Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Киев руси

From Vikipediya

Киев Руси ёки Қадимги рус давлати — ўрта асрларда Шарқий Европадаги давлат. 9-асрнинг сўнгги чорагида Рюриковичлар сулоласи князлари ҳукмронлиги остида шарқий славянларнинг 2 асосий маркази — Новгород ва Киев, шунингдек, "варяглардан грекларга" савдо йўли бўйлаб жойлашган ерларни (Эски Ладога, Гнёздово ва бошқалар атрофидаги қишлоқлар) бирлаштирилиши натижасида вужудга келган. 882 йил княз Олег Киевни (Қадимги Украина) босиб олиб уни давлат пойтахти қилган. 988—89 йилларда Владимир И Святославич христианликни давлат дини сифатида жорий этган. Шаҳарларда (Киев, Новгород, Ладога, Белоозеро, Ростов, Суздал, Псков, Полоцк ва бошқалар) ҳунармандчилик ва савдо ривожланган; меъморий ва ёзма обидалар яратилган. Жанубий ва ғарбий славянлар, Византия, Ғарбий ва Шимолий Европа, Кавказ, Ўрта Осиё билан алоқалар ўрнатилиб, улар янада мустаҳкамланган.

Қад. Рус князлари кўчманчиларнинг (бижанаклар, торклар, половецлар) босқинларини даф қилганлар. Ярослав Мудрий ҳукмронлиги (1019—54) — давлатнинг энг равнақ топган даври. Ижтимоий муносабатлар қадимий рус ҳуқуқи тўплами — Рус ҳақиқати ва бошқалар ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солинган. 11-асрнинг 2-ярмида князларнинг ўзаро низолари ва половецларнинг босқинлари давлатни заифлаштирган. Қ.Қадимги рус давлатининг яхлитлигини сақлаш йўлида князлар Владимир ИИ Мономах (1113 —25) ва унинг ўғли Мстислав (1125—32) кўп ҳаракат қилганлар. 12-асрнинг 2-чорагида давлат парчаланиб, бир неча мустақил князликлар, Новгород ва Псков республикаларига бўлиниб кетган.

Манбалар

[edit | edit source]