Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                

1993

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:

Ўзбекистон

  • 8-январ — Ўзбекистон автомобил транспорти („Ўзавтотранс“) Давлат аксиядорлик корпорацияси ташкил этилди.
  • 5-феврал — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун абитуриентларни тест усулида танлаб олиш тўғрисида“ қарор қабул қилди.
  • 10-феврал — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Халқаро почтамти тузилди.
  • 11-феврал — Китоб баланд тоғ расадхонаси мажмуаси ташкил этилди.
  • 2-март — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Наврўз — умумхалқ байрами“ қарори қабул қилинди.
  • 4-апрел — Жиззах вилоятида Ўзбекистонда биринчи йирик темир рудаси кони очилди.
  • 9-апрел — Нукусда Қорақалпоғистон Олий Кенгашининг 12-сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Давлат герби қабул қилинди.
  • 20-апрел — Тошкентда 30 мамлакатнинг миллий фирма, банк ва компаниялари раҳбарлари иштирокида Бутунжаҳон Иқтисодий анжумани бўлиб ўтди.
  • 23-апрел — „Соғлом авлод учун“ хайрия жамғармаси тузилди. 23-апрел. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йилда буюк олим Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг 600 йиллик юбилейини ўтказиш тўғрисида қарори қабул қилинди.
  • 28-апрел — „Ўздеҳқонсаноатбанк“ негизида „Тадбиркорбанк“ йирик аксиядорлик банки ташкил этилди.
  • 30-апрел — Тошкентда Германия элчихонаси очилди.
  • Апрел — Фарғона шаҳрида Ўзбекистон талабаларининг биринчи фестивали бўлиб ўтди. Унда 54 олий ўқув юрти вакиллари иштирок этди. Апрел. „ЕвроЎз“ Ўзбекистон — Германия қўшма мебел корхонаси ташкил этилди.
  • 6-май — „Суғурта тўғрисида“, „Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида“, „Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинди.
  • 7-май — И ва ИИ даражали „Соғлом авлод учун“ ордени таъсис этилди.
  • 13—14-май — Тошкентда „Бозор иқтисодиётининг ривожланиш тамойиллари“ мавзуида биринчи Халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
  • 27-май — Тошкентда Б.Зокиров номидаги жаз-оркестрининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
  • Май — Тошкентда Ўзбекистонда биринчи марта шоли мойи чиқиндисидан кир совун ишлаб чиқарувчи „Тедоган“ ўзбеккорейс қўшма корхонаси ишга тушди.
  • Май — Нукусда Туркиянинг „Язекс“ корпорацияси ёрдамида бунёд этилган „Катекс“ тўқимачилик мажмуи ишга тушди.
  • Май — Тошкентда Орол ва Оролбўйи муаммолари бўйича дастлабки Халқаро тадқиқотлар лойиҳаси имзоланди.
  • 11-июн — Чатқол давлат табиий биосфера қўриқхонаси ЙУНЕСКО муҳофазасига олинди.
  • 27-июн — „Тараққий“ газетаси 1 -сони чиққан 27-июн (1906) санаси Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланадиган бўлди.
  • Июн — Самарқандда Ўзбекистон Фанлар академиясининг бўлими очилди.
  • 30-июл — Ўзбекистон Республикаси Президенти „Тўрткўл шаҳрининг 120 йиллигини нишонлаш тўғрисида“ фармон чиқарди.
  • Июл — Тошкентда Ўзбекистон Геология миллий қўмитаси ташкил этилди.
  • 13-август — Абдулла Қодирий жамғармаси рўйхатдан ўтди.
  • 17-август — Республика „Маҳалла“ хайрия жамғармаси рўйхатдан ўтди.
  • 31-август — Тошкентда Амир Темур ҳайкали очилди.
  • Август — Уч юз километрли Дамхўжа—Навоий—Бухоро сув йўли қуриб битказилди.
  • Август — Тошкентда „Таълим, бандлик ва инсон ресурсларини ривожлантириш“ шиори остида ЙУНЕСКОнинг Халқаро семинари бўлиб ўтди.
  • 1-сентябр — Тошкентда Улуғбек ҳайкали очилди.
  • 2—3-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 13-сессиясида „Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўтрисида“ қонун қабул қилинди (1995-йил май ойидаги Олий Мажлиснинг 2-сессиясида мазкур қонунга ўзгартиришлар киритилди).
  • 4-сентябр — Тошкентда „Туркистон“ саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
  • 3—5-сентябр — Тошкентда Осиё ва Тинч океан региони мамлакатларининг таэквондо бўйича биринчи чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон жамоаси базавий техникани намойиш қилиш бўйича мусобақаларда биринчи ўринни эгаллади.
  • 9-сентябр — Алишер Навоий жамғармаси рўйхатдан ўтди.
  • 10-сентябр — Тошкентдаги „Баҳор“ конперт залида Мукаррама Турғунбоева музейи очилди.
  • 16-сентябр — Бухорода буюк мутафаккир баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги кенг нишонланди.
  • 20-сентябр — „Экосан“ халқаро Ўзбекистон экология ва саломатлик жамғармаси рўйхатдан ўтди.
  • 26—28-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
  • Сентябр — Тошкентда Халқаро валюта фондининг доимий ваколатхонаси очилди.
  • Сентябр — Ўзбекистон Халқаро молия корпорацияси (ХМК) аъзолигига қабул қилинди.
  • Сентябр — Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпиада қўмитаси Халқаро олимпиада қўмитаси томонидан тан олинди (1995-йил апрелдан тенг ҳуқуқли аъзоси).
  • 30-октабр — Тошкентда тасаввуфнинг машҳур намояндаларидан бири, шоир Хожа Аҳмад Яссавий меросига бағишланган халқаро илмий-маърифий конференсия очилди.
  • Октабр — Ўзбекистон Илмий уюшмалар халқаро кенгашининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди.
  • 4-ноябр — Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилганлигининг 50 йиллигига бағишланган Халқаро илмий конференсия бўлиб ўтди.
  • 22-ноябр — „Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар байроғи тўғрисида“ги фармон имзоланиб, қуролли Кучлар Жанговар байроғининг ягона намунаси тасдиқланди.
  • 23-ноябр — Тошкентдаги республика Ўқитувчилар уйи қошида Ўзбекистон Халқ таълими тарихи музейи очилди; 23-ноябр. Қорақалпоғистоннинг биринчи пойтахти — Тўрткўлда шаҳарнинг 120 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
  • 4-декабр — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳияси тасдиқланди.
  • 18-декабр — Андижонда буюк саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги нишонланди ва унга ҳайкал ўрнатилди.
  • 18-декабр — Халқаро ФИФА ташкилотининг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган конференсиясида Ўзбекистон Миллий футбол федерацияси ушбу футбол ассоциацияси аъзолигига қабул қилинди.
  • 23-декабр — Бобур номидаги халқаро жамғарма рўйхатдан ўтди.
  • 1993 — Ўзбекистон Республикаси мудофаа Вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби ташкил этилди.
  • 1993 — Фарғона вилоят давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди. 1993 — Хоразм вилоят давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди. 1993 — „Фарминдустрия“ консерни (ҳозирги „Ўзфармсаноат“ давлат консерни) ташкил этилди. 1993 — Ўзбекистон Жаҳон туристик ташкилоти (WТО) га аъзо бўлди.

Воқеалар

edit

Туғилган

edit

Вафот этган

edit

Нобел мукофоти лауреатлари

edit
  • Физика — Русселл Алан Ҳулсе ва Жосепҳ Ҳоотон Тайлор, Жр.
  • Кимё — Карй Муллис ва Мичаэл Смитҳ
  • Физиология ва тиббиёт —
  • Иқтисодиёт — Роберт W. Фогел ва Доугласс Нортҳ
  • Адабиёт — Тони Моррисон
  • Тинчлик — Нелсон Мандела ва Ф. W. де Клерк

Бу мақола русча ёзилган.

 

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.