Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Адобе Пҳотошоп

From Vikipediya
Адобе Пҳотошоп
Ишлаб чиқувчиАдобе Инc.
Сўнгги версияси2022 (23.4.1) / 2022-йил 16-июн
Операцион тизимWиндоwс 10

маcОС

иПадОС
Платформах86-64
Ёзилган тил(лар)и26
Вебсайт:адобе.cом/продуcц/пҳотошоп.ҳтмл

Адобе Пҳотошоп — Адобе Инc. фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тарқатилётган кўпфунксияли график редактор. Асосан растрли тасвирлар билан ишлашга мўлжалланган, бироқ бир нечта векторли воситаларига эга. Дастур Адобе фирмаси маҳсулоти сифатида машҳур ва растрли тасвирларни таҳрирлашда дунёда энг олди бренди ҳисобланади. Ҳозирда Пҳотошоп маcОС, Wиндоwс платформаларига, иОС, Wиндоwс Пҳоне ва Андроид мобил тизимларига мослаштирилган. Яна Wиндоwс 8 ва Wиндоwс 8.1 учун Пҳотошоп Эхпресс версияси ҳам мавжуд. Адобе Пҳотошоп тасвирларни таҳрирлашдаги проффесионал редактор ҳисобланади.
Адобе Пҳотошоп дастурининг ишлаб чиқилган санаси бирорта календарда қайд этилмаган. Биз ишлатадиган Адобе Пҳотошоп дастурининг 2005-йилда бир йиллиги нишонланди. Бундан 17 йил олдин, феврал ойида, „Адобе“ компанияси, Рассомлар, фотографлар, дизайнерлар орасида ҳозиргача машҳур бўлган „Пҳотошоп — 1.0“ муаллифини эълон қилди. Пҳотошоп дастури бугунги кунда, „компютер графикаси“ соҳаси бўйича энг олдинги ўринда турибди ва мустақил дастур бўлиб ажралди. Биз фойдаланаётган Адобе Пҳотошоп дастурининг бошланиши анча илгари бўлган. Ҳозир 41 та муаллифи эълон қилинган дастурни аслида ака-ука Жон Нолл ва Томас Ноллар бошлаб берган. Уларнинг отаси фотограф бўлиб, улар ертўлада жойлашган фотолабараторияда отасига ёрдам берар эдилар. Томас нур ва ранг контрастини ўрганди. Жонн эса эски „Аппле“ да ишлашга қизиқарди. 1984-йилда Ака-ука Нолларга отаси дастлабки Маcинтош олиб берди. Унинг имкониятларининг кўплиги шу дастурни тузишга сабаб бўлди

Тарихи

[edit | edit source]

Дастурнинг бошланиши

[edit | edit source]

1987-йилгача Жоҳн Нолл „Луcасфилм“ фирмасининг Индустриал Лигҳт анд Магиc (ИЛМ) бўлимида „Стар Wарс“га махсус эффектлар тайёрлашда ишлар эди. Тҳомас бу вақтда „Тасвирлар билан ишлаш“ тўғрисидаги номзодлик диссертациясини ёзаётган эди. Тҳомаснинг Аппле Маc плус мониторли компютери „Грайсcале Имагес“ тасвирини намоён қилмади. Тҳомас вазиятни ўзгартириш учун янги дастур тузишга киришди. Қизиғи шундаки, Индустриал Лигҳт анд Магиc (ИЛМ) да Жон ҳам тасвирларни қайта ишлаш билан шуғулланарди. Акасини муваффақиятларини кўрган Жон бирга ишлашни таклиф қилди. Биринчи версия 1987-йил Мичиган университети талабаси Тҳомас Нолл томонидан Маcинтош платформаси учун яратилган. Жоҳн ўзининг „Компютер графикаси асослари“ китобида шундай ёзади:

Мен Тҳомас ишларининг натижасини кўрганимда, Пихар студиясидаги тасвирларни қайта ишлаш дастурига ўхшашлигини кўриб ҳайрон қолдим

. Ўшандан бошлаб биз бирга ишлаб, мураккаб ва мукаммаллашган Дисплай дастурини туздик. Орадан кўп вақт ўтмай Жоҳн янги сотиб олган рангли экранли Маcитнтош ИИ компютерига Дисплай дастурини кўчиришни таклиф қилди. Жон дисплай дастурида ранглар гаммаси коррексияси, импорт, файлларни ҳар хил форматларда сақлаш ва бошқаларни ўйлаб топди. Дастур устида ишлаш Томасни диссертация ёзишдан чалғитди, лекин у шунда ҳам хурсанд эди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Томас тасвирларни бир қисмини ишлов беришни янги усулини ўйлаб топди ва ишлов бериш асбоблар тўпламини тузди. Кейинчалик булар „Плуг-инс“ деб аталди. Кейинчалик тонларни созлаш-(Левелс), балансни бошқариш функсияси, ранглар ва тўйинишни бошқариш (Ҳуэ анд Сатуратион) ишлаб чиқилди. Бу имкониятлар Пҳотошопда дастлабки қадам бўлди. Ўша даврда бундай функсиялар фақат махсус дастурларда бўлган. Улар эса фақат лабараторияларда ёки Индустриал Лигҳт анд Магиc (ИЛМ) да бўлган. 1988-йилда Томас „Дисплай“нинг номини „ИмагеПро“ деб ўзгартирди. Дастур ўша даврда жуда замонавий эди. Жон бу дастурни сотиб, пул ишлашни ўйлар эди. Томас эса унга қарши чиқди. Бундан ташқари Томас ўз диссертациясини тугатмаган, тўлиқ ишланган дастурни тузишга анча вақт ва меҳнат керак эди. Улар шунга ўхшаш дастурларни анализ қилишиб, ўз дастурлари „Имаге Про“ ни бошқалардан олдинга ўтиб кетганлигини аниқлашди.

„Имаге Про“дан „Пҳотошоп“га ўтилиши

[edit | edit source]

Дастурни молиялаштириш бошланди. „Пҳотошоп“ атамаси қаердан пайдо бўлганлигини ҳеч ким билмайди. Дастур намойиши вақтида нашриётчила томонидан „Пҳотошоп“ деб номланган деган гап бор. Дастлабки версияларда экранларда Пҳотошоп кўринганлиги ҳозирда бизда „ЭхТранеоус CапиталиСатион“ кўрингандай. Қизиғи шундаки, кўп дастур тузувчилар ўз йўналишларини Пҳотошоп томонга бурдилар ва бундай дастурларни мустақил ишлаб чиқа бошладилар. Фақатгина битта компания Пҳотошопни сотиб олишга кучи етар эди. Бу компания ҳозирда бизга машҳур бўлган „Адобе“ компанияси эди. Лекин масалани ҳал қилишгача ҳали анча бор эди. Барнейсcан сканерларини ишлаб чиқувчилар ака-укаларга Пҳотошопни ўз маҳсулотлари комплектида сотишни таклиф қилишди. Натижада 200 та нусхаланган Пҳотошоп Барнейсcан ХП савдо белгиси остида тарқалиб кетди. Яхшиям Адобе билан келишув узоқ давом этмади. Тез орада Жон ўз дастурига эътиборни жалб қилиш учун компанияга келди. У бу ерга келиб Рассел Броунга ўз дастурини имкониятларини намойиш қилди. Кейин Пҳотошоп Арт-директор га намойиш этилди. Директорга маъқул бўлди ва тезда сотиб олиш кераклигини айтди. Адобе томонининг соддалигиданми ёки ака-укаларнинг эҳтиёткорлигиданми дастур тўла сотилмади, фақат лицензияланди. 1988-йили Адобе Инc. фирмаси дастур учун ҳуқуқларни сотиб олди. Шунинг учун, дастурдан келадиган гонорар ака-укаларга тегишли бўлиб қолди. 1989-йили дастур „Пҳотошоп“ деб номланди. Ҳаммаси жуда яхши борар эди. Лекин ака-укалар бу муваффақиятлар билан тўхтаб қолишмади. Олдинда жуда ҳам ўгир иш — Пҳотошоп 1.0 расмий версиясини ишлаб чиқиш турар эди. Томас дастурни натижавий кодлаш устида ишлади. Бу вақтда Жон эса Плуг-инс ни кенгайтириш устида ишлар эди. Бу эса Адобе ходимларини ҳайратлантирди. Улар бунда айёрлик ва алдашни кўришди. Қизиғи шунда эдики, баъзи қоидаларга қаттиқ риоя қилувчи ҳодимлар, Пҳотошопни кенгайтириш стандартларга тўғри келмайди ва яхши натижа бермайди деб фикр билдиришди. Бошқалар эса, уни тўғри ишлатиш кўп фойда беришини айтишди. Дастурни тугатишни охирги босқичларида ҳам Томас уни ўзгартириш ва мукаммаллаштиришга вақт ва куч топди. Пҳотошопнинг тарафдорлари Жон ва Рассел Броуннинг қўллаб қуватлаши ва Адобе нинг қарорлари натижасида 1990-йил, феврал ойида Адобе Пҳоцҳоп 1.0 расмий версия сифатида чиқди. Сўзсиз 1-версиянинг чиқиши, кўп хатоларга қарамасдан муваффақиятли бўлди. Адобе компанияси Пҳотошопнинг ҳаммабоплигини исботлаб берди, лекин у ўша вақтда махсус дастур тузувчилар учун ишлаб чиқилган эди.Адобе компанияси: Пҳотошоп ёрдамида шундай натижага эришишиш мумкинлигини, бундай натижага илгари фақат бир неча минг доллар турадиган профессионал, махсус дастур асосидагина эришиш мумкин эканлигини таъкидлади. Ўша вақтда Пҳотошопнинг нархи 1000$ бўлишига қарамасдан, унинг энг катта рақобатчисининг нархи 1995$ турадиган Летрасетъс CолорСтудио дастури эди. 2.0 версияни ишлаб чиқиш босқичида Адобе дастурчилар шатитини кенгайтирди. Дастурга Безе эгри чизиғини киритиш учун Марк Гамбургни таклиф қилди. Бу вақтда Пҳотошопда янги имкониятлар очилди: Пен тоол, икки тонли тасвирда ишлаш, Иллустратордан баъзи тасвирларда импорт ва Растеризе. Булрага яна CМЙК қўшилди. Пҳотошоп учун касб бозорининг очилиши, полиграфия хизматлари Адобе компанияси учун жуда қўл келди. Сотиш бўйича биринчи менежер Стевен Гутман бета-версия дастурларига кодли номлар таклиф қилди. Бу одат шу кунгача давом этяпти. 1990-йилда чиққан 'Фаст Эддй' бета-версия 2.0 нинг кодли номидир. Пҳотошоп узоқ вақт, асосан Маcинтош платформасида ишлади. Лекин унинг муваффақиятга эришишига Графика бозорида пайдо бўлган Wиндоwс кафолатлаб берди. Янги платформага версия ишлаб чиқиш осон ишлардан эмас эди-бунинг учун Браян Лепкин бошчилигида янги гуруҳ тузилди. Кўп миқдорда янги киритмалар, масалан 16битли файл ишлаб чиқарилишига қарамасдан, булар фақат 1993-йил 2.5.1 версияларида пайдо бўлди. 3.0 версиядаги мусиқа гуруҳи учун ишланган 3 албом ҳам муваффақиятга эришиши ёки бутунлай муваффақияцизликка учраши мумкин эди. Омад Браян Лепкин бошқараётган гуруҳ томонида бўлиб, улар қаватлар(Лаерс) ни таъминловчи дастурни ривожлантирдилар. Лаерс ни кўпчилик қўллаб-қуватлади, чунки у дастурнинг асосий функсиясини бажарар эди, у тез орада, кўпгина рассом ва дизайнерларни ўзига жалб қилди. Лаерс ўша вақтда жуда мукаммал эмас эди. ҲСC кейинчалик Мета cреатионс Ливе пиcтурес номли тасвирларни қайта ишлаш дастурини ишлаб чиқди, у ҳам шундай технологияни қўлларди. Мета Cреатионс жуда катта хатога йўл қўйгани шундаки, улар Ливе Пиcтуресга жуда баланд нарх қўйиб юборишди ва Пҳотошоп3.0 версиясига рақобатчи қолмади. Кейинги версияларда Лаерс га ўхшаш катта ўзгаришлар бўлмади, лекин дастурни мукаммаллаштириш давом этди. Пҳотошоп 5.0 версиясида, рангларни бошқариш ва Ҳисторй Палетте киритлди. Уларнинг тасирида дастурнинг санъат имкониятлари ошди. Пҳотошоп 5.5 версиясининг чиқиши билан катта ўзгариш бўлди. Пҳотошоп комплектида Имаге Реадй пайдо бўлди ва у wеб учун графикаларни ишловчи янги функсияларни очиб берди. Пҳотошоп 6.0 версиясида Лаер Стйлес ва матнни ҳаракатланишини бошқариш имкониятлари пайдо бўлди. Пҳотошоп 7.0 версиясида Ҳеалинг бруш пайдо бўлди.

Адобе Cреативе Суите пакети таркибида

[edit | edit source]

2003-йилнинг октабрида ишлаб чиқилган Пҳотошоп 8.0 Пҳотошоп CС деб номлана бошлади, негаки энди у Адобенинг янги Cреативе Суите тармоғи маҳсулотларига тегишли эди. 2007-йилги Пҳотошоп 10.0 дастури Пҳотошоп CС3 деб номланди. CС3 — дастур Адобе Cреативе Суите дастурлар пакетининг учинчи версиясига мослашганини билдиради. Эски CС ва CС2 версиялари дастурнинг янги тармоққа мансублигини билдириш ва олдинги версияларидан фарқлантириш мақсадида дастурнинг бош рамзида 3 дан 7 версиясигача мавжуд бўлган кўз чиройли патлар билан ўзгартирилди. Янги версия янги имкониятларга ҳам эга бўлди. Пҳотошоп CС3 рамзида эса кўк чегарали тўртбурчак ичидаги ПС ёзуви акс этади.

Адобе Cреативе Cлоуд пакети таркибида

[edit | edit source]

2013-йил июнида ишлаб чиқилган Пҳотошоп 14 Пҳотошоп CC номига эга. CC қисқартмаси дастур Адобе Cреативе Cлоуд дастурлар пакети тармоғига мослаштирилганини билдиради. 2014-йилдан бошлаб маҳсулот версиялари янги номланишга эга бўлди: энди унинг номида қачон ишлаб чиқилгани ҳам ёзилади (Пҳотошоп 2014.0.0). Янги версияга Адобе Cамера РАW плагини ҳам ўрнатилди, эндиликда дастур кўплаб фотокамералардан суратларни тўғридан тўғри ола олади.

Версиялари

[edit | edit source]
Версия Платаформа Кодланиши Яратилиш вақти
1.0 Маc ОС 1990-йил ноябр
2.0 Маc ОС Фаст Эддй 1991-йил июн
2.0.1 Маc ОС 1992
2.5 Маc ОС Мерлин 1992-йил ноябр
Wиндоwс Бримстоне
2.5.1 Маc ОС 1993
3.0 Маc ОС Тигер Моунтаин 1994-йил сентабр
Wиндоwс, ИРИХ новиэмбре де 1994
4.0 Маc ОС, Wиндоwс Биг Элеcтриc Cат 1996-йил ноябр
4.0.1 Маc ОС, Wиндоwс 1997-йил август
5.0 Маc ОС, Wиндоwс Странге Cарго 1998
5.0.1 Маc ОС, Wиндоwс 1999
5.5 Маc ОС, Wиндоwс 1999
6.0 Маc ОС, Wиндоwс Венус ин Фурс 2000
6.1 Маc ОС, Wиндоwс 2001
7.0 Маc ОС, Wиндоwс Лиқуид Скй 2001-йил март
7.0.1 Маc ОС, Wиндоwс 2002
CС (8.0) Маc ОС, Wиндоwс Дарк Маттер 2003
CС2 (9.0) Маc ОС, Wиндоwс Спаcе Монкей 2005
CС3 (10.0) Маc ОС, Wиндоwс Ред Пилл 2007
Эхпресс Интернет 2008-йил 28-март
CС4 (11.0) Маc ОС, Wиндоwс Стонеҳенге 2008-йил 23-сентабр
CС5 (12.0) Маc ОС, Wиндоwс Wҳите Раббит 2010
CС6 (13.0) Маc ОС, Wиндоwс Суперститион 2012
CC (14.0) Луcкй 7 2013
CC 2014 (15.0) Сингле Малт Wискей Cат 2014
CC 2015 (16.0) 2015
CC 2015.5 (17.0) Ҳаику 2016
CC 2017 (18.0) Биг Риг 2016
CC 2017 (18.1.0) Аппле Маcинтош, ос х, Wиндоwс 2017
CC 2018 (19.0.0) Маc ОС Х Эл Cапитан о супериор, Wиндоwс 7, 10 Wҳите Лион 2017-йил 18-октабр (актуал)

Муқобиллари

[edit | edit source]

Пҳотошоп мукаммал сурат муҳаррири бўлсада ва шу соҳадаги бозорда монополашган бўлсада, жуда қимматлиги унга нисбатан арзон ёки бепул дастурларнинг яратилишига олиб келди. Мисол учун, ГИМП дастури мутлақо бепул. Шу сабабли ҳам Адобе фирмаси оммага ўз маҳсулотининг арзон ва бепул кўринишларини тақдим этди. Улар Пҳотошоп Элеменц ва бепул тарғиб этиладиган Пҳотошоп Албумдир. Бу дастурларда функсиялар жуда қисқартирилган ва маълум бир ишлар учун асқотади. Адобе Пҳотошоп Лигҳтроом дастури фотосуратларни шунчаки кичик таҳрирлаш учун хизмат қилади.

Дастурнинг афзалликлари

[edit | edit source]

Адобе Пҳотошоп дастури 20 дан ортиқ форматдаги файллар билан ишлаш имконига эга. Улар: ПСД, ПСБ, ПостСcрипт, ЭПС, ДCС, ЭПС ТИФФ, БМП, ГИФ, ЖПЕГ, ТИФФ, ПИCТ, ПНГ, ПДФ, ИCО, ИФФ, ПCХ, РАW, ТГА, Сcитех CТ, Филмстрип, ФлашПих, ЖПЕГ2000 ва бошқалар. Энг кўп қўлланадиган форматлар: БМП (Wиндоwс Бит мап — Wиндоwс нинг вит харитаси) — Wиндоwс муҳитида ишловчи компютерларда экран ости тасвирларини қўлловчи дастур Миcрософт Паинтда кенг қўлланади. ЖПЕГ, ЖПГ (Жоинт Пҳонограпҳиc Эхперц Гроуп) — ҳозирги кунда энг кўп қўлланадиган форматлардан бири бўлиб, унинг асосий афзаликларидан бири махсус дастур ёрдамида файл ҳажмини етарлича сиқиш имконининг мавжудлигидир. Аммо файлни сиқиб, ҳажмини кичрайтириш жараёнида тасвир сифатида ўзгариш бўлади. Файл кучли сиқилганда тасвир сифати ёмонлашиши мумкин. Ушбу форматдаги файллар компютер хотирасида кўп жой эгалламайди ва ҳажм жиҳатидан кичиклиги боис мазкур форматдаги тасвирлар билан ишлаш анча осон. ТИФФ (Таггер Имаге Филе Формат) — бу форматдаги файллар ҳам кенг қўлланади. Лекин Тифф форматидаги файллар компютер хотирасида кўп жойни эгаллайди. Адобе Пҳотошоп дастурида ушбу форматдаги тасвирлар билан ишлашда дастурининг ишлаш тезлиги сезилари равишда камайиши мумкин. РГБ (ред, Греэн, Блуэ — қизил, кўк, яшил) модули тасвирни экранда таҳрир қилиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда жуда қулай ва у 24 разрядли ранглар платаси ёрдамида деярли барча 16 миллион рангларни мониторларда акс эттирилади. РГБ ранглар мажмуаси билан ишлаган барча тасвирларни хоҳлаган форматда дискка ёзиш мумкин. РГБ ранглар мажмуасидаги айрим ранглар умуман табиатда учрамайди. CМЙК — табиатда мавжуд бўлган ранглар мажмуаси, қуёш нурлари инсон кўзлари ажрата оладиган барча рангларни ўзига мужассамлаштирган. Қуёш нурлари бирор — бир жисмга тушганда унинг таъсири остида инсон кўзлари жисм шакли ва рангини идрок этади. Мисол учун, биноларнинг ўт ўчириш бурчакларига осиб қўйилган ўт ўчиргичлар тўқ кўк ва зангори ранглар билан бўялишига қарамай, бизнинг кўзимизга тўқ қизил рангда кўринади. Рангларни бир бирига қўшилиши натижасида бошқа ранглар ҳосил қилинади: С — хаворанг, М — бинафшаранг, Й — сариқ ранг, К — қора ранг. РГБ ранглар мажмуи кенг кўламдаги рангларни таклиф этади. Лекин уларнинг кўп қисми (айниқса, ёркинлари) тасвирни чоп этганда монитордаги билан кескин фарқ қилади. Шу боис хам кўплаб мутахассислар тасвирни чоп этишдан аввал уни CМЙКсистемасига ўтказадилар. Айрим мутахассислар эса тасвир билан CМЙК системасида ишлашни маслаҳат берадилар. Аммо бу тасвир билан ишлаш турли қийинчиликлар тутдиради. Айни шундай қийинчиликлардан бири — компютер жуда секин ишлайди. Бунга асосий сабаб Адобе Пҳотошоп дастури РГБ системасига созланган бўлиб, ҳар бир буйруқни бажариб, уни РГБ системасидан CМЙК системасига алмаштиргунча компютер қўшимча вақт талаб қилади. Бундан ташқари, сканер ва монитор РГБ системасида ишлашга мўлжалланган. Олдин бу дастур фақат полиграфия суратлари муҳаррири бўлган, кейинчалик эса веб-дизайнда ҳам ишлатила бошлади. Пҳотошоп медиафайллар, анимация ва бошқа турдаги ижод намуналарини қайта ишловчи дастурлар билан алоқадорликка эга. Адобе ИмагеРеадй, Адобе Иллустратор, Адобе Премиэре, Адобе Афтер Эффеcц, Адобе Энcоре ДВД дастурлари билан ҳамкорликда Пҳотошоп проффесионал ДВД яратилишида, турли даражадаги махсус эффектларни яратишда, телевидения, киномотографияда ва ўргимчак турида ишлатилиши мумкин. Ҳозирда компютер ўйинларини яратишда ҳам Пҳотошоп кенг ишлатиляпти. Пҳотошопнинг асосий формати ПСД юқорида номи келтирилган барча дастурларга импорт ва экспорт қилиниши мумкин. ПС CС ДВДларда меню ҳосил қилиш функсияларига эга. Дастурнинг жуда машхурлиги сабаб ПСД формати Адобе Фиреwоркс, Пҳото-Паинт, WинИмагес, ГИМП, САИ, ПаинтШоп Про ва бошқа график дастурларда тан олинади. Пҳотошоп қуйидаги ранг моделларини тан олади ва ишлайди: РГБ, ЛАБ, CМЙК, Кулранг туси, Оқ-қора, Дуотоне, 256 рангли палитра (Индехед), Кўп каналли (Мултичаннел)

Кенгайтирилган функсиялар

[edit | edit source]

Адобе Пҳотошоп Эхтендед дастурининг янги версияларидан (CС4 дан) бошлаб Адобе Аcробат 3Д, Аутодеск 3дс Мах, Мая ва Гоогле Планета Земля дастурларида яратилган 3Д форматдаги тасвирларни очиш ҳамда таҳрирлаш мумкин. Пҳотошоп 3Д файлларнинг қуйидаги форматларини ўқий олади: У3Д, 3ДС, ОБЖ, КМЛ ва ДАЭ. Уч ўлчамли суратларни икки ўлчамли суратларга қўшиш мумкин. Таҳрирдан сўнг ишни ГИФ-анимация ёки ПСД кўринишида сақлаш мумкин ва уни Адобе Премиэре Про ёки Адобе Афтер Эффеcц видео дастурларида кўриш мумкин.

CС версиясидан бошлаб ПСда скриптлар билан ишлаш имконияти бор. Пҳотошоп ДИОCОМ (Дигитал Имагинг анд Cоммуниcатионс ин Медиcине) — тиббиётдаги рақамли тасвирлар файлларини ўқий олади. ПС Эхтендед дастури орқали МАТЛАБ тасвирлар билан ишлаш мумкин.

Бошқа қурилмалар учун кўринишлари

[edit | edit source]

„Адобе Сйстемс“ компанияси „Адобе Пҳотошоп“ график муҳаррирининг планшет компютерлар учун мўлжалланган версиясини намойиш қилди. Ушбу дастур „Адобе Пҳотошоп Тоуч“ деб номланди. 2010-йилда чиқарилган „Адобе Пҳотошоп Эхпресс“ мобил график муҳарриридан фарқли ўлароқ, янги дастур кўпроқ „Пҳотошоп“нинг десктоп компютерлар учун мўлжалланган версиясига ўхшаб кетади. Унда, хусусан, „қатламлар“ функсияси ва бармоқлар билан расмларнинг алоҳида фрагментларини „белгилаш“ имконияти мавжуд. Ушбу дастурда қайта ишланган расмларни Фаcебоок ижтимоий тармоғига юбориш ёки компаниянинг янги „Адобе Cреативе Cлоуд“ булутли сервисига жойлаштириш мумкин. „Адобе Пҳотошоп Тоуч“ ҳам компаниянинг „Адобе Тоуч Аппс“ илова-дастурлар пакети таркибига киради. Пакет 6 та дастурдан иборат: расмларни таҳрирлаш учун „Адобе Пҳотошоп“, коллажлар яратиш учун мўлжалланган „Адобе Cоллаге“, тайёр ишларни намойиш қилиш учун „Адобе Дебут“, вектор графикасини таҳрирловчи „Адобе Идеас“, рангларни аралаштириш учун „Адобе Кулер“ ва веб-сайт эскизларини яратиш учун „Адобе Прото“ дастурлари.[1][2][3][4]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. техноман.уз сайти
  2. Александр Ефремов. Цифровая фотография и Пҳотошоп. Уроки мастерства. — СПб.: „Питер“, 2009. — 192 с. — ИСБН 978-5-388-00387-4
  3. Питер Боер. Пҳотошоп CС6 для чайников = Пҳотошоп CС6 Фор Думмиэс. — М.: „Диалектика“, 2012. — 448 с. — ИСБН 978-5-8459-1812-3.
  4. инфоман.уз сайти, 2018-04-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-01-28

Ҳаволалар

[edit | edit source]