Эдгар Аллан Поэ
Эдгар Аллан Поэ | |
---|---|
Таваллуди |
19-январ 1809-йил |
Вафоти |
7-октябр 1849-йил (40 ёшда) Балтимор, Мериленд, АҚШ |
Тахаллуси | Поэ |
Касби | шоир, қисқа ҳикоялар ёзувчиси, таҳрирчи, адабий танқидчи |
Ижод қилган тиллари | Инглиз тили[1] |
Фуқаролиги | АҚШ |
Жанр | барча жанрлар |
Шоҳ асари | Тҳе Равен |
Эдгар Аллан Поэ (Эдгар Аллан По (Рое) ; 1809.19.1, Бостон — 1849, 7.10, Балтимор) — америкалик ёзувчи, шоир ва адабий танқидчи. Америка романтик ёзувчиси ва адабий танқидчиси. Символизм бошловчиси. Актёрлар оиласида туғилган. 1815—20 йилларда Буюк Британияда яшаган. 1825-йил Виргиния университетига кирган, Wест Поинт ҳарбий академияси (1830—33)да ўқиган. Асосан, фожиали, "даҳшатли" ("Қора мушук", 1843 ва бошқалар), фантастик ("Ворон ва бошқа шеърлар", 1845) ёки юмористик новеллалар ("Гротесклар ва арабескалар" тўплами, 1840) классиги. По детектив адабиётининг асосчиларидан ("Морг кўчасидаги қотиллик", 1841; "Мари Роже сири", 1842; "Тилла қўнғиз", 1843; "Ўгирланган мактуб", 1845). Унинг етук лирикасида махбубасидан жудо бўлган кишининг жафолари мавзуи ўз ифодасини топган ("Аннабел Ли", 1849 ва бошқалар). Шафқацизлик, садизм По ҳикояларида инсон табиатидаги ҳайвоний ҳисларнинг тантанаси тарзида талкин этилган. По жамият хаёти, кишилар табиати ва руҳиятидаги емирилиш ҳолларини тасвирлар экан, ҳажвий ва ижтимоий-танқидий пафосдан ҳам самарали фойдаланган. "Ижод фалсафаси" (1845), "Поэтик принсип" (1850) фалсафий асарлари билан америка эстетикаси ривожига муносиб ҳисса қўшган. Понинг детектив ҳикоя жанрида орттирган тажрибалари Артҳур Cонан Дойле, Роберт Лоуис Стевенсон, Гилберт Кеитҳ Честертон сингари ёзувчилар ижодида анъана сифатида фойдаланилади; шеърий ижоди франсуз ва рус символистларига таъсир кўрсатган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган ("Тилла қўнғиз", 1962).[2]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ (унспеcифиэд титле)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |