Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Бургут

From Vikipediya
Бургут
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Бургут
Ақуила чрйсаэтос

Бургут — йирик, чаққон ва кучли. Танасининг узунлиги 95 см гача. Қаноти 62—72 см, ёйганда 2 м га етади. Бургутларнинг ко'злари жуда кучли. Бургутнинг ко'риш кескинлиги одамларникидан 8 баравар юқори. . Пат ранги тўқ қўнғир, боши малла . Бургут Америкада кенг тарқалган. Тоғ ва чўлларнинг одам яшамайдиган узоқ жойларида, қоялар орасида, саксовулзорларда учрайди. Одатда, бир-бирига яқин 2—3 уяси бўлиб, биттасидан фойдаланади. Хира оқ ва қўнғир холлар билан қопланган 1—2 та тухум қўяди. Бургут паррандалар (каклик, дудоқ), юмронқозиқ, тошбақа, қуён ва бошқа ҳайвонлар билан озиқланади.Ўрта Осиёда Бургутнинг ёш жўжасини қўлга ўргатишади. Вояга етганида уни қуён, тулки ва ҳатто бўри овига олиб чиқишади. Кемирувчиларни қириб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Бургут Ўзбекистон ва бошқа давлатлар Қизил китобига киритилган.

Қирғийлар оиласига мансуб энг таниқли йиртқич қушлардан бири, энг йирик бургут. Катта ёшли қушлар бир хил тўқ-қўнғир рангда бўлади, бошининг усти сариқ-қизғиш ранг.

Яшаш макони Шимолий Американинг катта қисмидаги кенг ҳудудларни, Шимолий Африка ва деярли бутун Евроосиёни (унинг тропик қисми бундан мустасно) қамраб олган.

Ўзбекистонда учрайдиган бургут текисликлар ва баланд тоғли ҳудудларнинг ўзгаришларга кам учраган, очиқ ландшафтларида уялайди ва бир жойда яшайди. Асосан тоғларда, чўл ҳудудларининг катта қисмида, очиқ текислик ва ярим очиқ ландшафтларда яшайди. Одамлар яшайдиган ҳудудлардан қочади, инсон томонидан безовта қилинишни ёқтирмайди. Ареалнинг катта қисмида муқим яшайди, уяси олдида жуфт бўлиб учиб юради. Қушларнинг бир қисми тарқалиш зонасининг ва баланд тоғларнинг шимолий томонидан қор камроқ бўлган ҳудудларга кўчади.

Бургут турли-туман озиқланади, у ҳар хил ўлжани овлайди, кўп ҳолларда турли туёқлиларнинг болалари, қуёнлар, кемирувчилар ва қушларнинг ҳар хил турлари унинг ўлжасини ташкил этади. Тошбақалар бургутнинг озуқасида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки уларни юқоридан тош отган ҳолда овлаш осонроқ.

Бургутлар озуқа излаб, илиқ ҳавонинг юқорига кўтарилувчи оқимларида баландда узоқ вақт давомида парвоз қилади. Бунда унинг қанотлари танасидан бироз кўтарилиб, олдинга тортилган бўлади, қанотларнинг фаоллиги эса минимал бўлиб қолади. Ов қилишнинг яна бир усули – ўлжани қўққисдан ушлаш учун қарчиғайга ўхшаб унча катта бўлмаган баландликда учиш. Бургут қанотларини кучли ва чуқур қоққан ҳолда осон ва ҳаракатчан парвоз қилади. Бўлғуси ўлжасини сезиши биланоқ унинг ортидан қанот қоқади, бунда унинг тезлиги соатига 240-320 км га етиши мумкин.

Бургутлар уяларини дарахтга ёки қийин чиқиладиган қоя ёриғига қуради, камдан-кам ҳолларда эски уясини эгаллайди; уяга одатда иккита тухум қўяди, бироқ кўп ҳолларда жўжалардан фақат биттасигина омон қолади. Тухумларни босиб ўтиришга 37-39 кун вақт кетади, жўжалар уяда 1,5 ойга яқин яшайди. Аммо улар уясидан учиб чиқиб ҳам узоқ вақт давомида ота-онасининг ёнида қолади.

Бургут билан овлаш ан’анаси жуда қадимий тарихга эга. Овчилик касби ота-бобосидан мерос қолган овчилар, я’ни бургутчилар ёки кушбегилар болаликдан шу касб сирларини ўрганади ва уни авлоддан-авлодга етказади. Овчиликни эндигина бошлаган овчи аввало қирғий ва жағалтойни бошқаришни ўрганади, кейин қарчиғай, итолги, лочин ёки шумқорни ўргатишга ҳаракат қилади. Фақат шундан кейингина унга йирикроқ, кучлироқ ва хавфлироқ бургутни ўргатиш ишини ишониб топширишади, у бу ишни ҳар доим ўзидан тажрибалироқ бўлган устозининг назорати остида бажаради. Марказий Осиёда бургутлар тулки, қуён, ба’зида бўри ва буғуларни овлашда фойдаланилади. Бургут ҳақида кўплаб маданиятларда эшитиш мумкин. Масалан, Европа, Олтой халқлари, ҳиндуларда. У ҳар доим куч, ҳокимият, мардлик, узоқни кўра билиш ва боқийлик рамзи ҳисобланган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил