Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Жазоир байроғи

From Vikipediya
Жазоир Демократик Халқ Республикаси байроғи
Мамлакат Жазоир
Мутаносиблиги 2:3
Қабул қилинди 3-июл, 1962-йил (62 йил аввал) (1962-07-03)
Байроқ муаллифлари Эмили Бускантдир
Ҳарбий-денгиз байроғи
Мамлакат Жазоир

Жазоир давлат байроғи (арабча: علم الجزائر) бир хил кенгликдаги яшил ва оқ рангли иккита вертикал чизиқдан иборат. Иккаласининг қоқ марказида қизил юлдуз ва ярим ой бор. Байроқ 1962-йил 3-июлда қабул қилинган. У Жазоир миллий озодлик фронти байроғига ўхшайди ва баъзи манбаларга кўра, 19-асрда Абдел Қодир томонидан қўлланган. Оқ ранг поклик рамзи, яшил ранг ислом динининг рангидир. Ярим ой ҳам ислом рамзидир. Бундан ташқари, ранглар ҳам рамзий маънога эга: қизил — эркинлик, яшил — ғалабага ишонч, оқ — курашда ҳалок бўлган қаҳрамонлар учун мотам рамзи ҳисобланади[1].

Тарихи

[edit | edit source]
Лаурис Кастро томонидан „Барбар қароқчилари билан денгиз жанги“ 1681. Расмда қароқчилар кемаларида ярим ойли турли байроқлар кўринади.

Усмонли Жазоир даврида Барбар қароқчилари бир ёки бир нечта ярим ой билан безатилган байроқлардан кенг фойдаланишган. Бироқ, улар ранг жиҳатидан жуда фарқ қилган: тўқ қизил, қора, яшил ва оқ ранглари билан. Бундан ташқари, жазоирлик қароқчилар ўлимга ишора қилиш учун қора ранг каби турли хил монохроматик байроқлардан фойдаланганлар. Ўша пайтдаги Жазоир байроқларида қуёш, юлдузлар ва кесишган қиличлар каби бошқа тасвирлар ҳам мавжуд эди аммокам учрарди[2]. Жазоир шаҳри ҳам оқ қиличли тўқ сариқ байроқдан фойдалангани маълум.[2]

Замонавий байроқнинг машҳур яратувчиси Эмили Бускантдир. Қизил юлдуз ва ярим ой тасвирланган оқ ва яшил рамзни айнан ким яратгани ҳақида баъзи мунозаралар мавжуд бўлса-да, Бускант 1934-йилда байроқнинг биринчи версиясини яратган.

Турли форматлардаги байроқ ранглари

[edit | edit source]
Байроқнинг ясалиш схемаси
Схема Қизил Яшил Оқ
РГБ 210-16-52 0-102-51 255-255-255
(Ўн олтилик)Ҳехадеcимал #Д21034 # 006633 #ФФФФФФ
CМЙК 0, 92, 75, 18 100, 0, 50, 60 0, 0, 0, 0
Пантоне 186C 356C Оқ

Ҳарбий-денгиз байроғи давлат байроғи билан бир хил, юқори чап бурчакдаги иккита кесишган лангарлардан ташқари.

Тарихий байроқлар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Иванов К. А. „Флаги «благодатного» полумесяца“, . Флаги государств мира. М.: Транспорт, 1971 — 121-бет. 
  2. 2,0 2,1 Констам (2016).