Марижа Гимбутас
Марижа Гимбутас | |
---|---|
Гимбутас. Германияда. 1993-йил | |
Таваллуди |
Марижа Бирутė Алсеикаитė 23-январ 1921-йил |
Вафоти |
2-феврал 1994-йил (73 ёшда) |
Фуқаролиги | Литва, АҚШ, Полша ва СССР |
Отаси | Даниэлиус Алсеика |
Онаси | Вероника Алсеикиэнė |
Марижа Гимбутас (литвача: Марижа Бирутė Алсеикаитė-Гимбутиэнė, талаффузи ['ɡɪмбутас], таваллуди 23-январ 1921-йил) – литвалик археолог ва антрополог. Неолит даври маданияти, Эски Европа ҳамда Бронзеолит маданияти бўйича олиб борган тадқиқотлари билан машҳур.
Биографияси
[edit | edit source]Ёшлиги
Марижа Гимбутас Вероника Жанулаитйтė-Алсеикиэнė ва Даниэлиус Алсеиканинг фарзанди, Марказий Литва Республикасининг пойтахти Вилнюсда туғилган. Ота-онаси Литвалик зиёлилар бўлган[1].
Марижанинг отаси 1920-йилда Тарту университетида тиббиёт илмий номзодлигини, онаси 1908-йилда Берлин университетида офталмология бўйича докторлик даражасини олган. 1918-йилда Литва мустақилликка эришгач, унинг ота-онаси биринчилардан бўлиб Пойтахтда Литва санитария шифохонаси уюшмасини ташкил қилган[1].
Бу даврда Гимбутаснинг отаси Вилниаус žодис, Вилниаус šвиэса каби журналларда ношир лавозимида ишлаган. Полша-Литва урушида Литва мустақиллиги тарафдори бўлган[2]. Гимбутаснинг ота-онаси Литва анъанавий халқ санъати билан ҳам шуғулланган, уйларида замонавий ёзувчилар, мусиқачилар, асар муаллифлари билан суҳбатлар ўтказишган. Вйдūнас, Жуозас Тумас-Ваиžгантас, Жонас Басанавиčиус шулар жумласидан. Уларнинг маданий билимлари тўғрисида Гимбутас шундай деган[3]:
Мен ота-онам сабабли Вйдūнас, Тумас-Ваиžгантас, Басанавиčиус каби санъаткор, ёзувчилар билан танишишга муваффақ бўлдим. Тўрт-беш ёшларимданоқ Басанавиčиуснинг курсларида қатнашардим, кейинчалик ҳам ҳаётим давомида ундан тўплаган фолклорларни унутмадим, улар мен учун муҳим эди[4].
1931-йилда Гимбутас ота-онаси билан Литванинг вақтинчалик пойтахти бўлган Каунасга кўчиб ўтди. Ота-онаси ўша йили ажрашиб кетишиб, онаси ва акаси Вйтаутас билан Каунасда қолди. Беш йилдан сўнг отаси тўсатдан вафот этади ва ўлим тўшагида унга Гимбутас олим бўлиш учун ўқишга вада беради[5].
Чет элдаги ҳаёти
[edit | edit source]1941-йилда Гимбутас меъмор Жургис билан турмуш қурди. Иккинчи жаҳон уруши даврларида унинг ҳаёти совет, сўнгра немислар истилосида кечди[6].
1942-йили биринчи қиз фарзанди Данутė туғилади. Бир йил ўтгач, совет армияси ҳужуми остида қолган ҳудудлардан Германия назоратидаги жойларга, Вена, Инсбрук, Бавария шаҳарларига кўчиб яшайди[7].
Кейинги йилларда Тüбингенда постдокторлик стипендиясини ёқлашда иккинчи қизи Žивилėни дунёга келтиради. 1950-йилларда оиласи билан АҚШга кўчиб ўтишади ва у ерда академик мартабага эга бўлади[8].
1954-йилда учинчи қизи Раса Бостонда дунёга келади.
1994-йил Гимбутас 73 ёшида Лос-Анжелесда вафот этади. Каунасдаги Петраšиūнаи қабристонида дафн қилинади.
Карераси
[edit | edit source]Таълими
1936-йилдан бошлаб Гимбутас анъанавий фолклори экспедицияларида қатнашиб бошлади. Литва маросимлари ва эътиқодларини ўрганди. 1938-йил Каунасдаги Ауšра гимназиясини тугатди. Ундан сўнг, Вйтаутас Магнус университети филология факултетига ўқишга кирди. Кейинчалик, Вилниус университетида археология, тилшунослик, этнология, адабиётдан аспирантура бўйича билим олди. 1942-йилда „Темир даврида Литвада дафн этиш усуллари“ мавзусида магистрлик диссертациясини ёқлади[9]. 1942-йилда Вилниус университетида санъат магистри даражасини олди. 1946-йилда Тüбинген университетида археология, этнология, дин тарихи соҳаларида докторлик даражасига эришди[10].
1947—1949-йилларда Гейделберг ва Мюнхен университетларида аспирант сифатида ишлаган.
1950-йилда Гарвард университетига Шарқий Европа археологик матнларини таржима қилиш билан шуғулланди. 1955-йилда Гарварднинг Пеабоди музейи аъзоси бўлган. 1965-йилда Эски дунё археологиясида куратор бўлиб ишлаган[11]. 1993-йилда Магнус университетида фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди.
Ҳиссаси
Гимбутас ўзининг учта инглиз тилидаги китоби билан машҳурликка эришди. Улар: „Тҳе Годдессес анд Годс оф Олд Эуропе“ (1974), „Тҳе Лангуаге оф тҳе Годдесс“ (1989), „Тҳе Cивилизатион оф тҳе Годдесс“ (1991). Уларда неолит даврида Европа маданияти ҳақида, жумладан, ижтимоий ҳаёти, санъат, дин, табиат ҳақидаги хулосаларини киритган[12].
Хотираси
Жосепҳ Cампбелл ҳамда Ашлей Монтагу Гимбутас изланишларини Миср иэрогрифларини очишда росетта тошининг тарихий ўрни билан солиштирган[13]. Cампбелл вафотидан олдин Гимбутаснинг „Лангуаге оф тҳе Годдесс“ асарига сўзбоши сифатида „Маскс оф Год“ асарини ёзган[14].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 „Wаре & Браукман 2004“. Қаралди: 234-бет.
- ↑ „Марлер 1998“. Қаралди: 115-бет.
- ↑ „Марлер 1998“. Қаралди: 115-бет.
- ↑ „Марлер 1998“. Қаралди: 116-бет.
- ↑ „Марлер 1998“. Қаралди: 9-бет.
- ↑ „Wаре & Браукман 2004“.
- ↑ „Марлер 1998“. Қаралди: 118-бет.
- ↑ „Wаре & Браукман 2004“. Қаралди: 235-бет.
- ↑ „Марлер 1998“. Қаралди: 114-бет.
- ↑ „Wаре & Браукман 2004“. Қаралди: 235-бет.
- ↑ „1 [перманент деад линк] "Wомен ин Олд Wорлд Арчаэологй“]. Қаралди: 2018-йил 7-август.
- ↑ . "Олд Эуропе: Саcред Матриарчй ор Cомплементарй Оппоситион?". ИСБН 9789060322888.
- ↑ Петер Стеинфелс „Идйллиc Тҳеорй Оф Годдессес Cреатес Сторм“. НЙ Тимес. Қаралди: 1990-йил 13-феврал.
- ↑ . "Анатомй оф а Баcклаш: Cонcернинг тҳе Wорк оф Марижа Гимбутас". ИСБН 2162-6871.