Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

томоқ

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

то-моқ

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ТОМОҚ ' қизилўнгачнинг бошланғич қисми', ' бў-ғиз'. Унинг бадани ҳизгин, т о м о ғ и ҳаҳраган, юраги шиддатли уради (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли тамғақ тар — зида талаффуз қилинган. (Девон, И, 435; ДС, 535; ПДП, 426), кейинчалик ғ ундоши талаффуз қилинмаслиги на — тижасида тамақ шакли юзага келган (Девон, И, 69); Тамғақ оти асли 'томчи ҳолатида туш—' маъносини англатувчи там— феълининг 'такрор' маъносини ифо — даловчи —ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган, ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: (там— + ға = тамға-) + қ = тамғақ

> тамақ > тâмâқ.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Бўйиннинг энгак ости (тум-шуқ ости) қисми. ◆ Канизак кўк рўмолини томоғининг тагидан боғлаб олган.. ерга қа-раб жадаллаб келар эди. А. Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“ . ◆ Бирорта одам зиғирча камчилигимиз ҳақида оғиз очса, томоғидан ғиппа бўғамиз. Ф. Мусажонов, „Ҳиммат“ .

2 анат. Қизилўнгач билан кекирдак бош-ланадиган ер; бўғиз. ◆ Томоқ оғриғи. Томоғим оғрияпти. м ◆ Қизда уйқу йўқ. Унинг бадани қизғин, томоғи қақраган, юраги шиддатли уради. Ойбек, „Танланган асарлар“ . [Абдураҳ-монбой] ◆ Томоғига совуқ ҳаво тиқилгандай, бир энтикди. Ҳ. Ғулом, „Машъал“ . ◆ Ҳар ютуми томоқни қирибўтади. П. Турсун, „Ўқитувчи“ .

Томоқ қирмоқ 1) томоққа урилиб (кириб) ўтадиган ҳаво билан овоз чиқармоқ (томоқни тозалаш ёки бошқа мақсадда, шунчаки). ◆ У томоғини ора-сира қириб, эн-тикибтурибгапирди. М. Исмоилий, „Фарғо-на т“ . о. ◆ Дарвоза очаётган киши қаттиқ йўталиб, устма-уст тупурди ва томоқ кириб, "Кир!", деди бўғилиб. Н. Аминов, „Сува-рак; 2) шундай овоз билан нимадандир белги бермоқ, нимагадир ишора қилмоқ“ . ◆ Томок кирсам, бас, шу тоб, Келтириб беш сих кабоб, Кўлимга тутиб шароб, Ичаверинг, хўп, дерди. Ғ. Маҳмудов, „Вақтим зиқ“ . ◆ ..кекса бир уламо томоқ кириб, ўзидан хабар бермагани-да, ким билади, у сукунат яна қинча давом этар экан? М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“ . Томоқни ҳўлламоқ Ичимликдан (асосан, спиртли ичимликдан) бир оз олмоқ, ичмоқ. ◆ Ёшликнинг охири, кариликнинг боши, деган-дай, озрок томоқни ҳўллаб олсак бўларди. "Муштум" . Томоғи тақилламоқ 1) ейиш ёки ичишга жуда талабгор бўлмоқ. ◆ Томоғи та-киллаб турган Аҳмад бир отишда қадаҳни бўшатди. Ф. Мусажонов, „Ҳиммат; 2) бирор нарсани ундириш, олиш, эгаллаш пайида бўлмоқ“ . ◆ Ҳалиги Мамасаид деганимизнинг қизи ҳам бўйига етиб, кўзга кўриниб қолди. Бирорта ҳамёни каттарокка пулласам, деб томоғи тақиллаб юрибди. П. Турсун, „Ўқи-тувчи“ . Томоғи қичимоқ Бирор нарса унди-ришни истамоқ, тама қилмоқ. ◆ У томоғи кичиган купи бирор кишининг симини шарт-та узиб, уйига кириб кетади. "Муштум" . Томоғидан ўтмаслик 1) таом ёки суюқлик-ни юта олмаслик (асосан, касаллик ту-файли). ◆ Томоғидан [бувамнинг ] ҳеч нарса ўтмайди, сув ичса ҳам, ғарғара қилиб таш-лайверади. Газетадан; 2) еб-ичкиси келмас-лик, кўнгли тортмаслик. ◆ Қудрат томоғи-дан овкат ўтмай, икки қўли чеккасида, хаёл суриб кетди. Ҳ. Назир, „Сўнмас чақмоқлар“ . Томоғини ёғламоқ (ёки мойламоқ) Пора бермоқ, пора ўрнидаги нарса билан сий-ламоқ. ◆ Улар бойнинг кўзи ва казилари билан томоғи мойланиб, ишни ёпиб юборган эди-лар. С. Айний, „Қуллар“ . ◆ Мудирга чўтал тоʻла-ган юқоридағи кишилар "бошликнинг то-моғини мойладик, энди овози чиқмайди", деб бир порсияли овқатни уч порсия қилиб, хўрандаларни чўмичдан коқа бошладилар. "Муштум" .

3 Таом, овқат, овқатланиш. ◆ Тамли томокТомоқ емоқ. Томок қилмоқ. Қарини то-моқ асрайди. Мақол . н ◆ Уйдагиларнинг сўз-ларинигина эмас, ҳатто томок чайнашлари-ни ҳам эшица бўлар эди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . ◆ Томоқдан кейин Отабек ҳам бир оз ухлаб олиш учун ётди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ .

Текин томоқ 1) ўзганинг меҳнати билан юзага келган овқат. ◆ Текин томок ичагинг-ни тешади. Мақол . ◆ Текин томоқ танни тоза килади. Мақол; 2) ўзганинг ҳисобига яшовчи киши; текинхўр. ◆ Аллонхўжа кЎРатомоқ сидаги кора ўтовларни оралаб, отбокару фойтунчиларни, текин томоқ ялқовлар, деб сўкиб жувозга кувди. А. Мухтор, „Қорақал-поқ қиссаси“ . Ҳаром томоқ Ҳалол меҳнат билан эмас, ҳаром йўллар билан кун кечи-радиган. ◆ Ҳаром томоқ одам ўғридан ёмон. Уйғун, „Ҳаёт чақиради“ .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ТОМОҚ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

Феъл

[edit]

томоқ томоқ

ЎТИЛ

томоқ
1 горло; томоғидан хиппа бўғмоқ схватить мёртвой хваткой за горло;
2 горло, глотка, гортань; ◆ томоқ оғриғи болезнь горла; томоғим қақраб кетди у меня в горле пересохло; овқат томоғимдан ўтмади 1) пища застряла у меня в горле; 2) я не мог есть, мне кусок в горло не шёл; ◆ томоқ қирмоқ прочистить горло, кашлянуть; Қичқира-қичқира раиснинг томоғи қирилди (А. Ќаћћор, «Сароб») От крика голос председателя осип...;
3 разг. пища, еда; ◆ текин томоқ ичагингии тешади посл. (букв. даровая пища кишку проколет) даровщинка боком выйдет; ◆ томоқ бермоқ давать пищу, кормить; ◆ томоқ емоқ принимать пищу, есть, кушать.