Магдебург
Магдебург | |
---|---|
аҳоли пункти | |
52°8′0″Н 11°37′0″Э / 52.13333°Н 11.61667°Э | |
Мамлакат | Германия |
Ер | Саксония-Анҳалт |
Ички бўлиниши | 40 шаҳар туманлари |
Ҳукумат | |
• Обербургомистр | Лутз Трüмпер |
Майдон | 20,095 км2 (7,759 кв ми) |
Маркази баландлиги | 56 м |
Аҳолиси (2010) |
231 525 |
Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
Телефон коди | 0391 (03928 для Пехау, Рандау-Каленберге) |
Почта индекс(лар)и | 39104-39130 |
Автомобил коди | МД |
Расмий коди | 15 0 03 000 |
|
Магдебург – Германиядаги шаҳар,Саксония-Анхалт ерининг маъмурий маркази. Аҳолиси 239,4 минг киши (1998). Магдебург ва автомобил йўллари тугуни, Элба дарёсидаги порт. Мамлакатнинг муҳим саноат ва савдо-транспорт марказларидан. Оғир машинасозликнинг йирик маркази. Магдебургда умумий машинасозлик, кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, приборсозлик, дарё кемасозлиги ривожланган. Шунингдек, кимё, кимёфармацевтика, озиқ-овқат, тикувчилик, кўн-поябзал саноати корхоналари мавжуд. Магдебург – мамлакатнинг маданий марказларидан: миллий театр, Янги шаҳар театри (1876) маданийтарихий музей, роман черкови (11 – 13-асрлар), готика собори (13— 16-асрлар) ва бошқа бор. Шаҳар қўлёзмаларда илк бор 805 йилда тилга олинган. 968-йилдан Магдебург архиепископлиги маркази, Ганзанянт муҳим шаҳарларидан ҳисобланади.[1]
Магдебург Германиянинг Саксония-Анҳалт ерида жойлашган аҳоли пунктидир. Майдони – 200,95 км2. 231525 нафар аҳоли истиқомат қилади (2010).
Географияси
[edit | edit source]Ҳудуди
[edit | edit source]Магдебургнинг ҳудуди 201,01[2][3] км2дир. Денгиз сатҳидан ўртача 64[4] м баландликда жойлашган.
Демографияси
[edit | edit source]2021-йилда Магдебург аҳоли сони 237 мингтани ташкил қилган. ХИХ асрда саноатлаштиришнинг ривожи билан аҳоли сони кўрсаткичи ҳам ўсиб борган. 1885-йилда аҳоли сони 100 минг нафарни ташкил қилган. Беш йилдан кейин бу миқдор икки баравар ошган. 1940-йилда аҳоли сони энг юқори кўрсаткичга чиққан (таҳминан, 346,000). Шу йилда шаҳарда метрополитен қурилиши режалаштирилган аммо иккинчи жаҳон уруши сабабли режа амалга ошмай қолган. Урушдан кейин, Шарқий Германия тасарруфи остида Магдебургнинг саноат базаси, асосан, машина саноати соҳаси анча ривожланди. Шу орқали у Шарқий Германиянинг муҳим шаҳарларидан бири бўлиб қолди. 1991-йилга келиб, Саксония-Анҳалт штатининг пойтахтига айланган Магдебургда аҳоли сони яна ўсиши кузатилди. Бу даврга келиб аҳоли сони 275 мингга етди. 2011-йилда аҳоли 240 мингтани ташкил этган.
Йил | Сони | |
---|---|---|
1800 | 22 676 | |
2015 | 235 723 |
Йил | Сони | |
---|---|---|
2016 | 238 136 | |
2017 | 238 478 |
Йил | Сони | |
---|---|---|
2019 | 238 697 | |
2021 | 235 775 |
Йил | Сони | |
---|---|---|
2022 | 239 364 | |
2023 | 240 114 |
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ (унспеcифиэд титле)
- ↑ (унспеcифиэд титле) — Федерал Статистиcал Оффиcе.
- ↑ (унспеcифиэд титле)
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |