Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Тюмен

From Vikipediya

ТюменРоссия Федерацияси Тюмен вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Тура дарёсидаги порт. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 861 минг киши (2024).

Т. Сибирда руслар эгаллаган дастлабки шаҳар, 1586-йилда мўғуллар шаҳри Чинги Тура ўрнида (14-асрдан маълум) вужудга келган. 1709-йилдан Сибир губерняси, 1782-йилдан Тобол ноиблиги таркибида. 17-асрдан Т. Сибир билан Хитой савдо йўлидаги муҳим транзит пункти. 19-асрнинг 40-йилларида Сибирда даре пароходчилиги очилиши ва 1885-йилда Екатеринбург — Т. темир йўл қурилиши муносабати билан Т.нинг иқтисодий аҳамияти ўсди. 19-асрнинг 2ярмида Т.да кемасозлик, ўрмон ва балиқ саноатлари, гилам тўқиш кенг ривожланди. Шаҳар орқали дон, ун, кўн ва бошқа ташилди.

Муҳим саноат тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик (моторсозлик ишлаб чиқариш. бирлашмаси; кемасозлик, машинасозлик, приборсозлик, станоксозлик, "Нефтемаш" ва бошқа заводлар), ёғочсозлик, кимё, енгил, озиқ-овқат саноатлари, қурилиш машиналари, пластмасса, тиббиёт асбобускуналари корхоналари ва бошқа здлар ишлаб турибди. Камволмовут кти, пўстинмўйна, йигирувтўр тўқиш, гилам, тикувчилик, поябзал фкалари бор. 1960-йилда электр иссиқлик маркази ишгатуширилган. Т. — нефтгаз қазиб олиш саноати маркази. Т.дан нефт қувурлари ўтган. Шаҳарда 6 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт), 2 театр, ўлкашунослик музейи (1879-йилда ташкил қилинган), геол., нефт ва газ музейи, картиналар галереяси фаолият кўрсатади.