Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Имомиддин Насимий

From Vikipediya
Сайид Али Имомиддин Насимий
Асл исми Сейид İмадəддин Нəсими
Таваллуди 1369
Вафоти 1417
Ҳалаб, Сурия
Тахаллуси “Ҳусайний”, “Саййид Ҳусайний”, “Сайид”
Ижод қилган тиллари озарбайжонча, форс, араб
Отаси Сайид Муҳаммад

Имомиддин Насимий – (тўлиқ исми: Сайид Али ибн Сайид Муҳаммад, туғ. 1369, Шамахи –1417, Ҳалаб) — Озарбайжон шоири, мутафаккир. "Имомиддин Насимий" номи билан машҳур.[1] Илк та’лимини Шамахида олган, о’ша давр илмларини, динлар тарихини, мантиқ, математика ва астрономияни ўрганган. Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7-май 2019-йилда 211-сон қарорига биноан Имомиддин Насимий Озарбайжон Республикасида асарлари давлат мулки деб э’лон қилинган муаллифлар рўйхатига кирган.[2]

Насимий ўзининг исёнкор ва ҳассос шеърлари билан дунёнинг кўпгина мамлакатларида машҳур. Ўз фикр-ўйлари, туйғукечинмаларини халқона содда услубда баён қилган. Насимий шеърлари бир қарашда оддий, содда бўлиб кўринсада, лекин мазмунан чуқур ва бадиий юксак. У кўпроқ диний-тасаввуфий мавзуларни қаламга олиб, ўзи мансуб ҳуруфийлик ғояларини улуғлаган. Насимий озарбайжон адабиёти тарихида мардлик, жасорат, қақрамонлик тимсоли сифатида шуҳрат қозонган. Лутфий, Алишер Навоий, Машраб ва бошқа ўзбек шоирлари унинг шахси ва ижодига эҳтиром билан қарашган. "Насойим ул-муҳаббат"д,а у туркий машойихлар қаторида зикр этилади. Қўлёзмалари Туркия, Ироқ, Сурия, Миср, Эронда ҳамда Париж, Лондон, Кембриж, Оксфорд, Санкт-Петербург, Боку, Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги кутубхоналарда сакданади. Девони нашр қилинган (1844, 1881, 1929).

Ҳаёти

[edit | edit source]
Азим Азимзода “Насимийнинг қатли”
Насимий филмидан кадр

Насимий ҳаёти ҳақида жуда кенг ма’лумотлар мавжуд эмас. Манбаларнинг аксарияти унинг исмини Имомиддин деб ко’рсатади, лекин Насимийнинг асл исми Али ва Умар бо’лганини қайд этган манбалар ҳам бор. Ко’пгина тадқиқотчилар унинг Шамахида,ба’зилари эса Бурсада, Табризда, Бокуда, Диёрбакирда, ҳатто Шерозда туг’илганини та’кидлашади.

Шоирнинг отаси Сайид Муҳаммад Ширвонда таниқли шахслардан бири эди. Унинг Шамахида яшагани, Шоҳ Хандон тахаллуси билан ше’р ёзгани ва ҳозирги кунда бу ном билан танилган қадимий қабристонга дафн этилгани ма’лум. Исломдан кейинги даврда Шамахи йирик маданият марказларидан бирига айланганди. Бу ерда ко’пгина мактаб, мадраса, бутун Шарқда машҳур бо’лган ше’р ва мусиқа мажлислари фаолият ко’рсатарди, бой ижтимоий ва шахсий кутубхоналар мавжуд эди. пойтахтдан озгина узоқликда Малҳам номли ерда машҳур шоир Хоқоний Ширвонийнинг амакиси – олим ва табиб Кофиддин томонидан яратилган Дор уш-шифо тиббиёт академияси ҳам фаолият ко’рсатарди. Насимийнинг мактаб йиллари ана шундай муҳитда о’тган.

Насимий даврининг машҳур орифларидан мувофиқ илмлардан та’лим олгач, ҳуруфий Фазлуллоҳ Наимийнинг хизматида бо’лган, унинг тарбия ва та’лимларидан баҳраманд бо’лган. Барча сафарларида о’зининг шайх муршиди Наимий билан ё’л ҳамроҳи бо’лган ва унинг қизи билан турмуш қурган.[3]

Шоир асарларининг таҳлили шуни ко’рсатадики, Насимий Шамахида о’ша даврнинг энг яхши университетларининг талабига жавоб берадиган даражада комил теҳсил олишга муваффақ бо’лган. У классик Шарқ ва қадимий юнон фалсафасини, шунингдек, адабиётини чуқур о’рганган, Ислом ва христианлик асослари билан яқиндан танишган, тиббиёт, астрономия ва астрология, математика ва мантиқ илмларини чуқур о’злаштирган. У тилларни шунчалар яхши о’рганган эдики, озарбайжон, форс ва араб тилларида бир хил даражада го’зал ше’рлар ёза оларди. Унинг озарбайжонча ше’рларининг тили ҳам бойлиги, ҳам халқ нутқига яқинлиги билан ажралиб турган, оталар со’зи, зарбулмасаллар, ҳикматли со’зларнинг миқдори ко’проқ эди. Насимийнинг рубоийлари Озарбайжон халқ ше’р намуналари бо’лган баятиларга жуда яқиндир.

Насимий поэзиясида Озарбайжон, шунингдек бошқа Шарқ мамлакатларининг машҳур олим ва шоирларининг номлари тез-тез тилга олинади. Булардан Ибн Сино, Хоқоний, Низомий, Фалакий, Мансур Ҳаллож, Фазлуллоҳ Наимий, Шайх Муҳаммад Шабустарий, Овҳади Мараг’айий ва бошқаларни мисол қилиш мумкин.

Ҳуруфийлар Темур томонидан жиддий тазйиқларга дучор бо’лишган пайтда Насимий Ватандан сургун бо’либ, Ироқ, Туркия, Сурияда яшашга мажбур бо’лади. Ҳуруфийлик та’лимоти асосида илгари сурган пантеист г’оялари сабабли Ҳалаб шаҳрида қатл қилинган. Насимийнинг қатли ҳақида Ибн ал-Имод Ҳанбалий ёзади: “У ҳуруфийларнинг шайхи эди, Ҳалабда яшарди, тарафдорлари ко’пайди, бид’ати ортди, иш шунчаликка бориб етдики, султон унинг о’лимга ҳукм қилди, териси шилиниб, чормихга тортилди”. Насимий о’з г’ояларини профессионал файласуф сифатида алоҳида трактатларда бир тизимда бермаган, чунки Миянажининг, Ибн Арабийнинг кенг миқёсдаги со’фий-фалсафий асарларидан кейин бу мазмунда трактатлар ёзишга о’ша пайтлар эҳтиёж бо’лмаган бо’лиши мумкин. Ҳуруфийликнинг назарий асосларига келсак, Наимий асарларида у аллақачон келтирилган эди.

Ижоди

[edit | edit source]

Насимий тил бойликларидан г’азалларида о’зига хос усталик билан фойдаланган. Ба’зан шоир ше’рларини фақат хитоб ва иборали такрорлар билан ёзган. Файласуф-шоир поэзияси жуда қисқа вақт ичида О’рта Осиё, Туркия ва Эрон халқлари орасида шуҳрат қозонган. Мансур Ҳаллож билан бирга унинг исми о’з ақидаси ё’лида г’айритабиий садоқат ва жасурлик рамзига айланган. Унинг асарлари бир нечта тилга таржима қилинган ва ушбу тилларда ёзган шоирлар унга тақлид қилишган. Насимий ше’рларини халқ орасида баланд овоз билан о’қиш ва унинг ҳуруфий г’ояларини ташвиқ қилиш бо’йича бир қанчаси азобларга бардош берган, ҳатто жонларидан ҳам воз кечишган.

Ижодининг илк даврларида Насимий ҳам устози Наимий каби тасаввуф та’лимотида бо’либ, таниқли со’фий шайхи Шиблийнинг та’лимотини давом эттиради. Бу босқичда шоир о’з асарларини “Ҳусайний”, “Саййид Ҳусайний”, “Сайид” тахаллуслари билан ёзади. Лекин Х асрдаги со’фий Эрон файласуф-шоири Мансур Ҳаллож та’лимоти Насимийнинг руҳига яқинроқ эди. Илк бора айнан у “Мен Ҳақман!” деганди. Бу каби куфр ҳисобланган фикрлари учун Мансур Ҳаллож доим та’қибларга дучор бо’лган, оқибатда ҳаёти дорда якун топганди. Ақидаси ё’лида ана шундай фидокорликка тайёр бо’лган Насимий ҳам Мансурга муҳлис бо’лган ва о’з асарларида уни тараннум этган. Қизиқарлиси шундаки, шоир ҳуруфий та’лимотини қабул қилгач ҳам Ҳалложга бо’лган мафтунлигидан қайтмаган. Бу со’зларни муайян ма’нода Насимийнинг узоқ муддат содиқ қолган со’фий фалсафаси ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бу ҳақида Зумруд Қулизода ёзади: ”Насимий ижоди марказида лирик қаҳрамон ошиқ бо’лган, уни юксакларга ко’тарган, комиллаштирган ва о’з нурига г’арқ қилган го’зак- Аллоҳ туради. Инсон учун энг юксак, муқаддас туйг’у ушбу суйклининг висолига етиш, унга қовушмоқ, унда эриб ё’қ бо’лмоқдир.Шоирнинг ёзишича, ишқни гуноҳ деб билувчиларнинг со’зларига қарамай, у бу ё’лдан қайтмайди. Чунки фақат бу ё’л инсонни Тангрига, ҳақиқатга етказади.” Кейинчалик яна ёзади: “Лекин тадрижан Насимий дунёқарашида со’фийлик о’рнига ҳуруфийлик келади. Бу ҳаммасидан ҳам олдин шоирнинг пантеист қарашларидаги о’згаришда акс этади. Бу қарашлар асосида отиқ ишқ ва мастлик эмас, ҳарф, ақл тура бошлайди. Ана шундан бошлаб Насимий фалсафада Наимий яратган ҳуруфийликка сиг’инади ва унинг асосий муддаоларини тарг’иб этади. Фақат Насимий тарг’иб қилган ҳуруфийлик ҳеч ҳам Наимий асос слоган та’лимотнинг такрори эмас.[4][5]

Қайд этиб о’тиш жоизки, Насимий девони Озарбайжонда 1972-йилда Ҳамид Муҳаммадзода томонидан чоп этилган ва Эронда ҳам бир марта “Тун зулматида Семург’” номи билан Сайид Али Солиҳнинг ташаббуси, 1968-йилда Ҳусайн Оҳий, 1980-йилда Форуг’ий нашриёти воситаси ва 1972-йилда эса Нашри Неий томонидан Жалол Пандарий са’й-ҳаракати билан чоп қилинган.

ОМФА Муҳаммад Фузулий номидаги Қо’лёзмалар Институти директори муовини, филология фанлари доктори Пошо Каримов Анқара Миллий Кутубхонасидан буюк Озарбайжон шоири Имомиддин Насимийнинг она тилидаги девонининг икки нусхасининг суратини қо’лга киритди. 83 варақдан иборат биринчи девон ойдин насх хати билан ко’чирилган. 308 варақдан иборат бо’лган иккинчи девон ҳам тартибли ва го’зал хат билан ёзилган. Қайд этиш лозимки, бу девон Насимийнинг қо’лёзма девонлари орасида энг катта ҳажмли девонидир. Девон бошида “Девони ҳазрати Саййид Насимий қаддаса сирулҳул азиз” (Ҳазрат Сайид Насимийнинг (қабри нурга то’лсин) девони) со’злари ёзилган. Бу ерга 711 г’азал, 6 таржибанд, 3 маснавий, 9 мустазод, 5 мухаммас, 603 рубоий, 3 қит’а киради. Диққатни жалб этувчи жиҳат шундаки, бу нусхада Насимийнинг қо’лёзма ва матбуот девонларида учрамаган бир қатор ше’рлар мавжуд. Манбаларда шоирнинг ҳеч бир мухаммасига дуч келмаган бо’лсак, бу ерда унинг 5 мухаммаси берилган. Шуни қайд этиш жозики, бу ше’рлар ҳуруфийликни ёйиш мақсадида Насимийнинг обро’сидан фойдаланган, унинг номидан асарлар ёзган ҳуруфийларга ҳам тегишли бо’лиши мумкин.[6] Шунингдек, 2019-йилда ОМФА Муҳаммад Фузулий номидаги Қо’лёзмалар Институти директори муовини, филология фанлари доктори Пошо Каримов буюк озарбайжон шоири Имомиддин Насимий девонининг-лирик ше’рлар то’пламининг Анқара Миллий Кутубхонада сақланаётган икки қо’лёзма нусхасининг суратини қо’лга киритди. Бу нусхалар шоирнинг “Ҳусайний” тахаллуси билан ёзган ше’рларининг бо’лиши билан диққатни жалб этади.

105 варақдан иборат биринчи қо’лёзма сарлавҳаси “Девони Ҳазрат Саййид Насимий” сифати берилса ҳам бу ердаги ше’рларнинг ко’пчилиги “Ҳусайний” тахаллуси билан ёзилган. 124 варақдан иборат иккинчи қо’лёзма девонида эса шоирнинг ҳам Насимий, ҳам Ҳусайний тахаллуси билан ёзган ше’рлари бор. Насимий девони суратлари, янги қо’лга киритилган нусхалари шоир ижодининг тадқиқи жиҳатидан катта қизиқиш касб этади.[7]

Озарбайжон Республикаси Президентининг буйруг’и билан 2019-йилда Буюк Озарбайжон шоири Имомиддин Насимийнинг (1369 - 1417) 650 йиллик юбилейи нишонланмоқда. Имомиддин Насимий Озарбайжон шоири, о’з даврининг таниқли мутафаккири бо’лган. Насимий ижоди Озарбайжон тили ва адабиёти ривожида муҳим босқич ҳисобланади.

Шоир тириклигида асарлари Озарбайжон, Яқин Шарқ, Ироқ, Сурия, О’рта Осиёда кенг ёйилган. Насимий фақат Озарбайжона дабиётида эмас, ХВ асрдан бошлаб бутун турк адабиётига кучли та’сир ко’рсатган. Шоир асарлари қо’лёзмалар шаклида дунёнинг бир қатор кутубхоналарида сақланган.

Шоир асарлари қайта-қайта чоп этилгаб, у ҳақида тадқиқот асарлари ёзилган. УНЕСCО қарори билан Насимий таваллудининг 600 йиллиги дунё миқёсида кенг нишонланмоқда.

Хотираси

[edit | edit source]

Озарбайжон Республикаси мустақилликка эришгандан со’нг Озарбайжон Миллий Фанлар Академиясининг Тилшунослик Институтига Насимий номи берилди.

2018-йил 15-ноябрда Озарбайжон президенти келгуси йилда Имомиддин Насимийнинг 650 йиллик юбилейининг нишонланиши ҳақида буйруқ имзолади.[8]

2018-йил 19-ноябрда Москва Давлат Халқаро муносабатлар институтида Насимий ҳайкалининг очилиш маросими бо’лди.

10-май 2019-йилда Хачмазда “Чанлибел” паркида Имомиддин Насимий обидасининг ва янги иншо этилган 35 метр баландликдаги “Соатлар минораси”нинг очилиши бо’лди.

2019-йилда Киевда Насимийнинг ҳайкалтарош Сайфиддин Қурбонов томонидан тайёрланган ҳайкали о’рнатилди.

2019-йил 3-июнда Имомиддин Насимийнинг 650 йиллиги билан бог’лиқ Халқаро Астрономия Иттифоқи Марс ва Юпитер сайёрлари орасида жойлашган 1995 УН2 астероидига Насимий номи берилди.

2019-йилда Туркиянинг Бюджет ва Молия Вазирлигининг зарбхонасида Озарбайжон элчихонаси ташаббуси билан шоирнинг 650 йиллигига баг’ишланган хотира пуллари чиқарилди.

Овоз берилган ше’рлари

[edit | edit source]
  • Расим Балаев - "Қайдасан"
  • Расим Балаев ва бошқалар - "Менга сииг’ар икки жаҳон"
  • Нуриддин Меҳдихонли - "Менга сиг’ар икки жаҳон"
  • Имомиддин Насимий - "БАҲОРИЙЙА"

Ше’рларига ёзилган мусиқий асарлар

[edit | edit source]
  • "Насимий" филмидан дарвешлар қо’шиг’и "İстама" - мусиқа: Тофиқ Қулиев
  • "Насимий" филмидан дарвешлар қо’шиг’и "Г’офил, уйг’он" - мусиқа: Тофиқ Қулиев
  • Зайнаб Ханларова – Не айлади
  • КамолаНабиева –Поэзд таснифи (Ко’нглим вайронасида ганжи пинҳон топмишам)
  • Бастакор Ог’абажи Ризаева7 романс

Насимийга баг’ишланган мусиқий асарлар

[edit | edit source]
  • Насимий достони - Фикрат Амиров балети.

Филмография

[edit | edit source]
  • Насимий (филм, 1971)
  • Насимий (филм, 1973)
  • Имомиддин Насимий (филм, 1973)
  • Менда сиг’ар икки жаҳон... (филм, 1973)

Яна қаранг

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Асарлар, Т., 1977.
  • Имомиддин Насимий. Танланган асарлари И жилд, ИИ жилд. Боку: "Лидер";, 2004.
  • Ад.:Ариф М., История азербайджанской литератури, Баку, 1971; Орасли Ҳ., Имодидсин Насимий (ҳаёти ва ижоди), Т., 1973. "Насимий ва халқ поэзияси". Маммадҳусайн Таҳмасб. Танланган асарлари 2 жилдда. И жилд. Боку: Мутаржим, 2010. - саҳ. 379-391.
  • Зиё Бунёдов. "Насимий тириклайин териси шилиниб о’лдирилмаган". “Озарбайжон шарқшунослиги” журнали, 2009.

Эслатмалар

[edit | edit source]



  1. Энcйcлопаэдиа Ираниcа. Азери Туркиш

    Тҳе олдест поэт оф тҳе Азери литературе кноwн со фар (анд индубитаблй оф Азери, нот оф Эаст Анатолиан оф Кҳорасани, оригин) ис ʿЭмāд-ал-дīн Насīмī (абоут 1369-1404, қ.в.).

  2. „“Асарларнинг давлат мулки деб э’лон қилиниши қоидалари” ва “Асарлари давлат мулки деб э’’лон қилинган муаллифлар ва давлат мулки деб э’лон қилинган филмлар ро’йхати”нинг тасдиқланиши ҳақида” Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7-май 2019-йилдаги 211-сонли Қарори“ (озарб.). 2019-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2019-йил.„архив нусхаси“. 2019-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-апрел.
  3. Саид Нафисий, 1355/335
  4. „Пошо Каримов Анқара Миллий Кутубхонасидан ижодида Насимийнинг кучли та’сири бо’лган, ХВИ асрда яшаган Усмонийлар шоири Ҳайратийнинг девони суратини қо’лга киритди“.[сайт ишламайди][сайт ишламайди]
  5. „Пошо Каримов Теҳроннинг Мулис Кутубхонасидан буюк Озарбайжон шоири Имомиддин Насимий девонининг лирик ше’рлар то’пламининг қо’лёзма нусхасининг суратини қо’лга киритди.“.
  6. „Пошо Каримов Анқара Миллий Кутубхонасидан буюк Озарбайжон шоири Имомиддин Насимийнинг она тилидаги девонининг икки нусхасининг суратини қо’лга киритди.“ (азорб).
  7. „Пошо Каримов Туркиядан Насимийнинг қо’лёзма суратини қо’лга киритди.“ (азорб.).
  8. „Пресидент.Аз. "Имомиддин Насимийнинг 650 йиллик юбилейининг нишонланиши ҳақида Озарбайжон РеспубликасиПрезиденти буйруг’и".“ (азорб.). Пресидент.аз. Қаралди: 2018-йил 15-ноябр.