Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Лептон

From Vikipediya

Лептон кучли ўзаро таъсирда қатнашмайдиган ярим спинли элементар заррачадир. Лептонлар фермионлар оиласига киради. Лептонларнинг уч хили бор: электрон, муон ва тау лептон.

Лептонлар (юн. лептос — енгил, кучсиз) — ўзаро кучли таъсирлашмайдиган элементар зарралар; улар фақат кучсиз, электромагнит ва гравитаци-он ўзаро таъсирларда иштирок этади. Барча Л. 1/2 спинига эга, яъни улар фермионлар ҳисобланиб, Ферми — Дирак статистикасита бўйсунади. 1975-йилгача массаси протоннинг 0,12 массасидан кичик бўлган, Л.гина: — электрон, мюон, электрон ва мюон нейтрино, шунингдек, уларнинг антизарралари маълум бўлган. Электрон модда таркибига кирувчи ягона баркарор лептон ҳисобланади. Позитрон моддадаги электрон билан қўшилиб, жуда қисқа вақтда аннигилясияланади, яъни фотонлар (иккита ёки учта)га айланади. Табиатда нейтрино ва антинейтринолар ядроларнинг Р-емирилиш жараёнларида ва элементар зарраларнинг емирилишидан ҳосил бўлади. Уларнинг массаси нолга яқин. Ядро реакторлари нейтриноларнинг манбаи ҳисобланади. Янги маълумотлар протондан оғирроқ Л.нинг мавжудлигини кўрсатмоқда. Таркибида Л. бўлган элементар зарраларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтганда Л. ва антилептон сонлари орасидаги фарқ ўзгармас катталик бўлиб қолади.[1]

 к  м  т 
Элементар заррачалар
Фермионлар: Кварклар: Юқори · қуйи · Ғалати · Маҳлиё · Ост · Уст | Лептонлар: Электрон · Муон · Тау · Нейтринолар
Бозонлар: Калибрли бозонлар: Фотон · W ва З бозонлари · Глуон
Ҳали кузатилмаган заррачалар: Ҳиггс бозони | Гравитон | Бошқа гипотетик заррачалар

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил