Салла
Салла (форс. — тугун) — мусулмон эркакларнинг бош кийими. Сидирға (оқ, яшил, кулранг ва бошқалар) мато (асосан, дока)дан тайёрланади, эни 0,5 метр, узунлиги 1,5—3 метрдан 7 метргача ўлчамда бўлади. Айрим манбаларда матонинг узунлиги 5 метр бўлгани яхшидир дейилган. Салла кийиб о'қилган намоз салласиз о'қилган намоздан 70 баравар савоблироқ экани айтилган. Шунинг учун ҳам салла о'рашлик мусулмон аҳлига Пайг'амбаримиз Муҳаммад(сав)дан суннат бўлиб қолган Саллани дўппи, кулоҳ, телпак устидан, айрим жойларда (Ҳиндистон, Покистон ва бошқаларда) бош кийимсиз яланг бошқа ўралади. Ҳукмдор, вазир, амалдорларнинг унвони ва лавозимига қараб саллага қимматбаҳо тошлар (гавҳар, ёқут ва бошқалар), укпар ҳам тақилган. Салланинг ўрамлар сони ва ўралиш усули, матоси диний мазҳабларни ҳамда кишиларнинг ижтимоий мансублигини билдирган (масалан, саид, ҳожилар яшил рангли салла ўраган)[1].
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |