарқий соҳилда 1250 мм гача, марказий раёнларда 400-250 мм, шимолда эса 150 мм дан кам.

Канадада дарё кўп, асосан, қор-ёмғир сувларидан ҳосил бўлади. Сан-Лаврентий (Буюк кўллари билан), Финли—ПисРивер—Қуллар—Макензи (Кичик Қуллар, Атабаска, Катта Қуллар ва бошқа кўллар билан), Боу—Саскачеван—Нелсон (Боу, Сидар, Виннипег ва б. кўллар билан) дарё-кўл тизимлари Атлантика ва Шимолий Муз океани ҳавзасига киради. 200 дан ортиқ йирик кўллари бор.

Канаданинг чекка шимоли арктика сахроси бўлиб, онда-сонда лишайниклар ва бошқа ўтлар учрайди. Ундан жанубда тундра, сўнгра эса ўрмон-тундра зонаси жойлашган. Подзол ва ботқоқ тупроқларда оқ ва қорақарағай, америка тилоғочи ўсади. Жануби-шарқий чеккасидаги подзол ва қўнғир ўрмон тупроқларда игнабаргли ва кенг баргли дарахтлар бор.Текисликлардаги унумдор тупроқли ерларда деҳқончилик қилинади.

Канадада шимол буғуси, мушкли буқа, оқ айиқ, қутб тулкиси, лемминг, қутб қуёни, каклик, бойқуш, лос, бизон, жайра, қоплон, бўри, қундуз ва бошқа ҳайвонлар яшайди. Дарё ва кўллари балиқларга бой. Миллий боғлари: Банф, Вуд-Баффало, Глейшер, Жаспер, Ёхо ва бошқа, вилоят боғлари ҳам бор.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолисининг 1/3 қисми инглиз-канадаликлар (44 %) ва франсуз-канадаликлар (28 %). Туб аҳолиси — индейслар 533 минг ва эскимослар салкам 33 минг киши қолган. Канадада немислар, украинлар, италянлар, голландлар, венгерлар, руслар ва бошқалар ҳам яшайди. Жами аҳолиси сони 2024-йил ҳолатига 41,2 миллион киши. Расмий тиллар — инглиз ва франсуз тиллари. Франсуз-канадаликлар католик динида, инглиз-канадаликларнинг асосий қисми — протестант. Аҳолининг 78,6 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Монтреал, Калгари, Торонто, Ванкувер, Виннипег, Гамилтон ва бошқалар.

Тарихи

[edit | edit source]

Канаданинг қадимги халқи — эскимос ва индейслар. 15-аср охирларидан Канадага европаликлар кела бошлаган. Франсузлар Пор-Руаял ва Квебекка асос солдилар (1605—08). Квебек Янги Франсия мустамлакасининг маркази бўлиб қолди. 17-асрнинг 20-йилларида Канада ҳудудида биринчи Англия мустамлакаси — Янги Шотландия вужудга келди. 17-асрнинг 2-ярмидан франсуз-канадаликлар шаклланди. Етти йиллик уруш (1756—63) натижасида Буюк Британия Янги Франсияни эгаллаб олди. 1791 йил Квебек 2 вилоят (Қуйи Канада ва Юқори Канада)га бўлинди.

Канада учун бўлган Англия-Америка уруши (1812—14) натижасида демократик ислоҳот ва ўзини ўзи бошқариш учун ҳаракат бошланиб кетди. Вилоятларда ислоҳот тарафдорлари („ватанпарварлар“) партиялари тузилди. 1834-йил ислоҳот тарафдорлари Қуйи ва Юқори Канада парламентлари фаолиятини назорат остига олди. 1841-йил Юқори Канада билан Қуйи Канада бирлаштирилди. 1848-йил Канада ва Янги Шотландияда янги ҳукумат тузилди. 19-аср ўрталарида Канадада темир йўллар қурилди, саноат ривожланди, 1867-йил Буюк Британиянинг Шимолий Америкадаги мустамлакалари бирлаштирилиб, „Канада доминиони“ номи билан федерация тузилди. Янги Шотландия, Ню-Брансуик, шимолий-ғарбдаги ҳудудлар, Британия Колумбияси (1871) ва Принс-Эдуард ороли (1873) Канада доминионига қўшиб олинди. Марказлашган давлат барпо этилиши миллий бозорнинг юзага келишига асос бўлди.

19-аср охири ва 20-аср бошларида Канада иқтисодиёти ривожланди. Ишлаб чиқарувчи саноат тез ўсиб, унинг маҳсулоти қиймати 1914—18 йилларда 4 баравар ошди, аҳоли сони 64 % кўпайди. Капитал ва ишлаб чиқарувчи саноати йириклашди, 1900—17-йилларда банклар бирлашиши натижасида уларнинг сони 36 дан 21 га камайди; банк ва саноат капитали қўшила борди. Биринчи жаҳон урушида Канада Буюк Британия томонида қатнашди.

Биринчи жаҳон уруши даврида Канада иқтисодиёти мустаҳкамланиб олиши натижасида Канадада Англия таъсири сусайди ва таъсири кучайди. 1919—20 йилги Париж конференсиясида Канада сулҳ шартномаларини мустақил имзолади. Бошқа доминионлар билан бир қаторда Канада Миллатлар Лигасига вакил юбориш ҳуқуқини қўлга киритди.

1929—33-йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони натижасида саноат ишлаб чиқариш 2 баравардан зиёд камайиб кетди. 1933-йил бошида ишсизлар 1,3 млн. кишидан ортди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ниҳоятда пасайиб кетиши натижасида 240 минг ферма барбод бўлди.

Иккинчи жаҳон урушида Канада Буюк Британия томонида қатнашди. Канада антифашист давлатларни, биринчи навбатда, Буюк Британияни хом-ашё, озиқ-овқат, қурол-яроғ билан таъминлаб турди. Мамлакатда ҳарбий саноат ривожланди, янги тармоқлар: станоксозлик, синтетик каучук ишлаб чиқариш ва бошқалар вужудга келди. 1939—45 йилларда саноат ишлаб чиқариш 2,5 баравар ортди.

1960-йиллардан Канада ҳукумати ички ва ташқи сиёсатда миллий манфаатларни кўзлаб иш тута бошлади. Ҳукумат Канаданинг сиёсий мустақиллигини сақлашга, Лотин Америкаси, Осиё ва Европа мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантиришга интилди. Кейинги йилларда Канадада миллий масала кескинлашди. Квебек партияси мазкур вилоятни алоҳида давлат қилиб ажратишни талаб қила бошлади. 1995-йилда Квебек суверенитети хусусида ўтказилган референдумда суверенитетга қарши бўлганларнинг 50,6 % овоз олиши натижасида мамлакатнинг парчаланиш хавфи бартараф этилди. Канада — 1945-йилдан БМТ аъзоси. 1991-йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди ва 1992-йил 7-апрелда у билан дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 1-июл — Канада куни (1867).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Либерал партия, 1873 йил расмийлашган; Прогрессив консерватив партия, 1854 йил тузилган; Канада Коммунисток партияси, 1921 йил вужудга келган; Квебек партияси, 1968 йил тузилган; Янги демократик партия, 1961 йил асос солинган; Квебек блоки партияси, 1990 йил тузилган; Канада ислохрт партияси, 1987 йил, тузилган; Канада уюшмаси партияси, 2000-йилда тузилган. Касаба уюшмалари бирлашмалари — Канада ишчилар конгресси 1956 йил тузилган, Миллий касаба уюшмалари конфедерацияси 1921 йил вужудга келган.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Канада — юксак тараққий этган индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 22 %, қишлоқ хўжалиги улуши 2,2 %.

Аҳоли жон бошига минерал хом ашё ва ярим фабрикатлар ишлаб чиқариш жиҳатдан Канада тараққий этган кўпгина мамлакатлардан устунлик қилади. Никел, рух, кумуш, молибден рудалари, асбест, олтин, платина, ниобий, табиий газ, олтингурт қазиб чиқаришда, газетабоп қоғоз, алюминий, селлюлоза, тилинган бинокорлик ёғочлари ишлаб чиқаришда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Канадада кўмир, нефт, темир рудаси, волфрам, уран (металл таркибидаги руда), калийли тузлар, олтингугурт қам қазиб чиқарилади. Йилига ўртача 490,8 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Торонто, Ванкувер ва Онтарио атрофида бир канча йирик иссиқлик электр стансия ва АЭС бор. Асосий ГЕСлари Квебек, Онтарио ва Британия Колумбияси вилоятларида. Ишлаб чиқарувчи саноатда озиқ-овқат ва тамаки саноати’, қора ва рангли металлургия ҳамда металл ишлаш, транспорт машинасозлиги ва б. тармоқлар етакчи ўринда .

Машинасозлик ишлаб чиқарувчи саноат маҳсулоти қийматининг 1/2 қисмини беради. Унинг асосий тармоғи — транспорт машинасозлиги (автомобил, кема, авиация, вагон ва локомотивсо зли к). Бошқа саноат тармоқларидан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, нефт ва газ саноати, кон, ўрмон ва селлюлоза-қоғоз саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш кор-хоналари яхши ривожланган. Машинасозликнинг асосий марказлари: Торонто, Монтреал, Уинсор, Гамилтон ва б. Кора металлургия Гамилтон, Су-Сент-Мари, Уэлленд ва Сидни шаҳарларида, алюминий, рангли металлар ишлаб чиқариш Арвид, Китимат, Норанд, Садбери, Томпсон, Трайлда тўпланган. Нефтни кайта ишлаш заводлари Монтреал ва Сарнияда жойлашган. Кимёвий ўғитлар, синтетик каучук ва пластмасса ишлаб чиқариш ривожланган. Асосий марказлари: Сарния, Монтреал, Торонто, НиагараФоле ва Китченер. Ун тортиш, гўшт, балиқ-консерва ва ликёр-арақ ишлаб чиқариш озиқовқат саноатининг асосий тармоқлари бўлиб, улар муҳим экспорт аҳамиятига эга. Енгил саноат тармоқларидан тўқимачилик, кўн-поябзал ва тикувчилик нисбатан яхши ривожланган. Маҳсулотнинг ярми Монтреалда ишлаб чиқарилади. Тилинган тахта, газетабоп қоғоз, картон ишлаб чиқариш марказлари: Британия Колумбияси ва Квебек вилоятлари. Кишлоқ хўжалиги сермаҳсул, фермалари механизациялашган ва ихтисослашган. К-хга яроқли ерларнинг У4 қисмига яқини йирик хўжаликларга бирлашган. 70 млн. гектар ер фермалар билан банд. Деҳқончилик устун. Ғалла (буғдой, арпа, сули, маккажўхори), техника экинлари (қанд лавлаги, соя, зиғир, тамаки), ўт ва ем-хашак, саб-завот, картошка, рапс етиштирилади. Фермаларнинг 9/ю кисми электрлаштирилган. Дон хўжалиги ривожланган асосий жойлар: дашт вилоятлари, ай-ниқса, Саскачеван ва Манитоба. Етиштирилган буғдойнинг ‘/2 қисмидан зиёдроғи, арпа ҳосилининг ‘/3 қисми четгачиқарилади. Сут чорвачилиги Онтарио, Квебек ва Британия Колумбияси вилоятларида ривожланган. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй ва от боқилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 60 % га яқинини чорвачилик етиштириб беради.

Ўрмон хўжалиги Британия Колумбияси, Квебек ва Онтариода яхши ривожланган. Жаҳонда тайёрланадиган ёғочнинг ‘/ю Канадага тўғри келади. Балиқ-чилик, ҳайвонотчилик, паррандачилик, мўйначилик ривожланган.

Транспорти

[edit | edit source]

94,3 минг км темир йўл ва 850000минг км автомобил йўли бор. Дарё ва денгиз транспорти, шунингдек, Буюк кўллар, Лаврентий дарёсидаги сув йўллари муҳим аҳамиятга эга. Асосий портлари: Ванкувер, Сет-Ил, Монтреал, Тандер-Бей. Автотранспортининг аҳамияти (айниқса, шимолида) жуда катта. Асосий аэропортлари Монтреал, Торонто, Ванкувер, Виннипег ва Оттавада.

Ташқи савдо

[edit | edit source]

Канада четга автомобил, қоғоз, буғдой, ёғочтахта, селлюлоза, никел, алюминий, нефт ва нефт маҳсулотлари, темир рудаси, мис, асбест, уран, калийли тузлар, табиий газ, мис, саноат жиҳозлари ва бошқалар чиқаради. Четдан машина ва саноат ускуналари ва моллари, кўмир, кофе, каучук, банан ва какао сотиб олади. Савдосотиқдаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Япония, Буюк Британия, Нидерландия.

1989-йилда Канада билан АҚСҲ ўртасида эркин савдо ҳақидаги битим кучга кириши ва 1992-йилда Шимолий Америка эркин савдо минтақаси тўғрисидаги уч томонлама (АҚСҲ—Канада—Мексика) битим имзоланиши билан Канада иқтисодиётининг Америка иқтисодиёти билан бирлашуви ва унинг Шимолий Америка ягона иқтисодий макони таркибий қисмига айланиш жараёни тезлашди. Пул бирлиги — Канада доллари.

Тиббий хизмати

[edit | edit source]

Канадада врачлар 15 та тиббиёт мактабида тайёрланади, бу мактабларнинг аксарияти университетлар ҳузурида. Хот-Спрингс балнеология курорти, Нюфаундленд, Кейп-Бретон о.ларидаги, Ню-Брансуик вилоятидаги иқлимий стялар, Монтреал, Маскока кўли, Манитоба, Янги Шотландиядаги сил касалликлари шифохоналари маълум.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Канадада тарихан инглиз ва франсуз мактаби тизимлари таркиб топган. Инглизча тизим АҚСҲ мактаб тизимига ўхшаш: 12 йиллик умумий таълим мактаби 6 йиллик бошланғич, 3 йиллик кичик ўрта, 3 йиллик катта ўрта мактаблардан ёки 8 йиллик бошланғич ва 4 йиллик ўрта мактаблардан иборат. Квебек вилоятида франсузча таълим тизими: 6 йиллик бошлангич ва 5 йиллик ўрта мактаб ишлайди. 5—7 ёшдан 14— 16 ёшгача бўлган болалар учун бепул мажбурий тўлиқсиз ўрта таълим жорий этилган. Давлатга карашли таълим бепул бўлган мактаблар билан бир қаторда хусусий (пулли), асосан, диний ва этник гурухлар қарамоғидаги мактаблар ҳам бор. Улардаги дарслар ўша гуруҳлар тилида олиб борилади. Олий ўқув юртларида пул тўлаб ўқилади. Барча вилоятларда университетлар бор. Йириклари: Торонто, Ванкувер, Кингстон, Монтреал, Квебек университетлари. Илмий муассасалари: Канада қироллик жамияти, Ижтимоий фанлар сохдсидаги тадқиқот кенгаши (ҳаммаси Оттавада), ўрмончилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бир қанча илмий тадқиқот институтлари. Йирик кутубхоналари: Парламент, Халқ, Миллий, Миллий илмий (ҳаммаси Оттавада), Монтреал ва Торонтодаги халқ кутубхоналари, шунингдек, Торонто, Монтреал, Ванкувер университетлари ҳузуридаги кутубхоналар. Оттавада Канада Миллий музейи, Миллий галерея, Миллий санъат маркази, Онтарио вилоятида Қироллик музейи, Торонтода Бадиий галерея, Монтреалда Бадиий музей, Квебек ш.да Квебек вилояти музейи ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Канадада 114 та кундалик газета ва 1200 та ҳафтанома нашр этилади. Этник гуруҳлар (немис, италян, хитой ва бошқалар) тилларида 300 га яқин газ. ва б. даврий нашрлар бор. Энг йириклари: инглиз тилида — „Глоб энг мейл“ („Бутун дунё почтаси“, кундалик газета, 1844-йилдан), „Торонто-стар“ („Торонто юлдузи“, кундалик газета, 1892-йилдан), „Газетт“ (кундалик газета, 1778-йилдан), „Оттава ситизен“ („Оттава фуқароси“, кундалик кечки газета, 1845-йилдан), „Ванкувер сан“ („Ванкувер қуёши“, кундалик кечки газета, 1886-йилдан) ва б. Франсуз тилида — „Девуар“ („Бурч“, кундалик газета, 1910-йилдан), „Пресс“ („Матбуот“, кундалик кечки газета, 1884-йилдан), „Солей“ („Қуёш“, кундалик кечки газета, 1896-йилдан) ва б. „Канадиан лейбор“ („Канада касаба уюшмалари“, ойлик журнал, инглиз ва франсуз тилларида, 1956-йилдан), „Маклинз Ка-надаъз уикли нюсмегезин“ („Канада Маклин янгиликлари“, ҳафталик журнал, инглиз тилида, 1905-йилдан) журналлари чиқади. Канадиан Пресс Миллий ахборот агентлиги (1917-йилда ташкил этилган) бор. „Канадиан бродкастинг корпорейшн“ — Сиби-си, Канада радиоэшиттириш ва телекўрсатув корпорацияси, 1936-йилда ташкил этилган. Радиоэшиттириш 1926-йилдан, телекўрсатув 1952-йилдан бошланган. Умуман 115 та теле ва 575 та радиостансия ишлайди.

Адабиёти

[edit | edit source]

Канада туб жой аҳолиси (индейслар, эскимослар)нинг оғзаки ижодиёти авлоддан авлодга ўтиб келган. Канада адабиёти, асосан, инглиз (18-аср) ва франсуз (19-аср) тилларида шаклланди. Рус, украин ва б. тилларда ҳам адабий асарлар нашр этилади. Индейслар ва эскимосларнинг оғзаки ижоди инглиз-канадалик ёзувчилар томонидан қисман тўпланди (20-аср). Шоира Полин Жонсон (1862—1913) бутун ҳаётини индейслар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларнинг афсоналарини адабий жиҳатдан ишлаб чиқишга бағишлаган. Умуман мустамлака қарамлигининг оғир шароити миллий адабиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилиб келди.

Инглиз тилидаги адабиёт дастлаб инглиз романтизми таъсирида ва унга таклидан ривожланган. Конфедерация шоирлари деб аталмиш романтиклар табиат гўзаллиги ҳақида асарлар ёздилар ва Канадада яшовчи турли миллат вакилларини бирлашишга даъват этдилар. 19-асрнинг 2-ярмида тарихий романчилик ривожланди. Ҳажвчи С. Ликок (1869—1944) ўз асарларида Канада шаҳарчалари аҳолисининг ахлоқи, пул ҳукмронлиги, „кичик“ одамнинг ночорлигини тасвирлаб, жаҳонга машҳур бўлди. 20-аср бошларида адабий журнал лар, Канада адабиётининг дастлабки тарихи ва антологияси пайдо бўлди. Канада ёзувчилари уюшмаси вужудга келди (1921), у, асосан, инглиз-канадалик ёзувчиларни бирлаштирди. 20-асрнинг ўрталаридан инглиз тилидаги адабиётда канадаликларнинг миллий ҳарактери ёрқин намоён бўла бошлади. 40-йиллардан танқидий реализм ривожланди. Ф. Гров ёзган реалистик романларнинг қаҳрамонлари — меҳнат аҳли. Реалист ёзувчи М. Келлехен асарлари одамшавандалик ва халққа раҳм-шавқат руҳи билан суғорилган. Х. Мак-Леннан ўз асарларида Англия ва Франсиядан келган канадаликларни бирдамликка чақирди („Икки ёлғизлик“, 1945). 60—80-йиллардаги кўп асарларнинг мавзуи жамият турмушидаги чалкашликларга бағишланган. Канада муаммолари ва индейслар билан эскимосларнинг аҳволи каби масалалар Канада илғор ёзувчиларининг эътиборида турибди.

Франсуз тилидаги адабиёт. Канадада франсузлар ҳукмронлик қилган даврда диний мавзуларда асарлар ёзилди. 19-аср охирларида Канадада романтик шоирлар мактаби вужудга келди. Шоир Ж. О. Кремади ижоди Канада адабиётига франсуз романтик шеърияти руҳини киритди. Франсуз романтиклари, жумладан, В. Гюго таъсирида Л. О. Фрешетт, Л. П.Леме ўз асарларини яратишди. Ф. де Гаспенинг „Қадимий канадаликлар“ қиссаси 19-асрнинг энг салмокли асаридир. 20-аср бошларида патриархал ҳаёт, деҳқонларнинг диндор бўлиши улуғланди. Л. Эмоннинг „Мария Шапдлен“ романи мустамлака даври адабиётини ҳаётий тасвирлар билан бойитди. 30-йилларда реализм ривожланди. 40-йилларда ёзувчилар ижтимоий масалаларни ёрита бошлади. Р. Лемлен черков ходимларини сатирик тасвирлади („Қиялик этагида“ романи, 1944); Габриел Руа „Тасодифий бахт“ романида ишчилар ҳаётини кўрсатди. 50-йиллар насрида руҳий кечинмаларга, жамиятда кишининг ўзини бегона, ёлғиз ҳис этишига эътибор кучайди (И. Терио, Э. Клуте асарлари). Ю. Акен франсуз-канадаликларни миллий ифтихор учун курашга чорлади („Яқин кунлардаги вокеа“). Шоирлар 60—80-йилларда замондошларининг ақлий ва ижодий ҳаётини акс эттиришга ҳаракат қилди. А. Гранбуа севги, ҳаёт ва ўлим мавзуларида асарлар езди.

Меъморлиги

[edit | edit source]

Индейслар ертўла, вигвамчайлаларда, томи тери ёки ёғоч билан ёпилган уйларда яшаган. 17—19-асрларда франсузлар Шарқий Канадага ўз анъаналари бўйича мустаҳкам деворли, томи тик нишабли уйлар, залли чер-ковлар (олд қисми 1—2 минорали), жамоат бинолари қуришни расм қилдилар. Шу даврда Ж. Демер, Т. Баярже каби меъморлар етишиб чикди. Канаданинг инглизлар босиб олган қисмида (18—19-асрлар) иморатларни синч ва тошдан классицизм услубида (меъмор Ж. Меррик) қуриш ривожланди. 19-аср ўрталаридан тўғри кўчали, кам қаватли уйлардан иборат шаҳарлар (Оттава, Монтреал, Торонто, Квебек) қад кўтара бошлади. Меъморлардан Э. Леннокс, Ж. Лайл лойиҳалари асосида қоришиқ услубда иншоотлар қурилди. 19-аср охиридан АҚСҲ меъморлиги таъсири кучайиб, баланд жамоат бинолари, меҳмонхоналар қуриш авж олди (Ф. Дарлинг, Ж. Пирсон каби меъморлар).

20-аср ўрталаридан эски шаҳарлар жадал суръатда қайта қурилиб, кенгая бошлади. Темир-бетон ва пўлатдан замонавий саноат ва жамоат бинолари (Торонтодаги Аннесис-Айленд комбинати ва ратуша бинолари, Монтреалдаги Вил-Мари майдони, Жаҳон кўргазмаси, Олимпиада мажмуаси ва бошқалар) қурилди. Шаҳарлар ягона лойиҳа асосида барпо этилди, корхоналар атрофида шинам турар жойлар қад кўтарди.

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

Канада ҳудудида индейс ва эскимослар санъати қадимдан ривожланган. Индейсларнинг қад. санъати ёғоч ўймакорлиги, тош, суяк, шохга нақш ўйиш, пат ва чиғанокдардан безаклар ясаш, қўл тўқимачилиги, жайра игнаси ва буғу жунидан кашта тикиш, расмлар солишдан иборат бўлган. 17-асрдан кейин эса Европа ва АҚШдан кўчиб келганлар ва уларнинг авлодлари бу ишга ҳисса қўшдилар. Эскимослар тош, суяк ҳамда ҳайвон шохларидан инсон ва ҳайвон ҳайкалчаларини ясаш билан шуғулланган. Европаликлар келиб ўрнашган пайтлардан бошлаб Канада тасвирий санъати Франсия ва Англия санъати таъсирида ўзига хос тарзда ривожлана бошлади. 17-аср — 19-аср бошларида портрет чизиш ва диний рассомлик вужудга келди; ёғоч ҳайкалчалар, кумуш идишлар, акварел манзаралар яратилди. 19-аср ўрталарида деҳқонлар ҳаётини, вилоятлар кўринишлари ва индейслар турмушини тасвирлайдиган мўйқалам усталари (П. Кейн, Канада Кригхоф, Х. Уоцон, Х. Уокер) ижод қилди. 20-асрда Ж. У. Моррис, Т. Томсон, Ж. Макдоналд, А. Лизмер шимол кенгликларининг гўзал мафтункор табиатини тасвирловчи асарлар яратишди .

Замонавий Канада санъатида модернизм (А. Пеллон, Ж. Риопел) билан бир қаторда реалистик оким (Ж. Леме, Т. Макдоналд, Ф. Тейлор, Р. Пило) ҳам мавжуд. Дизайн ва амалий безак санъати (кандакорлик, гиламчилик, кулоллик) ривожланмокда. Халк, ижодида ёғоч ўймакорлиги, украин ироқиси, эскимослар ҳайкалтарошлиги алоҳида ажралиб туради.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Мусиқа қадимдан туб халқ ва кўчиб келган аҳоли турмушининг муқим қисми бўлган. Индейсларга хос жангчи, овчи қўшиклари, ишқий ашулалар шўх ва ифодали. 18-аср охирларигача, асосан, черков мусиқаси расм эди. 18-аср охирларидан консертлар берила бошлади. 19-аср бошларида ҳаваскорлар кучи билан опера спектакллари кўрсатилди. 19-асрнинг 2-ярмида профессионал мусиқани ривожлантириш учун шароит вужудга келди, мусиқа ҳаваскорлари жамияти тузилди. Канадада европалик мусиқачилар, АҚШлик опера труппалари ва симфоник оркестрлар консерт берди. Дастлабки мусиқа арбобларидан бири — Канада Лавалле „О, Канада“ миллий мадҳиясини яратди. 19-аср охири — 20-аср бошларида профессионал композиторлар ва мусиқачилар пайдо бўлди. 40-йилларда мусиқа жадал ривожлана бошлади. Торонто, Монтреал, Виннипегда доимий опера труппалари, Онтариода миллий балет, Оттавада Мумтоз балет, Виннипегда Қироллик балети, турли шаҳарларда 30 га яқин доимий ишловчи оркестр бор. Канада мусиқа арбобларидан М. Блекберн, Ж. Вайнсвайг, П. Меркюр каби композиторлар, Ж. Бодри, А. Бротт, П. Дерво каби дирижёрлар, Л. Маршал, Т. Стратас, Э. Жонсон, Л. Симоно каби хонандалар, Г. Гулд, И. Гендел каби созандалар машҳур. Канада композиторлар, муаллифлар ва ноширлар уюшмаси мавжуд. Канадада 8 та олий мусика ўқув юрти бор. Бир қатор шаҳарларда университетлар қошида мусиқа мактаблари, мусиқа факултетлари очилган. 1965-йилдан Монтреалда ҳар йили халқаро мусиқа фестивали ва мусиқачи-ижрочиларнинг танлови ўтказилади .

Театри

[edit | edit source]

Индейсларнинг маросимларида халқ театр санъати унсурлари бор. Улар диний маросимларни ўтказишда ниқоб ва қўғирчоқлардан фойдаланишар эди. Профессионал театр 17-асрдан Квебек ва Акадия вилоятларида ривожлана бошлаган. П. Корнел, Ж. Расин, Ж. Молер песалари қўйилган. 1606-йилда ПортРойялдаги „Нептун“ театрида Лескарбонинг „Денгиз ниқоби“ номли шеърий песаси саҳналаштирилди. Спектаклда индейслар билан франсузлар қатнашишди. 1774-йилда Галифаксда Канада ҳаётидан биринчи песа — „Акадиус ёки хилватдаги муҳаббат“ саҳналаштирилди. 1825 йил Монтреалда биринчи доимий театр очилди. Театр репертуарига Канада драматурглари — Ж. Кенел, Ч. Хевисиж, Ч. Мейр асарлари киритилди. Монтреал, Торонто, Виктория, Гамилтон, Виннипег шаҳарларида театрлар ташкил этилди. 19-асрнинг 80-йиллари охиридан Биринчи жаҳон урушигача бўлган даврда кўчма профессионал театрлар авж олди. Квебек ва Галифакс театр труппалари таркибида АҚСҲ, Франсия ва Англиядан келган актёрлар билан бирга канадалик актёрлар ҳам бор эди. Шу даврда „роуд“ („йўл“) деб аталган сайёр профессионал театрлар кенг таркалди. 20-асрнинг 20—30-йилларида университетлар, мактаблар, клублар ва черковлар кршида кўплаб ҳаваскор труппалар ташкил этилди. 40-йиллар охирида йирик шаҳарларда профессионал театрлар пайдо бўлди. Монтреалдаги „Ридо вер“, Торонтодаги „Тиэтр Торонто“, Эдмонтондаги „Ситадел“ театрлари шулар жумласига киради. Уларда Шекспир, Молер, Тургенев, Чехов ва б.нинг песалари қўйилади. Франсуз тилидаги театрларда миллий театр маданиятини вужудга келтириш жараёни кечаётир. Канадада М. Англии, У. Хюстон, Р. Масси каби режиссорлар, Канада Коликос, Л. Грин, Ш. Кинг, Канада Рид каби актёрлар машҳур. Торонтода Миллий театр санъати мактаби, Алберта, Саскачеван, Куинс университетларида драма бўлимлари бор. „Канада театри“ журнал (инглиз ва франсуз тилларида) нашр этилади.

Киноси

[edit | edit source]

1898-йил Канаданинг „Месси-Ҳаррис“ кинофирмаси буюртмаси билан реклама филми суратга олинди. 1900-йилда Cанадиан Биосcопе кинофирмаси Канадага кўчиб келувчиларни қизиқтириш учун туркумли филмлар яратди. Г. Бредфорд томонидан 1903-йил бошлаб берилган „Канададаги ҳаёт“ номли туркум филмлар ҳам шу мақсадга хизмат қилди. 1906 йил Монтреалда биринчи доимий кинотеатр очилди. 1914 йил Монтреалда Канаданинг дастлабки бадиий филми — „Эванжелина“ (режиссор И. П. Салливен, У. Х. Ковано) суратга олинди. Фаройиб шимол табиати ва эскимослар ҳаётига қизиқиб қолган америкалик режиссор Р. Флаэрти „Шимол фарзанди — Нанук“ қужжатли филми (1922)ни суратга олди ва Канада ҳужжатли киносининг ривожига муносиб ҳисса қўшди. Канаданинг биринчи овозли филми — „Викинг“ (режиссор В. Фрисселл, Ж. Мелфорд, 1931). Миллий кино санъатининг қарор топишига режиссор Ж. Грирсон муҳим ҳисса қўшди. 1939 йил Кино масалалари бўйича миллий кенгаш ташкил этилди. У давлат йўли билан ҳужжатли филмлар ишлаб чиқаришни бошқарди. Иккинчи жаҳон уруши даврида „Жангдаги тотувлик“ киносерияси шуҳрат қозонди. 1952 йил „Этен Брюле, нобакор“ деган биринчи рангли филм яратилди. „Олтин шаҳри“ (режиссор Канада Лоу), „Тинчлик давом эцин деб“, „Денгиз билан чучук сув оралиғида“ (режиссор М. Бро) филмлари яратилди. 1970—90 йилларда дунё юзини кўрган филмлар орасида „Мовий қиш“ (режиссор А. Бланшар), „Муаллимга нега ўқ отилди“ (режиссор С. Нарицанно), „Овчи“ (режиссор 3. Р. Делен), „Қари тулки“ (режиссор Ф. Борсос) каби бадиий филмларни кўрсатиш мумкин. Канадада қизиқарли мултфилмлар ҳам яратилади. Статфорд, Монтреал, Ванкуверда халқаро кинофестиваллар мунтазам ўтказилади. Канадада 1400 кинотеатр, киноархив ва филмотека бор. Канада кино академияси ҳар йили энг яхши филмларга совринлар беради.

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]