Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Скерсо

From Vikipediya

Скерсо (итал. счерзо — ҳазил) —дастлаб (16— 17-асрларда) ҳазил матнларга ёзилган вокал ҳамда ўйноқи ҳарактерли чолғу песалар номи (мас, К. Монтеверденинг "Счерзи тнусиcале", 1607). Кейинчалик чолғу сюита (И. С. Бах клавир партиталари) ҳамда сонатасимфоник туркуми (Й. Гайдн, Л. Бетховен асарлари)нинг таркибий қисми. С.га 3 ҳиссали ўлчов, жадал суръат, карамақарши (кўпинча, ўйноқи, ҳажвий ёки ҳазил) образларнинг кескин алмашинуви хос. 19—20-асрларда С мустақил асар сифатида (Ф. Шопен, Р. Шуман, И. Брамс, П. Чайковскийларнинг фортепиано С. лари, П. Дюканинг "Сехргар шогирди", И. Стравинскийнинг "Фантастик С."си каби оркестр С.лари) ҳам кенг ривож топди. А. Брукнер, Г. Малер, Д. Шостакович симфониялари драматургиясида С. қисмлари алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон композиторлари ижодида С нинг барча турлари учрайди. Ик. Акбаров, Г. Мушел, М. Тожиев, Н. Ғиёсов ва бошқа симфония, консерт, соната каби туркумли асарларида, А. Козловский, Ф. Назаров, Б. Гиенко ва бошқа айрим созлар учун мўлжалланган С.лар яратганлар.