Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Хоразм (стадион)

From Vikipediya
Хоразим Олимпия Стадиони
Собиқ ном(лар)и Хоразм стадиони
Жойи Хоразм, Ўзбекистон
Қачон қурилган 1983-йиллари
Қачон очилган 1983-йил
Қачон таъмирланган 2002-2003, 2014-2022йиллари
Эгаси Хоразм футбол клуби
Оператор Ўзбекистон Футбол Федерацияси
Юзаси табиий чим, грасс
Ҳажми 13.500 (футбол)
Майдон ўлчами 112м х 72м
Майдон эгалари
Хоразм футбол клуби

Хоразм стадиони – 1983-йилда очилган кўп функсияли спорт мажмуаси. Урганч шаҳрида жойлашган бўлиб, 13500 томошабинни сиғдира олади. 1983-йилда қурилган. Хоразм футбол жамоасининг уй стадиони.[1][2]

Тарихи

[edit | edit source]

Урганчдаги „Олимпия“ стадиони 1983-йилда қурилган. Стадион овал шаклига эга бўлиб, дастлаб футбол ўйинлари ва енгил атлетика мусобақалари учун мўлжалланган. Табиий ўтли футбол майдони, ўлчами 104х67 метр. Сиғими 20 000 томошабинга мўлжалланган.

2002-йилда „Умид ниҳоллари-2003“ ўйинлари муносабати билан стадионни тўлиқ реконструксия қилиш бошланди ва 2003-йилда якунланди. Стадион реконструксия қилинганидан сўнг ёзги сузиш ҳавзаси, иккита футбол машғулот майдончаси, шунингдек, спорт заллари қурилиб яхлит мажмуага айланди. Трибуналар устида том қурилди, трибуналар пластик ўриндиқлар билан жиҳозланди, электрон табло ўрнатилди. Стадион номи „Хоразм“ спорт мажмуаси деб ўзгартирилди. У очилиш вақтида Ўзбекистондаги тўлиқ жиҳозланган биринчи стадион эди. Қайта қуриш тугаллангандан сўнг унинг сиғими 13 500 томошабинни ташкил этди.[3][4]

Тавсифи

[edit | edit source]

Спорт мажмуаси таркибида футбол ва енгил атлетика стадиони, ёзги сузиш ҳавзаси ва иккита машғулот майдончаси мавжуд. Футбол стадионида спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар, футбол маъмурлари учун бинолар қурилган. Стадион замонавий аудиотизим, 7×3 м видео доскаси, замонавий ёритиш ускуналари (500 люкс м²) билан жиҳозланган.


Хоразм" спорт мажмуаси 2015-йилда „Умид ниҳоллари“ мусобақаларига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмирлашга ёпилган.

2019-йил июн ойида „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ҳомийлигида Тошкентнинг „Рита инвест“ фирмаси билан Жанубий Кореянинг „Кентуcкй Блуграсс“ навли чимини экиш бўйича шартнома тузилган.[5][6]

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]