Бенедикт ХВИ
Папа Бенедикт ХВИ | |
---|---|
Таваллуди |
16-апрел 1927-йил |
Вафоти |
Ватикан шаҳри 12-июл 2022-йил (95 ёшда) |
Фуқаролиги | Германия[1], Ватикан шаҳри ва Италия |
Отаси | Ёзеф Рацингер |
Онаси | Мария Пейнтнер |
Имзоси | |
Бенедикт ХВИ, туғилган номи Ёзеф Алоиз Рацингер (немисча: Жосепҳ Алоис Ратзингер; 16-апрел 1927, Марктл, Веймар Республикаси — 31-декабр 2022, Ватикан) — Рим папаси (2005-2013), Рим католик черкови ва Ватикан давлати бошлиғи. Фуқаролик номи — Ёзеф Рацингер. Мюнхен университети ҳузуридаги Илоҳиёт институтини тугатгач, 1951-йили руҳоний рутбасини қабул қилди. 1952—1977 йилларда Германиядаги олий ўқув юртларида ўқитувчи. 1977-йилдан Мюнхен ва Фрайзинг архиепископи, шунингдек, кардинал. 1981—2005-йилларда диний таълимотлар бўйича конгрегация (бошқарув органи) префекти, Ватикан кардиналлари ҳайъати декани (2002—2005). 2005-йил 19-апрелда Рим папаси ва Рим католик черкови бошлиғи этиб сайланди ҳамда Бенедикт ХВИ номини олди ва 2013-йилгача хизмат қилди[2]. Рим папалари ичида энг узоқ яшаган шахс сифатида рекорд ўрнатган. Келиб чиқиши немис бўлган илк Рим папаси (сўнгги минг йил ичида).