Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Гужар

From Vikipediya

Гужар (ўзларини шундай ном билан атайдилар) — Ҳиндистон ва Покистоннинг шарқий қисмидаги этник бирлашма. Гужартилида 1 млн. киши (1990-йиллар ўрталари) сўзлашади. Диндорлари — асосан, ҳиндуизмга эътиқод қилади, сунний мусулмонлар ҳам бор. Г.ларнинг аждоди мил. 1-минг йилликда Ҳиндистонга келиб ўрнашган ҳиндорий халқларига мансуб кўчманчи ва ярим кўчманчи гужара қабилаларига бориб тақалади. Бу қабилалар гужаротлар, панжобийлар, рожастхонлар этногенезида ҳам иштирок этишган. Г.ларнинг кўпчилиги анъанавий машғулотлари — ярим кўчманчи чорвачилик (буйволлар, қўйлар, эчкилар боқиш) билан банд. Текисликларда Г.ларнинг бир қисми деҳқончилик ва ўтроқ чорвачилик билан шуғулланади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил