Йиртқичлик
Йиртқичлик — ҳайвонлар (баъзан ўсимликлар)нинг озиқни топиш ва озиқланиш усулларидан бири, бир ҳайвоннинг бошқасини ушлаб ўлдириши ва еб қўйиши. Йиртқичлик деярли барча ҳайвонлар типида, шунингдек, замбуруғлар (гифомицетлар) ва ҳашаротхўр ўсимликлар орасида учрайди. Эволуция жараёнида йиртқичлик, одатда, морфофизиологик прогрессга олиб келади. Чунки йиртқичларнинг ўлжани топиб олиши учун нерв системаси ва сезги органлари; уни тутиб оладиган, ўлдириб ейдиган ва ҳазм қиладиган органлари ривожланган бўлиши лозим. Ов қилиш усулига кўра, йиртқичларни пойлоқчиларга ва қувиб етувчиларга ажратиш мумкин. Айрим ҳолларда йиртқичлар ўлжани тўда бўлиб овлайди (бўрилар). Баъзи гуруҳ ҳайвонлар орасида йиртқичлик дан паразит яшашга (зулуклар) ёки йиртқичлик дан некрофагия (мурда билан озиқланиш)га ўтиш шакллари ҳам учрайди. Кенг маънода йиртқичлик нисбатан тубан даражада турган организмлар сонини чеклаб туришда муҳим аҳамиятга эга. Йиртқичлардан зараркунандаларга қарши биологик курашни ташкил этишда фойдаланилади. Масалан, хон қизи қўнғизи ва тиллакўз хризопадан ўсимлик шираларига қарши курашда фойдаланиб келинади. Йиртқич билан унинг ўлжаси ўртасидаги ўзаро муносабат улар ҳар иккаласи эволюсиясининг биргаликда боришига, яъни коэволюсияга сабаб бўлган. Бу жараёнда йиртқичнинг ҳужум қилиш, ўлжанинг эса ҳимоя воситалари такомиллашиб борган. Ана шундай муносабатлар туфайли йиртқич ва унинг ўлжаси популясиялари сони мутаносиб ўзгариб турган. 20-аср бошларида америкалик А. Лотта ва италиялик В. Волтерра бир-биридан мустасно ҳолда йиртқич билан унинг ўлжаси ўртасидаги муносабатларни тавсифлаш учун дифференсиал тенглама системасини таклиф этишди. Системадаги иккала компонентнинг ўзгариб туриши (турғунлаштирувчи, камайтирувчи ёки кўпайтирувчи амплитудада) математик модели табиий жамоаларнинг ҳолатини тавсифлашда кенг қўлланади. Табиатда фақат „йиртқич—ўлжа“ системаси билан боғлиқ бўлган соф ҳолдаги ўзгариш кам учрайди; бироқ кўп ҳолларда ўлжанинг сон жиҳатдан ўзгариши йиртқич сонининг ўзгаришига олиб келиши кузатилади. „Йиртқич—ўлжа“ системанинг турғун ўзаро боғланган ўзгариши лаборатория шароитида бир ҳужайралилар ва каналар устида кузатилган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Адабиётлар
[edit | edit source]- Беаучамп, Гуй. Соcиал предатион : ҳоw гроуп ливинг бенефиц предаторс анд прей. Элсевиэр, 2012. ИСБН 9780124076549.
- Белл, W. Ж.. Сеарчинг Беҳавиоур : тҳе беҳавиоурал эcологй оф финдинг ресоурcес. Спрингер Нетҳерландс, 2012. ИСБН 9789401130981.
- Cаро, Тим. Антипредатор Дефенсес ин Бирдс анд Маммалс. Университй оф Чиcаго Пресс, 2005. ИСБН 978-0-226-09436-6.
- Cотт, Ҳугҳ Б.. Адаптиве Cолоратион ин Анималс. Метҳуэн, 1940. ОCЛC 974070031.
- Жаcобс, Давид Стеве; Бастиан, Анна. Предатор-прей интераcтионс : cо-эволутион бетwеэн бац анд тҳеир прей. Спрингер, 2017. ИСБН 9783319324920.
- Роcкwоод, Ларрй Л.. Интродуcтион то популатион эcологй. Жоҳн Wилей & Сонс, 2009 — 281-бет. ИСБН 9781444309102.
- Рухтон, Граэме Д.; Шерратт, Том Н.; Спеэд, Мичаэл П.. Авоидинг аттаcк: тҳе эволутионарй эcологй оф cрйпсис, wарнинг сигналс, анд мимиcрй. Охфорд Университй Пресс, 2004. ИСБН 9780198528593. |
Ҳаволалар
[edit | edit source]Викиомборда Йиртқичлик ҳақида туркум мавжуд |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |