Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Али

From Vikipediya
Али
Таваллуди 17-март 599
Вафоти 29-январ 661
Фуқаролиги Рашидун халифалиги
Отаси Абу Толиб
Онаси Фотима бинт Асад

Али ибн Абу Толиб (тах. 600-йил – 661-йил, Кўфа) – исломда „хулафо ар-рошидин“ („тўғри йўлдан борган халафалар“), диндорлар ўртасида „чорёрлар“ деб аталган дастлабки 4 халифадан тўртинчиси. Қурайш қабиласининг ҳошимийлар хонадонидан. Муҳаммаднинг амакиваччаси ва куёви (Фотима заҳро эри). Исломда вужудга келган шиалик ҳаракати бевосита Али исми билан боғлиқдир.

Али ва унинг ўғиллари
Али

ВИИ аср ўрталарида халифа Усмон сиёсатидан норозилик оммавий тус олди. Муҳаммаднинг барча юришларида иштирок этган, қўрқмас ва содиқ жангчи, ўта тақводор инсон, моҳир нотиқ Али халифаликка муносиб номзод сифатида кўпчиликка маъқул эди. 656 – йил июнда Усмон ўлдирилди ва Али халифа деб эълон қилинди. Аммо саҳобалардан Талҳа ва аз-Зубайр ҳамда Алига нисбатан адоватда бўлган пайғмбарнинг беваси Ойша тарафдорлари унга қарши бош кўтардилар. Қатл этилган Усмоннинг қариндоши Сурия ҳокими Муовия ҳам Алига қарши уруш эълон қилди. 657-йил Фурот дарёси ўнг қирғоғидаги Сиффин деган жойда юз берган жангда Али қўли баланд келган бўлсада, у рақиблари билан келишишга кўнди. Бундан норози бўлган Али аскарларидан 12 минг киши жанг майдонини тарк этдилар ва хорожийлар деб аталган диний-сиёсий оқимни ташкин қилдилар. Хорижийлар рақибларига нисбатан якка террор усулини қўллай бошладилар. 661 йил 19-январда Али Ибн Мулжам деган шахс томонидан масжиддан чиқиш пайтида жароҳатланади ва икки кундан сўнг вафот этади. Исломда Али шахсига муносабат турличадир. Хорижийлар унга ўта салбий муносабат билдирган бўлсалар, шиалар аксинча уни илоҳийлаштириб юборганлар. Аҳли сунна Али шахсига мўтадил ва тўғри баҳо беради. Шубҳасиз, Али Умар ал-Хаттоб сингари ислом ғалабаси йўлида катта хизмат кўрсатган арбоб, ислом аҳкомлари, Қуръон ва унинг тавсирлари ҳамда ҳадис ривоятлари билан боғлиқ кўп масалаларнинг чуқур билимдони бўлган. Али тарафдорлари кейинчалик исломдаги шиалик (араб. – „шиа“ – гуруҳ, бу ўринда „Али тарафдорлари“ мазмунида) оқимини ташкил этганлар. Али шиаларнинг қаҳрамонликлари ва саргузаштларини тасвирловчи жуда кўп ривоятлар тўқилган ва бу суннийлар ўртасида ҳам кенг ёйилган. Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда бир неча қадамжо ва мозорлар Али номи билан боғланиб, муқаддаслаштирилган. Ҳақиқатда эса Али Ўрта Осиё ва Эронда ҳеч қачон бўлмаган[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ҳасанов, Аҳаджон. „Али“ ЎзМЕ. А-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.

Ҳаволалар

[edit | edit source]