Алахдаш
Appearance
Алахдаш, делирий – ўнг ўзгаришининг бир тури, воқеаларни англаш қобилиятининг бузилиши. Алахдаш вақтида бемор кўпинча безовталаниб, кўзига турли-туман қўрқинчли нарсалар (мас, ҳайвонлар) кўринади, уни айбловчи, ҳақоратловчи товушлар эшитади, баъзан ўзини ҳимоя қилиш пайида бўлади, гўё атрофидаги ҳамма нарса ўзгариб кетгандек туюлади. Бемор кўзига кўринган нарсаларни, қулоғига эшитилган товушларни кўпинча ёдида сақлаб қолади. Аммо атрофида содир бўлган воқеаларнинг ҳаммасини эслай олмайди. Алахдаш бир неча соатдан 3-5 кунгача давом этиб, баъзан қайталаниб туради.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |