Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Сув буғи

From Vikipediya

Сув буғи — сувнинг газеимон ҳолати. Сувнинг суюқ ҳолатдан газеимон ҳолатга ўтиши натижасида ҳосил бўлади. Сув буғини: буғнинг муаллақ ҳолатдаги сув томчилари билан аралашмасидан иборат ҳўл тўйинган буг; намлик аралашмаларидан тозаланган қуруқ тўйинган буғ; муайян босимдаги тўйиниш температурасидан юқори температурага эга бўлган ўта қиздирилган буғларга ажратиш мумкин. Бир хил босимдаги тўйинган буғ ва ўта қиздирилган буғлар температураларининг фарқи ўта тўйинганлик даражаси деб аталади. Тўйинган ва ўта қиздирилган Сув буғидан, хусусан, буғ машиналарида, буғ турбиналарида иш жисми, иситиш тизимларида иссиклик ташувчи сифатида фойдаланилади. Кумир, нефт, газ каби органик ёқилғиларнинг ёнишида ажраладиган иссиклик, оғир элементлар ядроларининг бўлинишида ажраладиган энергия ҳамда электр токининг ўтиши натижасида вужудга келувчи иссикликлардан фойдаланиб буғ генераторларида Сб. ҳосил қилинади. Замонавий катта буғ қозонларининг ф.и.к. 95 фоизгача етади. Одатда, катта масштабли энергетик иншоотларда қуйидаги параметрларга эга бўлган Сб. ишлатилади. Тўйинган Сув буғининг физик хоссалари фақат унинг температурасига боғлиқ. Тўйинмаган Сув буғининг физик хоссалари эса унинг температураси ва қандай босим остида турганлигига боғлиқ. Идеал газ ва босим нолга интилган шароитда Сб. учун з бирга тенг. Тра ўзгармас бўлган шароитда босимнинг 300 атм гача ортиб боришида з нинг камайиши кузатилади. Бу камайиш тўйиниш шароитига яқинлашганда жуда кучайиб кетади. Сув буғининг ёпишқоклиги, босим ўзгармас бўлган шароитдаги иссиклик сиғими ва иссиклик ўтказувчанлиги, босимнинг кичик қийматларида температура кўтарилиши билан ортиб боради. Аммо температуранинг катта қийматларида бу боғланишлар мураккаб ҳарактерга эга бўлади. Бу маълумотлар асосида босим ва температуранинг жуда кенг диапазонларида Сув буғининг термодинамик хоссалари ёритилган жадваллар тузилган.