Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

эп

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

эп

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ЭП ’илож, удда, йўл’. ◆ Ҳеч эпини қила олмади. Қадимги Туркий тилда 'удда', ’илож’ маъносини англатган бу от асли эб тарзида талаффуз қилинган; кейинчалик б ундоши п ундошига алмашган (ЭСТЯ, И, 286): эб > эп. Ўзбек тилида бу сўз эв шаклида ҳам ишлатилади, бунда б ундоши в ундошига алмашади: эб > эв.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.
Бу сўз Эски Турк тилида кўрилмайди. Кейинчалик эса асосан Қипчоқ ва Сибир гуруҳларидаги Туркий тилларда топилади. ‘Еп’ сўзи шунингдек Мўғулчада ‘ев’ ҳамда ‘еб’ шаклида учрайди. Шунинг учун бу сўз Мўғулчадан келиб чиққан деб қаралади[1].

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

кам қўлл. Бажариш, уддалаш қобилияти. ◆ — Айтмоқчи, — деди Тешабой бирдан жонланиб, — Ғулом қорини тушира қолсангиз қалай бўлади, эпи ҳам тузук. М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“

Эп билмоқ Ўзига маъқул, муносиб билмоқ (асосан бўлишсиз шаклда қўлланади). ◆ Анвар ваъда бериб қўйишни эп билмаганликдан сўзсиз ўтирар эди. А. Қодирий, „Меҳробдан чаён“ ◆ Индамай хонага кириб кетишни Ғайрат ўзига эп билмади. М. Ҳазратқулов, „Журъат“ Эп бўлмоқ Маъқул, ўринли бўлмоқ, тўғри келмоқ. ◆ Сизга бундай бепошна гаплар эп бўлмайди. Т. Мурод, „От кишнаган оқшом“ ◆ Ўзига эп бўлса қизим, Зўрлик қилиб тортиб олсин. "Баҳром ва Гуландом" Эп келмоқ Маъқул бўлмоқ, тўғри келмоқ. ◆ Туркманнинг тўй қоида-расмини яхши биласиз, элга эп келгудай тўйни олиб бора беринг. "Бўтакўз" ◆ Шу йўлларнинг қайси бири маъқул? Қайси бири эп келади? Қайси бирини қилсам, ўзимга хайрият бўлади? Чўлпон, „Кеча ва кундуз“ Эп кўрмоқ айн. эп билмоқ. ◆ Ҳотам ортиқча ади-бади айтиб ўтиришни эп кўрмади. М. Ҳазратқулов, „Журъат“ ◆ Тўтиқиз, отаси ҳар қанча ёмон бўлганда ҳам, юзига нафрат ёғдиришни ўзига эп кўрмади. М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“ Эпга келмоқ Дуруст, маъқул ҳолатга келмоқ; яхши бўлмоқ. ◆ Автобуслар тушсин тартибга, Тўхтар жойлар келсин бир эпга. Ў. Рашид ◆ Танбеҳ билан эпга келмаганларни идорага ёзиб топширадилар. А. Қодирий, „Обид кетмон“ Эпга олмоқ (ёки солмоқ) Мақбул, дуруст ҳолга келтирмоқ. ◆ Поёнсиз қирларнинг.. уларнинг димоғига искатган даво ислари, ёқимли ҳидлари ҳар қандай ишдан чиқаёзган ҳаёт эгасини озгина бўлса ҳам эпга ола биладилар. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ Эпи келмоқ Уддасидан чиқмоқ; машқини олмоқ; ўрганмоқ; эплай оладиган бўлмоқ. ◆ Отда юришга эпи келиб қолгандай эди — энди оғмаяпти ҳам, сурилмаяпти ҳам. С. Анорбоев, „Меҳр“ Эпини қилмоқ Йўл топа олмоқ, иложини қилмоқ. ◆ Нимаики керак бўлса.. айтишаверсин. Бу орада эпини қилолмасам, шаҳар бор, хўпми? М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“ ◆ Аҳволимиз сизга равшан.. — Бир эпини қилса бўлади. Ойбек, „Танланган асарлар“

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ЭП. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

эп:
◆ ~ кўрмоқ (или билмоқ) считать удобным, подходящим; считать подобающим, достойным; ◆ бу гапни айтишни у ўзига ~ кўрмади он счёл неудобным для себя говорить это; ◆ ~га олмоқ (или солмоқ) 1) выправить, наладить, упорядочить; 2) перевоспитать; образумить; призвать к порядку (кого-л.); ◆ ~ини қилмоқ (или топмоқ) = эвини қилмоқ (или топмоқ) см. ◆ эв 1; ~и бўлмади = эви бўлмади см. эв 1.