Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Термизий Абу Исо

From Vikipediya
Ҳадис

Исм

Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Захдок Сулламий Буғий Термизий

Таваллуди

1-январ 824-йил, Термиз

Вафоти

9-октябр 892-йил(892-10-09)
(68 ёшда), Шеробод

Фалсафа мактаби


Термизий Абу Исо (арабча: ترمزي أبو عيسى — Термизий Абу Исо — Тўлиқ исми: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳоқ Сулламий Зарийр Буғий Термизий) — муҳаддис, фақиҳ ва ҳофиз.

Ҳаёти

[edit | edit source]

Термизий Абу Исо, Имом Термизий (824, Термиз — 892, Буғ қишлоғи, ҳозирги Шеробод тумани) — буюк муҳаддис. Сулламий деб нисбат берилишига сабаб боболаридан бири суллам деган араб қабиласига дўст тутинган, Буғий дейилишига сабаб ўша вақтдаги Бут номли қишлоқда вафот этиб, шу ерга дафн қилинган. Умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолгани учун адДарир тахаллуси билан ҳам аталган. Термизийнинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтган, дастлабки маълумотни ҳам шу ерда олган. Термизий Абу Исонинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ ма’лумотлар келтирилмаган, фақат тарихчилар унинг: “Бобом асли марвлик эди, у киши Лайс ибн Сайёр замонида яшаган, сўнг у ердан Термизга кўчиб келганлар”, – деган фикрини келтириш билан чегараланадилар.[1] Болалигидан ўта зийраклиги, хотирасининг кучлилиги, ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган. Диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан ўрганган, бу борадаги билимларини янада ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига борган. Узоқ йиллар Ироқ, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Узоқ давом этган сафарлари чоғида қироат илми, баён, фикд, тарих, айниқса, ўзи ёшликдан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимлардан таълим олади. Машҳур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Қутайба ибн Сайд, Ишоқ ибн Мусо, Махмуд ибн Ғайлон ва бошқа унинг устозлари эди.

Термизий Имом Бухорий билан учрашганида (бу учрашув Нишопурда бўлган ва икки аллома 5 йил биргаликда яшашган) ҳадиснинг матнинигина эмас, унинг ҳикмати ва фалсафасини тушуниб етганини эътироф этади. Ўз навбатида Имом Бухорий ўз шогирдини мақтаб, камтаринлик билан: "Сен мендан баҳра топганингдан кўра мен сендан кўпроқ баҳра топдим", деган. Бу Термизийга берилган жуда катта баҳо эди.

Термизий йўлда, сафарда бўлганда ҳам, ёки бир жойда муқим турганда ҳам устозларидан, учратган ровийлардан эшитган ҳадисларни ёзиб олар, уларни тартибли равишда алоҳида-алоҳида қайд қилиб борарди. 868-йил хориж сафаридан ўз юртига қайтган Термизий илмий-ижодий иш, шогирдлар тайёрлаш билан машғул бўлди ва йирик муҳаддис олим, имом сифатида шуҳрат қозонди. Тақводорлик, ислом дини ва ўз обрўсига гард юқтирмасликка интилиш, дунё молматоси ва бойликка бепарво қараш, охиратнинг ғамини ейиш Термизийнинг ҳаёти тарзи эди. Термизийнинг шогирдлари унинг ишларини давом эттирди. Улар ичида Макҳул ибн алФадл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Ҳамод ибн Шокир, Абд ибн Муҳаммад Насафий, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Аҳмад ибн Юсуф Насафий ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

Фаолияти

[edit | edit source]

Термизий қаламига мансуб асарларнинг аксарияти бизгача етиб келган. "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" ("Ишонарли тўплам"), "ашШамоил аннабавия" ёки "АшШамоил аннабий саллолоҳу алайҳи ва саллам" ("Пайғамбар алайҳиссаломнинг шакл ва сифатлари"), "алИлал филҳадис" ("Ҳадислардаги иллатлар"), "Рисола филхилоф валжадал" ("Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола"), "атТаърих" ("Тарих"), "Китоб уззуҳд" ("Зоҳидлик китоби"), "Китоб уласмо валкуно" ("Исмлар ва кунялар китоби") ва бошқа Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" бўлиб, 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан биридир. Ушбу асар илмий манбаларда "Жомеъ ат-Термизий", "Саҳиҳи Термизий", "Сунани Термизий" номи билан ҳам аталади. Термизийнинг муҳим асарларидан яна бири "аш-Шамоил ан-набавия" Муҳаммад (алайҳи саллом)нинг шахсий ҳаёти, у зотнинг суврат ва сийрати, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир. Бу китоб азалдан исломшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортиб келади. Араб тилида битилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган. Унинг тили равон, услуби ғоятда оддий. Асар форс ва турк тилларига таржима қилинган. "Аш-Шамоил ан набавия"нинг 1-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар пайғамбарнинг суврат (ташқи қиёфаси) ига, 2-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар эса ички дунёсию, ахлоқий фазилатларини баён қилишга, яъни сийратга бағишланган. Китобнинг 16-асрга оид бир қўлёзмаси Тошкентда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланади. "Аш-Шамоил ан-набавия" ўзбек тилига ўгирилиб сўнгги йилларда Тошкентда бир неча бор нашр этилди. 1990-йил Термизий таваллудининг 1200-йиллиги юртимизда кенг нишонланди. Мустақиллик йилларида Термизийнинг ёдгорлик мажмуаси 2016 2017-йиллари қайтадан таъмирланиб, қутлуғ зиёратгоҳга айлантирилди.

Асарлари

[edit | edit source]
  • “Ал-жоми’у-с-саҳиҳ” (“Са-ҳиҳу-т-Терми­зий”, “Сунану-т-Термизий)
  • “Аш-шамоилу-н-набавийя”
  • “Ки­то­бу-т-тарих”
  • “Китобу-л-илали-с-сағир ва-л-илали-л-кабир”
  • “Китобу-з-зуҳд”
  • “Китобу-л-асмо ва-л-куна”
  • “Ал-илал фи-л-ҳадис”
  • “Рисола фи-л-хилоф ва-л-жадал”
  • “Асмоу-с-саҳоба”

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 645-649.
  • Сунани Термизий, 1ж., Т., 1999; Шамоили Муҳаммадия, Т., 1991; Саҳиҳи Термизий, Т., 1993.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Буюк муҳаддислар (Имом алБухорий, Имом Муслим, Имом атТермизий), Т., 1998; Буюк алломаларимиз, Т., 2002; Уватов У., Донолардан сабоклар, Т., 1994.

Убайдулла Уватов.