Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Ҳун хоқонлиги

From Vikipediya
Ҳун мамлакати

Ҳун хоқонлиги, Улуғ ҳун хоқонлиги, Ҳунлар давлати — Марказий Мўғулистон, Байкалор-ти, Хеси йўлаги, Шимолий Хитойда қадимда мавжуд бўлган давлат (милоддан аввалги 240 — милодий 216). Хитой манбаларида "шюнну" номи билан қайд этилган. Милоддан аввалги ИИИ аср охирида (214 йил) биринчи Хитой империяси — Син (Чин) давлати ҳунларга ҳужум қилиб, уларга тегишли баъзи ҳудудларни босиб олган. Шундан сўнг, улар ўртасида узоқ муддатли уруш бошланган. Син империяси мудофаа девори қуриб ҳунларнинг отлиқ қўшинлари ҳужумига қарши тўсиқ яратишга киришган (қаранг Буюк Хитой девори). Шунга қарамай, милоддан аввалги 209 йил янги ташкил этилган Ғарбий Ханнинг дастлабки даврида ҳунлар илгари йўқотган ҳудудларни қайтариб олишга эришганлар. Милоддан аввалги 209 - йил Моде Рузие давлатидаги тутқунликдан қочиб қутулиб отасидан ҳокимиятни тортиб олган. У чорак аср давомида атрофдаги барча туркий қабилаларни тобе этиб, мустақил Ҳун хоқонлигини ташкил этган. Милоддан аввалги 177-176 - йилларда ҳунлар ғарб томонга юриш қилиб, Шарқий Туркистон ва унинг ғарбидаги 26 давлатни, жумладан, Крурона, Усун, Хужис (Ўғуз) каби хонликларни бўйсундирган. Қанғ (Қангкия, Кангюй) давлати ҳам ҳунлар хоқонига тобелик изҳор этиб, у билан қудалашган. Хитой билан Ҳун хоқонлиги ўртасидаги чегара Буюк Хитой деворидан ўтган. Ғарб билан Хитойни боғлаб турувчи барча савдо йўллари Ҳун хоқонлиги назоратига ўтган. Хитой ҳукмдорлари Ҳун хоқонлиги билан қуда-андачилик қилиш ва уларга ўлпон тариқасида совға-саломлар юбориб туриш эвазига ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлишган. Ҳунлар тобе мамлакатларда давлатни идора этиш усулини сақлаб қолишган. Шу туфайли айрим олимлар Ҳун хоқонлигини конфедерация тузумига қиёслашади.

Ҳун хоқонлигининг олий ҳукмдори "Тангриқут" (Хитой манбаларида танйи, шангюй, шанюй) деб аталган бўлиб, у "Тангри фарзанди" деган маънони англатган. Ундан кейинги ўринда сўл қўл хони ва ўнг қўл хони каби кичик хонлар лавозими жорий этилган. Ҳарбий ишлар бўйича сўл қўл қўмондон ва ўнг қўл қўмондон каби 2 бош қўмондонлик лавозимлари таъсис этилган. Ҳун хоқонлигига тобе ўлкаларни Марказий ҳокимият томонидан қўйилган 14 та кичик хон бошқарган. Мамлакат ҳудуди ҳар бири 10 минг оиладан иборат туманларга бўлинган. Туман бошлиқлари кичик хонлар назоратида бўлган. Милоддан аввалги 2-асрнинг 2-ярмида Ғарбий Хан империяси кучайиб, Ҳун хоқонлигига қарши уруш бошлаган (милоддан аввалги 129 йил). Хитойликлар Ҳун хоқонлигига қарам давлатлар билан иттифоқ тузишга ҳаракат қилган. Чжан Сзяннинг Даван (Фарғона) давлатига юборилиши мазкур сиёсат билан боғлиқ бўлган. Ҳун хоқонлигининг ташқи сиёсати Ғарбий Хан империясининг тажовузига қарши ўзини мудофаа этишга қаратилган, ғалаба гоҳ у томон, гоҳ бу томонда бўлиб турган.

Милоддан аввалги 73 - 48 йилларда 5 та ҳун ёбғуси (ҳокими) ўртасида бошланган уруш ҳунларни заифлаштирган. Бундан фойдаланган Хан ҳукмдори Сюанди (милоддан аввалги 73—48) Шимолий ҳунлар тангриқутини Қанғ давлатига чекинишга мажбур этган. Милоддан аввалги 38 - йил Ғарбий Хан ҳукм-дори Юанди Қанғ давлатига уруш эълон қилган. Қанғ хони Хитой билан келишишга ва ўғлини Хитой пойтахти Чанганга гаров тариқасида юборишга мажбур бўлган. Бироқ Хитойдаги ички сиёсий ва ижтимоий вазият кес-кинлашган, натижада Ғарбий Хан сулоласи қулаган. Шундан сўнг Ҳун хоқонлиги яна кучайган.

Милодий 25 йил Шарқий Хан империяси ташкил топган, хитойлар билан ҳунлар ўртасидаги кураш яна авж олган. Натижада милодий 48 - йил Ҳун хоқонлиги жанубий ва шимолий қисмга ажралиб кетган. Жанубий ҳунлар хитойлар билан тил топишиб, ўзаро тинчлик муносабатлари ўрна-тишга мажбур бўлганлар. Шарқий Хан давлати бундан фойдаланиб, Шимолий ҳунларга қарши курашни давом эттирган. 89—134 йиллардаги уруш хитойликларга ғалаба келтирган. тарим воҳасидаги асосий шаҳарлар ҳунлардан тортиб олинган. Ҳунлар Қанғ давлати ҳудудига чекиниб, 2 а.га яқин мазкур давлат ерларида яшаганлар. 5-асрнинг бошида Иссиқкўлнинг ғарбида ҳунлар Юебан (Яйпан) давлатини ташкил этган. Бу давлат кейинчалик Или водийси ва унинг жанубидаги ерларни ўз назорати остига олган.

Шим. ҳунларнинг бошқа қисми Ғарбга чекиниб, у ердаги маҳаллий халқлар билан аралашиб кетган ва Европада гуннлар номи билан машҳур бўлган янги халққа асос солишган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Азим Малик, Хунну давлати // Мулоқот № 1-2, 1994, 55-58-бетлар