Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Косонтов

From Vikipediya

Косонтов — Қарши чўлидаги баландлик. Қашқадарё вилоятида, Қашқадарё ўзани билан Майманоқ канали оралиғида жойлашган. Энг баланд жойи 452 м, нисбий баландлиги 100 м. Жан.ғарбдан шим.-шарққа чўзилган. Ўз. 4,5 км. Бурмаланган гумбазсимон баландлик. Ён бағирлари текисликдан кескин кўтарилган ва қуруқ сойлар билан ўйдимчуқурлашган. Сувайирғич қисми ясси текисликдан иборат.

К. ёш антиклинал баландлик, бўр, палеоген ва тўртламчи даврларнинг оҳактош, гил, алевролит, қумтош, конгломерат, қумли қатламларидан тузилган. К.да оч бўз тупроклар тарқалган, уларга кўпроқ гипсли, енгил механиқ таркиб хос.

Ранг ва қўнғирбош, баъзи жойларда шувоқ ўсади. Яйлов чорвачилигида фойдаланилади, атрофлари суғориладиган ердар билан банд. Шимолий этагида Косой шаҳри жойлашган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил