Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Эскадрон

From Vikipediya

Эскадрон (франс.) — 1) 20-аср ўрталарига қадар мунтазам кавалериядаги тактик бўлинма; 2—4 взводдан иборат бўлган; казаклар отлиқ қўшинида сотня деб аталган. Турли давлатлар армияларида Э. 120—200 кишидан ташкил топган. 4—6 та Э.дан кавалерия полки тузилган; 2) айрим хорижий давлатлар (мас, Буюк Британия) қуролли кучларида танк полкидаги тактик бўлинма (101 киши); бошқарув гуруҳи, 4 танк ва хизмат кўрсатиш взводларидан иборат. Танк полкида, шунингдек, штаб Э.и (100 киши) ва хизмат кўрсатиш Э.и (111 киши) ҳам мавжуд.

Манбалар

[edit | edit source]