Абдулвоҳид ИИ
Абдулвоҳид ИИ | |
Муваҳҳидлар халифа | |
Ҳукмронлигининг бошланиши: | 1232 |
---|---|
Ҳукмронлигининг тугаши: | 1242 |
Ўтмишдош: | Идрис ал-Ма’мун |
Ворис: | Абул Ҳасан Саид Му’тазид |
Туғилган санаси: | ноаниқ |
Туғилган жойи: | марокаш |
Абу Муҳаммад Рашид Абдулвоҳид- (араб. أبو محمد الرشيد عبد الواحد بن المأمون; 1242-йил 4-декабрда вафот этган) 1232-йилдан то вафотигача ҳукмронлик қилган Муваҳҳид халифаси.
Ҳаёти
[edit | edit source]Отаси Идрис И вафотидан сўнг (у пойтахт Марракашни назорат қилган рақиб халифа Яҳё Мўтасимга қарши юришда ҳалок бўлган) Абдулвоҳид янги халифа бўлди ва Муваҳҳид халифалигининг якуний парчаланиши бошланди. У Яҳёни Марракешдан сиқиб чиқара олмади, Тлемсен амири эса Тунисдаги Ҳафсийлар ҳукмдори Абу Закариё Яҳё сингари 1236-йилдан мустақилликка эришди (Зайёнийлар сулоласига асос солди). Халифаликнинг жанубий қисмидаги тартибсизликлар туфайли у Марракеш ва Тлемсенни қайтариб олиш фикридан воз кечишга мажбур бўлди ва халифаликнинг жанубий саҳара ҳудудидаги қўзғолонларни бостиришга эътибор қаратди. У Саҳрои Кабирда қўзғалончиларга қарши кураш олиб борди ва уларни 1239 йилда тор-мор қилди. Сўнгра бутун э’тиборини йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишга қаратди[1].
Вафоти
[edit | edit source]1242-йилда Абдулвоҳид ўз [[[губернатор]]ига Фесни қўлга киритган Мариний Абу Яҳё ибн Абдулҳақнинг яна бир бўлинишига қарши курашишни буюрди. Бироқ, Абдулвоҳид ўша йил(1242)нинг декабр ойида ўз саройида ҳовузга чўкиб кетган (ёки йиқилиб вафот этган) ҳолда топилган. Унинг ўрнига акаси Абул Ҳасан Саид Мўтазид келган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Жулиэн, Чарлес-Андрé. Ҳистоире де л'Африқуэ ду Норд, дес оригинес à 1830, Паёт, Парис, 1994.