Тақриз
Тақриз (араб. — ижобий баҳо) — адабий танқид жанри; янги бадиий, илмий ёки илмий-оммабоп асар таҳлили.[1] Т.да асарнинг библиографик тавсифи, шунингдек, мазмуни, унда кўтарилган муаммолар, асарнинг ғоявий ва бадиий хусусиятлари, муаллиф ижодида, адабиётда тутган ўрни ҳақида маълумот бўлади; асарга баҳо берилади, унинг асосий фазилатлари ва нуқсонлари қайд қилинади. Т. асосан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланади, уларни янги асарлардан огоҳ қилади, зарурини танлаб олишга кўмаклашади. Ички Т. ҳам бўлади, нашриётга келган бадиий, танқидий ва илмий-оммабоп асар ички Т.га берилади, бироқ, бу Т. матбуотда эълон қилинмайди.
Рус танқидчилиги тарихида Т.нинг ривожида В.Г. Белинскийнинг роли катта. У Т.ни ҳақиқий санъат даражасига кўтарди. Т. бадиий асар ҳақида шунчаки маълумот берувчи жанр даражасидан адабий ҳаётнинг муҳим масалаларини кўтарувчи, китобхонни ҳаёт ва адабиёт ҳақида ўйлашга ўргатувчи, унинг эстетик дидини тарбиялашга ёрдам берувчи жанрга айланади. Тақриз тадқиқот иши, дарслик ва оқув-методик қолланмаларга бериладиган тақидий баҳо болиб, унда мазкур ишнинг долзарблиги ва зарурати, ишнинг мазмуни меёрий ҳужжатлар талабларига мослиги, муаллиф эришган ютуқлар, қолланган янги методлар ва технологиялар, ишнинг расмийлаштирилиши ва саводхонлик даражаси таҳлил қилинади, Бунда, албатта, тақризчи шу соҳа мутахассиси болиши ва субективликка ёл қоймаслиги керак.
Тақризнинг характерига кўра хилма-хиллиги
[edit | edit source]Кенгайтирилган аннотация типидаги Т.да асар ҳақида библиографик маълумот берилади. Танқидий ёки публицистик мақола Т. ларида конкрет асар муносабати билан бирон муҳим масала ҳақида фикр юритилади. Эссе (адабий ўйлар) характеридаги Т.да тақризчи ўз фикр-туйғуларини, асарни ўқиш жараёнида ҳосил бўлган таассуротларини лирик тарзда ифодалайди. Ниҳоят, муаллиф ўз асарига ҳам Т. ёзиши мумкин (автотақриз). Бунда муаллифнинг асарга қарашлари баён қилинади ёки у бирон муносабат билан мунозарага киришади.
Тақриз тили
[edit | edit source]Тақризнинг тили ва услуби бошқа жанрлардан алоҳида ажралиб турмайди. Лекин тақриз қилинаётган асар ҳақида, унинг ютуқ ва камчиликлари қай даражада кўрсатилишидан қатъи назар, нейтрал тил воситаларидан ташқари, образли, мазмунли, таъсирчан-экспрессив буёкдор тил воситаларидан ҳам фойдаланилган ҳолда фикр юритилади.
Тақриз рукни
[edit | edit source]Т.ларнинг аксарият қисмида рукн вазифасини „тақриз“ сўзининг ўзи бажаради.
Тақризнинг лексик ва грамматик хусусиятлари
[edit | edit source]Т.да унинг бирор соҳа ёки китоб, спектакл, кино, журналларга бағишланганлигига қараб тил воситаларидан турлича фойдаланилади. Бу, албатта, муаллифнинг асарга бўлган муносабатидан ҳам келиб чиқади. Т.нинг яна бир ҳарактерли хусусияти, унда кириш сўз ва бирикмаларининг қўлланишидир. Масалан, „Назаримда, айрим ёш ижодкорлар мутолаа, адабий савод масаласида ҳам ғариброқдай. Зотан, сирдарёлик ёш ижодкор Дилмурод Дўст назарда тутган — „қуйиб қўйгандек ўзига ўхшаган“ шеър ёзиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади („ЎзА сайти“).
Яна бир ҳарактерли ҳолат шуки, Т.да таъкид-мунозара тарзида сўроқ гаплардан ҳам фойдаланилади: „Иккита қушлар“ дегани нима? Соннинг ўзи кўпликни билдирмайдими?“ („ЎзА сайти“). Т.да ишлатилган бир неча сўроқ ва ундов гаплар ҳам унинг таъсирчан ёзилишига маълум даражада ҳисса қўшади. Улар материалнинг ўқилишли қилишга ёрдам беради, газетхонни мулоҳаза юритишга ундайди: „…баъзан ишқий изҳор кимга қаратилгани мавҳум, қизгами, йигитгами? Ҳатто Яратганга ҳам мурожаат бир хил. Шундан эҳтиёт бўлиш керак эмас ми?“ („ЎзА сайти“).
Т.ларнинг тили мақола, хабар, репортаж кабиларникидан деярли фарқ қилмайди. Чунки уларда ҳам, Т.да ҳам нейтрал тил воситаларининг қўлланиши кўпроқ кўзга ташланади. Лекин фарқли томони шундаки, Т.да ифодалиликни оширувчи тил воситалари жуда кам қўлланади. Мақола, репортаж кабиларда экспрессивликни ифодалаш имкониятлари бирмунча кенгроқ, Т.да эса иборалар, ўхшатиш, метафоралар, баъзан сўроқ гаплар, айрим грамматик шакллар экспрессивликни ифодалашда маълум даражада рол ўйнайди. Фразеологизмлар, халқ мақоллари Т.ларда деярли ишлатилмаслигини ҳам қайд этиш мумкин. Шу билан бирга, сўнгги йиллар мобайнида Т.ларнинг тилида таъ сирчанликни оширувчи воситалар аввалгига қараганда кўпроқ учраётганини ҳам инкор этиб бўлмайди.
Ўзбек адабиётида тақризчилик
[edit | edit source]Ўзбек адабиётида Т. 20-аср бошларида вақтли матбуот билан тенг ривожлана бошлаган. Эндиликда Т. ўзбек адабий танқидчилигининг энг муҳим жанрларидан бўлиб қолди. Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Ғафур Ғулом каби ёзувчилар, О.Ҳошимов, С.Ҳусайн, Олим Шарафиддинов, В.Зоҳидов, И.Султонов, Ҳ.Ёқубов, М. Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, У.Норматов, Н. Худойберганов, И.Ҳаққулов ва бошқа олимлар ўзбек адабий ҳаётида чуқур из қолдирган Т.лар яратдилар.
Манбалар
[edit | edit source]Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑