Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                

Ҳожи биродаримга мактуб

Скачать как doc, pdf или txt
Скачать как doc, pdf или txt
Вы находитесь на странице: 1из 34

Хожи биродаримга мактублар

Муаллиф: Шайх Яхё ибн Иброхим ал-Яхё


Мадинатун Набавийя
Таржимон: Усмон ибн Абдуллох ал-Бухорий

Бисмиллахир Рохманир Рохим


Мукаддима
Бирлик мавжудотнинг Яратувчиси, Бошкарувчиси, танхо Хукмрони санолар
бўлсин. Яхшиларнинг хамкори бўлган ягона Аллохдан ўзга ибодатга лойик зот
йўк. Башариятни залолат, гумрохлик боткогидан куткариб, хидоят-тўгри йўл сари
элтган Мухаммад алайхис-солату вассалом Аллохнинг суюкли бандаси ва хак
пайгамбаридирлар. Огир ва масъулиятли вазифани омонат билан, бекаму-кўст адо
этган, умматларининг бахт-саодати йўлида жафо чеккан бу зотга хамда ахли-
байтларию сахобаларига, то киёматгача ул зотнинг йўлларига чакирган,
суннатларига эргашган барча кишиларга яратганнинг салавоту-саломлари бўлсин.
Хурматли хожи биродарим, сиз Аллох фарз килган хаж амалини адо этиш
йўлида машаккатлар чекиб, мол-дунё сарфлаб, довонлар ошиб, диёрларни тарк
этиб, кариндош-уруг, бола-чакалар билан хайрлашиб келган, миллионлаб
мусулмонлар орасида Аллохнинг Уйи-Каъбатуллохни зиёрат килиш бахтига
муваффак бўлган кишисиз. Аллох таоло хажингизни кабул килиб,
гунохларингизни магфират килсин.
Азиз биродар, Мусулмонлар кайси миллатга мансуб бўлишидан кайтъий
назар, ораларини узок масофалари ажратиб турсада, бир-бирларига биродар, ога-
инидирлар. Ушбу биродарлик туйгуси зиммамдаги вазифаларни кисман бўлсада
адо этиш учун кўлимга калам олишга, буюк Ислом динимизнинг туганмас
хазинасидан оз бўлса хам сизни бахраманд этишга ундади. Аллох таъоло айтади:
( 3:‫صبْرِ) (العصر‬
ّ ‫صوْا بِال‬
َ ‫ح ّق َوَتوَا‬
َ ْ‫صوْا بِال‬
َ ‫) َوَتوَا‬
«Бир-бирларига Хак (йўл)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу хак
йўлида) сабр-токат килишни тавсия этган зотларгина (нажот
топгувчидирлар)» (Аср:3).
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Мусулмонлар ўзаро
мухаббат, рахмдиллик ва хамдардликда худди бир танга ўхшайдилар; бир аъзо
касалга чалинадиган бўлса, тананинг бошка аъзолари хам шу аъзога уйкусизлик
ва иситма билан жавоб беради» (1) .
Бошка бир хадисда шундай дедилар: «Бир мўмин иккинчи мўминга нисбатан
бир кисми иккинчи кисмини тутиб турадиган бинога ўхшайди» (2).
Хожи биродарим, сизни яхши кўрувчи, мушфик бир биродарингизнинг
мактубларига кулок тутасиз деган умиддаман. Бу билан Аллох сизга фойда
етказса ажаб эмас.

1
(1)-Бухорий 10/367 ва Муслим 3586-хадис Нўъмон ибн Башир розияллоху анхудан ривоят килишган.
2
(2) – Бухорий 5/72 ва Муслим 2585- хадис Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоху анхудан ривоят килишган.
1
Биринчи мактуб
Инсон нима иш килмасин, бирон максадни кўзлаб килади. Шунинг учун хам
калбда кечадиган ният Исломда мухим ўрин тутади. Шу боис, килинаётган хар-
бир ишда ният факат Аллохнинг розилиги учун, холис бўлиши шарт деб бежиз
айтилмаган. Аллох таъоло айтади:
(5:‫خِلصِيَ لَهُ الدّينَ) (البينة‬
ْ ُ‫) َومَا ُأمِرُوا إِلّ ِلَي ْعبُدُوا اللّ َه م‬

«Холбуки улар факат ягона Аллохга, У зот учун динни холис килган, Тўгри
йўлдан огмаган холларида ибодат килишган буюрилган эдилар» (Баййина: 5).
Лекин, Аллохнинг розилиги учун деб килинган хар кайси амал Аллохга
маъкул бўлаверармикан? Нахотки, Аллохнинг розилигига етказувчи хакикий йўл
кўрсатилмаган бўлса?
Инсонларни яратиб, ризк берган мехрибон Парвардигор уларни бехуда ташлаб
кўймади. Балки, ўзининг розилигига етиш йўлларини ўргатиш учун сўннги
пайгамбар Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламни мукаммал шариат билан
юборди. Аллох розилигини истаган хар-бир кишига килаётган амалларини у
зотнинг кўрсатмаларига мувофик бажаришни фарз килиб кўйди.
Демак, хар кандай амал Аллох розилигига етиш ниятида, холис ва пайгамбар
кўрсатмаси асосида бўлсагина Тангри хузурида макбул амал хисобланар экан.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки бизнинг
кўрсатмамизга хилоф иш килса, амали ўзига кайтарилади (яъни, кабул
килинмайди)» (1).
Хаж амалларини ўргататуриб, шундай деганлар: «Менинг хажда килган
амалларимни ўрганиб, шунга мувофик амал килинглар (ўзларингдан «янги»
амаллар кўшманглар)» (2).
Мусулмон киши хаж ва умра амалларини пайгамбаримиз Мухаммад
саллоллоху алайхи ва салламниг кўрсатмаларига биноан бажариши натижасида
Аллох таъолонинг мухаббати ва магфиратига эришади. Аллох таъоло айтади:
(31:‫حِبْبكُمُ اللّهُ َويَ ْغفِرْ َلكُمْ ُذنُوَبكُمْ) (آل عمران‬
ْ ُ‫حبّونَ اللّهَ فَاّتبِعُونِي ي‬
ِ ‫)قُلْ إِنْ ُكْنتُمْ ُت‬
«Айтинг (эй Мухаммад) : «Агар мени севсангиз, менга эргашинглар. Шунда
Аллох сизларни севади ва гунохларингизни магфират килади. Аллох
(гунохларни) магфират килгувчи, мехрибондир»». (Оли Имрон: 31)
Хожи биродарим, мен сизга умра ва хаж амалларини кискача айтиб ўтаман,
лекин хаж амалларига киришишдан олдин ахли илмлардан сўраб, ўрганиб
олишингиз зарурдир.

Умра амаллари
Мийкотга етиб борганда имкони бўлса, гусл киласиз, кейин ихром (3) киясиз.
Аёллар хохлаган кийимларини кийишлари мумкин. Лекин, зийнатлари кўриниб
колишидан ва эркакларга ўхшаб кийинишдан каттик сакланмоклари лозим.

1
(1) – Бухорий 5/221 ва Муслим 1718- хадис Оиша розияллоху анходан ривоят килишган.
2
(2) – Муслим 1218-хадис ва Абу Довуд 1970- хадис Жобир розияллоху анхудан ривоят килишган.
3
(3) – Ихром иккита ок мато бўлиб, елкага ташлаб олинадиган кисми ридо, белдан пастга ўраб олинадигани эса
изор деб аталади.
2
Умра килмокчи ёки «мутаматтеъ»(1) бўлсангиз, «Лаббайка умратан» деб ният
килиб, Маккага етиб бориб тавофни бошлагунча ушбу калималар билан талбия
айтиб борасиз:
«‫ إن الحمد والنعمة لك والملك ل شريك لك‬،‫ لبيك ل شريك لك لبيك‬،‫»لبيك اللهم لبيك‬
«Лаббайкаллохумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал хамда
ваннеъмата лака вал мулк, ла шарийка лак».
Хаж ёки умрани ният килган киши ихром богламасдан мийкотдан ўтиб
кетиши мумкин эмас.
Ихром кийганингиздан кейин куйидаги ишларни килиш ман этилади:
1. тананинг бирор еридан тук-мўй юлиш, олиш, шунингдек тирнок олиш
мумкин эмас. Аллох таоло айтади:
)196:‫ي مَحِلّهُ) (البقرة‬
ُ ْ‫) وَل تَحِْلقُوا ُرؤُوسَكُمْ َحتّى َيبْلُ َغ اْلهَد‬
«Хадйингиз (2) ўз жойига етиб бормагунча бошларингизни (сочларингизни)
кирманг!» (Бакара: 196).
2. Баданга ёки ихром кийимига хушбўй нарсаларни сепиш дуруст эмас.
Арафотда турган хожилардан бири туянинг тагида колиб вафот
килганида, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам шундай дедилар:
«Маййитни сидр(3) кўшилган сув ювинглар, ихромини кафан килинглар,
хушбўй нарса сепманглар, бошини ёпманглар. Зеро, у киёмат кунида
талбия айтган холда кайта тирилади» (4).
3. Жинсий алокада бўлиш харом. Бу ишдан каттик кайтарилган бўлиб,
жимоъ килиш манъ килинган муддатда (5) содир бўлса, килаётган хажи
бузилади, хажини охирига етказиб келгусида кайтадан хаж килиши, бу
гунохи эвазига туя ёки мол сўйиши вожиб бўлади.
4. Ихромдаги кишига курукликда яшовчи хайвонларни ов килиш ёки
овчига ёрдам бериш харом.
5. Эркакларга кўйлак, иштон, яктак, дўппи, салла ва шулар каби гавдага
мослаб тикилган кийимларни кийиш харом.
6. Аёлларга никоб кийиш – кўзни очик колдириб юзни тўсиб олиш,
кўлкоп кийиш харом. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Эхромдаги аёл юзига никоб тўсмайди, кўлкоп киймайди». (6). Лекин
бегона эркаклар олдида юзини тўсиб олади. Оиша онамиз хаж
амалларини хикоя кила туриб, шундай дедилар: «Расулуллох саллоллоху
алайхи ва саллам билан кетар эканмиз, ёнимиздан отликлар ўтиб
коларди. Якинлашишган вактда юзимизни тўсиб олар, ўтиб
кетишгандан сўнг яна очиб олар эдик» (7).
Маккага етиб боргач, Каъбани етти марта тавоф киласиз, «Хажарул-асвад» -
кора тошдан бошлаб унинг олдида тугатасиз. Кейин «Макоми Иброхим» (8) –
1
(4) – «Мутаматтеъ» - аввал умра амалларини бажариб, ихромдан чиккандан сўнг хажга ихром боглаган кишидир.
2
() – «Хадй» сўзи жонлик маъносида бўлиб, хожи Аллохнинг розилиги умидида сўядиган туя, сигир кўй ёки
эчкилар назарда тутилади.
3
(2) – Меваси дўланага ўхшаб кетадиган бута ўсимлик.
4
(3) – Бухорий 1206- хадис ва Муслим 1206- хадис ривоят килишган.
5
(4) – Бу муддат тош отиш, жонлик сўйиш, соч олиш ва тавофул ифоза килиш билан тугайди.
6
(5) – Бухорий 1838- хадис.
7
(6) – Абу Довуд 1562 – хадис, Ибн Можжа 2926 – хадис ва Ахмад 22894- хадис ривоят килишган.
8
(7) – «Макоми Иброхим» - Каъбанинг шаркий томонида жойлашган тош бўлиб, Иброхим алайхис-салом Каъбани
бино килаётганларида ана шу тош устида турганлар. Хозир тош атрофи кубба шаклида ихота килиб кўйилган.
3
нинг орка тарафида, имкони бўлса якинрокда, бўлмаса узокда бўлса хам икки
ракаат намоз ўкинг. Сўнг «Сафо» ва «Марва»(1) га чикиб, у тоглар орасида
умра учун етти марта саъй киласиз. Сафодан бошлаб Марвада тугатасиз
(Боришингиз бир кайтишингиз хам бир мартага хисоб килинади). Кейин
сочингизни оласиз. Шу билан умра амали тугайди ва ихромни ечиб, кийим
кийишингиз мумкин бўлади.
Агар факат хажни ният килган – «Муфрид» бўлсангиз, «Лаббайка хажжан» деб
талбия айтишни бошлаб, «Акаба» (2) да тош отгунга кадар талбия айтиб юрасиз.
Маккага етганда, Каъбани етти марта тавоф киласиз, бу тавоф «Тавофул-кудум»
деб аталади. Агар Сафо ва Марва орасида саъй килсангиз, ийд кунигача сочга
тегмасдан, ихромни ечмасдан турасиз.
Агар умра билан хажни кўшиб килишни ният килган – «Коорин» бўлсангиз,
«Лаббайка хажжан ва умратан» деб талбия айтишни бошлаб, «Акаба» да тош
отгунга кадар талбия айтасиз ва муфрид бажариши лозим бўлган амалларни
киласиз.

Хаж амаллари
Зул-хижжа ойининг саккизинчи куни чоштгох пайтида хажга ихром
боглайсиз:
Агар «Мутаматтиоъ» бўлсангиз, турган жойда ихром кийимларини киясиз.
Имкони топилса гусл хам килиб оласиз. Сўнгра «Лаббайка хажжан» деб ният
килиб, Акабада тош отгунга кадар кўп талбия айтасиз.
Агар «Коорин» ёки «Муфрид» бўлсангиз, аввалги ихромда коласиз.
Кейин Минога чикиб, у ерда пешинни икки ракаат, асрни икки ракаат, шомни
одатдагидек уч ракаат, хуфтонни икки ракаат ва бомдодни икки ракаат ўкийсиз.
Хамма намозларни ўз вактида яъни, жамъ килмасдан ўкийсиз.
Зул-хижжа ойининг тўккизинчи куни – арафа куни куёш чиккандан кейин
талбия айтганча Арафот томонга юрасиз. Арафотда пешин билан аср намозини
пешин вактида бир азон ва икки икомат билан каср килиб ўкийсиз. Намоздан
илгари хам, кейин хам суннат ва нафл намозлар ўкилмайди.
Арафотда куёш ботгунга кадар киблага юзланганча дуо ва тавба – тазаррулар
килиб турасиз.
Азиз биродар, Арафотнинг ичида турганингизга аник ишонч хосил
килинг ва у ердан зинхор кун ботишидан илгари чикиб кетманг!
Кун ботгандан кейин Арафотдан Муздалифага хотиржам, осойишта юриб
борасиз. У ерда шом (уч ракаат) ва хуфтан (икки ракаат) намозларини бир азон ва
икки икомат билан (жам килиб) ўкийсиз.
Бомдодни шу ерда ўкигандан кейин куёш чикиши якинлашгунга кадар дуо ва
зикр килиб турасиз.
Куёш чикиши якинлашгач, Муздалифадан Минога талбия айтиб борасиз.
Минога етиб боргач, куйидаги амалларни бажарасиз:
 «Жамратул акаба» да кетма-кет еттита тош отасиз. Хар тош отганда
«Аллоху акбар» деб такбир айтасиз.

1
(1) – Каъба якинидаги икки тог.
2
(2) – Тош отиладиган уч жойнинг Маккага якинроги.
4
 «Хадй»ни сўйиб, ундан ейсиз ва факирларга бўлиб берасиз. Хадй
«Коорин» билан «Мутаматтиъ» га вожиб бўлади.
 Сочни устарада оласиз ёки кискартирасиз. Устарада олиш афзалдир.
Аёллар эса сочларининг учидан бир энликча кискартирадилар.
Мазкур уч амални имкони бўлса, тартиб билан адо этиш, яъни аввал тош
отиш, сўнг жонлик сўйиш, кейин соч олдириш афзал. Бири иккинчисидан
олдин бажарилса хам зарари йўк.
 Бу уч амални бажарганингиздан кейиш эхромдан чикасиз, жимоъдан
ташкари эхром пайтида ман килинган хамма амалларни килишингиз
мумкин.
Сўнг минодан Маккага тушиб, «Тавофул-ифода» - тушиш тавофини
бажарасиз. Бу тавоф «Тавофул-хаж» хам деб аталади.
 Агар мутаматтиъ бўлсангиз, Сафо билан Марва орасида хаж учун саъй
киласиз.
 Агар муфрид ёки коорин бўлсангиз Каъбани тавоф киласиз ва Тавофул-
кудумда саъй килмаган бўлсангиз, Сафо билан Марва орасида саъй
киласиз.
 Бу икки амал- тавоф ва саъй билан ихромдан бутунлай чикасиз, яъни
ихромда ман килинган хамма амалларга, шу жумладан жимоъга хам
рухсат бўлади.
Тавофдан кейин Минога чикиб, ўн биринчи ва ўн иккинчи кечани Минода
ўтказасиз.
Ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари киёмдан кейин уч жамаротда тош отасиз.
«Жамратус-сугро» кичик жамра Маккадан энг узок жамрадан бошлайсиз, кейин
«Жамратул-вусто» ўрта жамрага, сўнг «Жамратул-акаба» га тош отасиз. Бу уч
жамаротнинг хар бирида кетма-кет еттидан тош отиб, хар тош отганда «Аллоху
акбар» дейсиз. Жамратус-сугрода тош отгандан сўнг киблага юзланиб дуо
киласиз. Бу ишни жамратул-вустода хам такрорлайсиз, лекин жамратул-акабада
дуо килмайсиз.
Бу икки кун ўн биринчи ва ўн иккинчи кунда тушдан олдин тош отилса
хисобга ўтмайди.
Ўн иккинчи куни тош отиб бўлганингиздан кейин;
 Агар эртарок кетишни хохласангиз, Минодан куёш ботишидан олдин
чикиб кетасиз.
 Агар кетишни хохламасангиз, ўн учинчи кечани хам Минода ўтказасиз
ва ўн учинчи куни тушдан кейин ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари
тош отганингиздек тош отасиз.
Ўн учинчи кечани хам минода ўтказмогингиз афзал.
Маккадан чикиб кетишдан аввал Каъбани еттиб бор тавоф киласиз, бу тавоф
«Тавофул-вадоъ» хайрлашув тавофи деб аталади. Ой кўрган ёки нифосдаги
аёлларга тавофул-вадо лозим бўлмайди.

Мадинаи Набавиййани зиёрат килиш


Мухтарам биродар, хар бир мусулмон кишига хаж ва бошка вактларда
пайгамбаримизнинг масжидларини зиёрат килиш суннат хисобланади.
5
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Зиёрат максадида факат
уч масжидгагина сафар килинади. Улар Масжидул-харом, Менинг шу масжидим
(масжидун-набавий) ва Масжидул-аксолардир. (1)
Азиз биродар, Аллох таъолонинг хифзу – химоясида Мадинага етиб боргач,
аввало Масжидун – набавийда намоз ўкинг. Чунки, бу масжидда ўкилган намоз
бошка жойда ўкилган мингта намоздан яхширокдир. Пайгамбар саллоллоху
алайхи ва саллам дедилар: «Менинг бу масжидимда ўкилган намоз масжидул-
харомдан бошка жойда ўкилган мингта намоздан афзалдир. (2)
Сўнгра расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам, Абу Бакр ва Умар
розияллоху анхумонинг кабрлари турган хужра ёнига бориб, аввал расулуллох
саллоллоху алайхи ва салламга, сўнгра Абу Бакр сўнгра Умарга салом берасиз.
Азиз биродар, Кубо масжидида намоз ўкиш хам суннат амаллардандир.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки уйидан чикиб мана
бу масжидга (Кубо масжидига) келса ва намоз ўкиса, бир марта умра килганга
тенг савоб бўлади».(3)
Ётганларнинг хаккига дуо килиб истигфор айтиш максадида «Бакеъ»
кабристони ва «Ухуд» шахидларини зиёрат килиш суннат хисобланади. Чунки,
пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам бакеъга ва Ухуд шахидларига бориб кабр
ахлларига куйидагича дуо килдилар:
«‫ وإنا إن شاء ال بكم لحقون‬،‫»السلم على أهل الديار من المؤمنين والمسلمين‬
Яъни, «Эй бу диёр ахли бўлган мўмин-мусулмонлар ассаламу алайкум. Биз
хам тез кунларда сизларнинг ортингиздан келамиз (вафот киламиз)». (4)
Хурматли биродар, Мадинадаги зиёрат килинадиган жойлар ушбулардир.
Бундан бошка жойни зиёрат килиб, у ерда намоз ўкиш суннат эмас. Агар яхши,
фойдали амал бўлганида, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам ўргатган
бўлардилар. Биз аминмизки у киши зиммаларидаги омонатни адо этиб,
пайгамбарликни тўла етказганлар, умматни яхшиликка йўллаб, туни кундуздек
ёруг йўл устида колдириб кетганларки, бу йўлдан адашиб четга чикканлар
халокатга дучор бўлажак! Дархакикат, Аллох таъоло у Зот оркали динини
мукаммал, неъматини тўкис килгандир. У кишига Аллох таъолонинг салавоту
саломлари бўлсин.

Иккинчи мактуб
Хожи биродар, келинг, навбатдаги мактубимизда кўпчилик хожилар
томонидан билмасдан ёки эътиборсизлик билан содир бўладиган хатоларни айтиб
ўтайлик.
1. Ихром кийиш вактида содир бўладиган хатолар:
 Мийкотдан ихром киймаслик.
 Ихром боглаганда оёк кийимини киймаган бўлса, кейин кийиб
бўлмайди, деб эътикод килиш.
 Ихром кийимини алмаштириб бўлмайди, деб ўйламок.

1
(1) – Бухорий 2/76 ва Муслим 4/125 ларда ривоят килганлар.
2
(2) – Бухорий 3/49 ва Муслим 4/123 ларда ривоят килганлар.
3
(3) – Ахмад 3/487, Насааий 2/37 ва бошкалар ривоят килишган.
4
(4) – Муслим 2/671 ва Ахмад 6/221 ривоят килишган.
6
 Ихром холатида доим ўнг елкани очиб юриш. Холбуки, бу амал
товофулкудумда бўлади холос.
 Ихром боглаганда икки ракаат намоз ўкиш фарз деб эътикод килиш.
2. Мийкотдан масжидул-харомга боришда учрайдиган хатолар:
 Талбия айтмай бошка сўзлар билан овора бўлиш, бундан хам ёмонроги
вактини ашула эшитишга ўхшаш харом амаллар билан ўтказиш.
 Талбияни жўр бўлиб айтиш.
3. Масжидул-харомга киришда учрайдиган хатолар:

 Харамга муайян эшикдан кириш керак деб эътикод килиш.


 Харамга киришда муайян дуоларни ўкиш, холбуки, харамга кириш
махсус дуолар йўк. Балки, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам хар
кандай масжидга, шу жумладан масжидул-харомга хам киришда
айтиладиган дуони ўргатганлар.
َ‫وافْتَحْ لِي َأْبوَابَ رَ ْح َمتِك‬،‫ وَالصّلةُ وَالسّلمُ عَلَى َر ُسوْلِ اللّهِ الّلهُ ّم ا ْغفِر ل ذنوب‬،ِ‫بِسْمِ اللّه‬
«Бисмиллах, вассолату вассаламу ала росулиллах, аллохуммагфирли зунубий
вафтахлий абваба рохматик»1
 Масжидул-харомга кирганда, тавоф килмасдан ўтириб бўлмайди, деб
эътикод килиш. Аслида масжидул-харомда хам, бошка
масжидлардагидек икки ракаат намоз ўкигандан сўнг ўтирса бўлади.
4. Тавофда учрайдиган хатолар:
 Тавоф олдидин ниятни талаффуз килиш. Айримлар эй парвардигор, етти
бор тавоф килишни ният килдим дейишади. Бу амал пайгамбаримиз
саллоллоху алайхи ва салламдан хам, улуг сахобалардан хам накл
килинмаган.
 Тавофни хажарул-асвад олдидан бошламаслик.
 Хажарул-асвад ва рукнул-ямоний ёнида каттик тикилинч хосил килиш.
 Хажалул-асвадни ўпмаса тавоф кабул бўлмайди, деб эътикод килиш.
 Рукнул-ямонийни ўпиш.
 Рамл 2 ни хар шавт (айланиш) да бажариш. Рамлни аввалги уч шавтда
килиш эркакларгагина суннатдир.
 Хар бир айланишда муайян дуо ўкиш.
 Тавоф вактида хижр3 ичига кириш тавофни бузади. Чунки хижр
каъбанинг бир кисмидир.
 Тавоф вактида каъбага чап елкани бермаслик. Масалан, баъзилар
аёлларини одамлардан тўсаман деб каъбага ўнг томонини олидини ёки
оркасини килиб ўтади. Айланаётган вактда каъба кишининг чап
томонида туриши тавоф шартларидан бўлгани учун бундай
кишиларнинг тавофи кабул бўлмай колиши мумкин.
 Каъбанинг хамма томонларини ўпиш.
1
- Абу Довуд 465-хадис, Абу Усайд ал-Ансорийдан, Тирмизий 314- хадис ва Ибн Можа 771- хадис Фотимадан
ривоят килишган.
2
- Кичик одимлаб тез юриш.
3
- Каъбанинг шимолий томонида ярим доира шаклида ихота килиб кўйилган жой.
7
 Баланд овоз билан дуо килиш. Бу хушуъ4ни кеткизади, байтуллохнинг
хурматига тўгри келмайди ва тавоф килувчиларнинг тинчини бузади.
Одамларнинг ибодатларига халакит бериш эса мункар-ёмон иш
хисобланади.
 Тавофнинг икки ракаат суннатини макоми Иброхимга якин жойда ўкиш
шарт, деб ўйлаб, тавоф килувчиларни сикиш ва уларга азият етказиш.
 Мазкур икки ракаатни узок, чўзиб ўкиш суннатга зид ишдир. Чунки,
пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам бу ўринда намозни енгил
ўкиганлар. Намозни узок, чўзиб ўкиган киши тавоф килувчиларга озор
беради ва бу ўринга хаклирок бўлган кишиларнинг жойини банд
килади.
 Макоми Иброхим учун махсус дуо ўкиш. Бу бидъатнинг устига-устак
тўда бўлиб жўр бўлиб ўкишади.
 Макомни силаш. Бу тўгрида пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламдан
хужжат келмаган.
5. Саъйда учрайдиган хатолар:
 Ниятни талаффуз килиш.
 Сафонинг устида намоздагидек каъбага караб кўл кўтариш.
 Эркаклар Сафо ва Марва орасида бир хил юриб икки яшил белги
орасида каттик югурмасликлари.
 Баъзилар Сафо ва Марва орасида бир хилда тез югуради. Килинган бу
хато натижасида суннатга амал килмаслик, ўзини кийнаш, тикилинч
хосил килиш ва бошкаларга озор етказиш каби хатолар келиб чикади.
Ачинарлиси шуки, айримлар ибодатни тезрок тугатиш учун югурадилар.
Бу юкоридаги хатолардан кўра хам ёмонрокдир. Чунки, бундай килиш
ибодатни хохламасликдан, ундан безиллаб туришдан дарак беради. Бу
иш мусулмонликка ярашмайдиган нихоятда катта хатодир. Билъакс,
мусулмон киши ибодатни дилни ёзиб, хушуъ билан, хурсанд холда адо
этмоги лозим.
 (158:‫شعَائِ ِر الِّ( )البقرة‬
َ ‫ن‬
ْ ِ‫ن الصّفَا وَا ْل َمرْ َو َة م‬
ّ ِ‫)إ‬
оятини Сафо ва Марвага хар чикканда ўкиш. Аслида бу оят саъйнинг бошида
– Сафога биринчи бор чикканда ўкилади холос.
 Саъйни Марвадан бошлаш.
 Сафодан Марвага бориб, яна Сафога келишни бир шавт, деб эътикод
килиш.
 Хаж ва умрадан ташкари – нафл саъй килиш. Баъзилар саъйнинг хам
тавофга ўхшаш нафли бор, деб ўйлашади.
6. Соч олиш ёки кискартиришда учрайдиган хатолар:
 Сочнинг бир кисмини олиб, колганига тегмаслик.
 Бошнинг бир томонидан бир неча толаларни кесиб кўйиш. Бу иш Аллох
таъолонинг куйидаги сўзига зиддир: ( َ‫س ُكمْ َومُ َقصّرِين‬ َ ‫ن رُؤُو‬
َ ‫) ُمحَلّقِي‬
4
- Хушуъ – Аллохнинг буюклигини, унинг хамма нарсаларни билиб турувчи мехрибон, айни пайтда, кахри каттик
бир зот эканини чукур хис эттириб, килган гунохларига, агар Аллох ўз мархаматига олмаса, азоб келишини
сездириб, юракни титратиб турувчи ички бир туйгудир.
8
«Бошларингизни кирдирган ва (ёки) кискартирган холларингизда...»
(Фатх:27).
 Сочни кискартириш ёки кирдиришдан олдин ихромдан чикиш.
7. Тарвия кунида учрайдиган хатолар:
 Ихром кийганда икки ракаат намоз ўкиш вожиб, деб эътикод килиш.
Шунингдек, янги ихром кийиш шарт деб эътикод килиш.
 Ихром кийгандан кейин хамиша изтибоъ килиб юриш (ўнг елкани очиб
юриш). Изтибоъ Маккага биринчи келгандаги тавофда – тавофул-
кудумда килинади, холос.
 Умрага кийган ихромини кийиш дуруст эмас, деб эътикод килиш.
 Минога кетаёатганда овоз чикариб талбия айтмаслик.
 Тўгри Арафотга бориш.
 Маккада колиб, Минога бормаслик.
 Минода намозларни тўлик, каср килмасдан ўкиш.
8. Арафотга кетаётгандаги ва Арафотда тургандаги хатолар:
 Арафотга кетаётганда овоз чикариб талбия айтмаслик.
 Кун огганидан сўнг Арафотдан ташкарида туриш.
 Киблага карамасдан «Жабалур-рохма» тогига караб туриш.
 Тогнинг оркасида туриш зарур, деб ўйлаш.
 Атрофдаги дарахтларни синдириш жойиз эмас деб эътикод килиш.
 Тогни ўзиг хос мукаддаслиги бор деб эътикод килиб, устига чикиб намоз
ўкиш ва дарахтларига латта осиш.
 Пешин ва аср намозларини кийналса хам имом билан масжиди
Намирада ўкиш фарз деб ўйлаш.
 Арафотдан куёш ботишидан олдин чикиб кетиш.
 Вактни бефойда ўтказиш. Айникса, харом килинган ишлар – суратга
тушиш, ашула-мусика эишитиш, ахлоксиз, ёмон гаплар сўзлаш,
одамларни ранжитиш каби ишлар билан шугулланиш гунохнинг яна
ортишига сабаб бўлади.
9. Муздалифага боришда содир бўладиган хатолар:
 Хаддан ташкари тез юриш.
 Муздалифага етмасдан йўлда тунаб колиш.
 Шом ва хуфтан намозини йўлда, Муздалифага етмасдан ўкиш.
 Хуфтан намозини вактидан кечиктириш. Масалан, баъзи хожилар
Муздалифага етганда ўкиймиз, деб ярим кечадан хам кечиктириб
юборадилар. Бу жуда катта хатодир.
 Бомдод намозини эрта ўкиш. Баъзи хожилар - Аллох хидоят берсин –
тонг отишини кутиб турмайдилар, хожилардан бири азон айтганини
эшитишлари билан вакт кирмаган бўлса хам намоз ўкийверадилар.
 Муздалифадан тунда, бомдод намозидан олдин чикиб кетиш.
 Кечани бехуда гап – сафсаталар билан ёки харом ишлар билан ўтказиш.
 Муздалифада куёш чиккунча колиш.

9
 Тошни Муздалифадан териб олиш шарт деб ўйлаш.
10. Тош отишда учрайдиган хатолар:
пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам тош отишдаги хикматни куйидаги
хадисда баён килиб берганлар: «Байтуллохни тавоф килиш, Сафа-Марва орасида
югуриш ва тош отиш Аллохни зикр килиш – ёдга олиш учун машруъ килинди,
бошка нарса учун эмас»1.
 Тошни ювиш ёки хушбўй килиш (атир сепиш).
 Жамаротларни шайтон, деб ўйлаш. Бу хато эътикоддир. Зеро, биз факат
Аллохни ёдга олиш – зикр этиш максадида, у Зот илохийга куллик-
бандалик изхор килиш учунгина тош отишга буюрилганмиз. Юкоридаги
нотўгри эътикод окибатида нихоятда хунук ишлар келиб чикади.
Биргина шу мисолни олайлик: Айрим хожилар каерда эканликларини
унутадиларда, одамларга озор бериб, кахр билан олдинга ташланадилар.
«Жанг майдонида душман сари олга бораётган» бу «кахрамонлар» тош
отиш билан Аллох таъолога бандалик киляпман, ибодат киляпман,
деган ўйни хаёлларининг кўчасига хам келтиришмаса керак.
Окибатда хотиржам, тинчгина тош отиб, Аллохни ёд этиш ўрнига бенихоя
аклсиз ишлар килинаётганини – катта-катта тошлар, турли тахта бўлаклари, оёк
кийимлар ва соябонлар дўлдек ёгилаётганини кўрасиз.
 Тошлар устунга тегиши шарт, деб ўйлаш.
 Тош отишга курби етса хам, ўзи отмасдан, бошка кишини ўзининг
ўрнига жўнатиш.
 Муздалифанинг тошидан бошка тошни отиш жоиз эмас, деб ўйлаш.
Тўгриси, хар кандай жойнинг тоши бўлаверади.
 Тартибсиз ёки тескари отиш.
 Вактидан олдин отиш.
 Еттитадан оз отиш.
 Биринчи ва иккинчи жамрадан сўнг дуо килмаслик.
 Белгиланганидан ортик отиш.
11. Минода учрайдиган хатолар:
 Минода кечаси колмасдан, беузр кетиб колиш. Шунингдек, тузукрок
текшириб ўзига Минода жой изламаслик. Факат жой умуман топилмай
колгандагина Макка ёки Азизияда туриш мумкин бўлади.
 Минодан 12-куни кун огиши- тушдан олдин чикиб кетиш.

Учинчи мактуб
Кимматли дўстим! Шайтон мусулмонларни адаштиришга ва уларга ёмон
амалларни безаб кўрсатишга нихоятда ўчдир. Аллох таъоло шайтон хакида
шундай деди:
)118 :‫خ َذنّ مِ ْن ِعبَا ِد َك َنصِيبا َمفْرُوضا) (النساء‬
ِ ّ‫)َل َعنَهُ اللّ ُه وَقَالَ َلت‬

1
- Имом Ахмад 75, 139, 6416- хадислар, Ибн Абу Шайба («Мусаннаф» 432- хадис) Абу Довуд 1888- хадис, Хатиб
«Тарихи Багдод» 11/311 ва Ибн Хузайма 2882, 2970- хадисларда Оиша онамиздан ривоят килишган.
10
« Аллох уни лаънатлади. (шунда) у деди: «Касамки, бандаларнинг орасидан
ўзимга тегишли насибани албатта оламан (адаштираман)» (Нисо: 118).
Бошка бир оятда:
ْ‫) ثُ ّم لِتيَّنهُ ْم مِ ْن َبيْنِ َأيْدِيهِ ْم َومِنْ خَ ْل ِفهِ ْم َوعَن‬16( َ‫ستَقِيم‬
ْ ُ‫)قَالَ َفبِمَا َأ ْغ َويَْتنِي لَ ْقعُ َدنّ َلهُمْ صِرَاطَكَ الْم‬
)17 :‫َأيْمَاِنهِ ْم َوعَ ْن شَمَائِِلهِ ْم وَل تَجِدُ أَكْثَ َرهُ ْم شَاكِرِينَ) (العراف‬
«У айтди: Касамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом сенинг
тўгри йўлинг устида уларни (одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга
олдиларидан ва ортларидан, ўнгу-сўлларидан келиб (тўгри йўлдан оздирурман) ва
(окибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр килган холларида
топмайсан» (Аъроф: 16,17).
Аллох таъоло инсонни фасод ва бузукликка кадам-бакадам етаклайдиган
шайтоннинг изидан боришдан кайтарар экан, шундай дейди:
‫شيْطَانِ َفِإنّهُ َي ْأمُ ُر بِاْلفَحْشَا ِء‬
ّ ‫شيْطَا ِن َومَ ْن َيتّبِعْ خُ ُطوَاتِ ال‬
ّ ‫)يَا أَّيهَا الّذِينَ آ َمنُوا ل تَّتِبعُوا خُ ُطوَاتِ ال‬
ُ‫وَالْ ُمْنكَ ِر وََلوْل َفضْلُ اللّ ِه عََلْيكُ ْم وَرَ ْح َمتُهُ مَا زَكَى ِمْنكُمْ مِنْ أَحَدٍ َأبَدا وََلكِنّ اللّ َه ُيزَكّي مَ ْن يَشَا ُء وَاللّه‬
)21:‫سَمِي ٌع عَلِيمٌ) (النور‬
«Эй мўминлар, шайтоннинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан
эргашса, албатта ( шайтон) бузуклик ва ёмонликка буюрур. Агар сизларга
Аллохнинг фазлу-мархамати бўлмаса эди сизлардан бирон киши (бирон
гунохдан) пок бўлмас эди. Лекин, Аллох (фазлу-мархамати билан) ўзи хохлаган
кишини поклар. Аллох эшитгувчи, билгувчидир». (Нур: 21).
Шайтон инсонни «энг ёмон боткок» - Аллохга ширк келтириш «боткогига»
тушуриш учун харакат килади. Чунки, у ширкнинг хеч кечириб бўлмас гунох
эканлигини билади. Аллох таоло айтадики:
)48:‫)إِنّ اللّ َه ل َي ْغفِرُ أَ ْن يُشْ َر َك بِ ِه َويَ ْغفِ ُر مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَ ْن يَشَاءُ) (النساء‬
«албатта Аллох ўзига (бирон нарсанинг) шерик килинишини кечирмас.
Шундан бошка гунохларни ўзи хохлаган бандалари учун кечирур». (Нисо: 48).
Хурматли биродарим, билингки, шайтон ширкка, яъни бошка нарсаларни
Аллохга шерик килишга тўгридан-тўгри чакирмайди, балки ширкка олиб борувчи
баъзи амалларни безаб кўрсатади.
Пайгамбар Нух алайхиссаломнинг кавмига ширк биринчи бор шу тарзда
кириб келган: Уларнинг орасида солех-яхши кишилар бор эди, у кишилар вафот
этишгандан кейин, шайтон уларнинг калбига: «ўша яхшиларнинг суратларини
чизиб, уй тўрига осиб кўйинглар, токи суратларга кўзингиз тушганда улар
эгаллаган билим, килиб ўтган эзгу-ишларини эслаб, кучингизга куч кўшилсин,
илму амалга гайрат килинг» - деган васваса солди. Суратларни деворда колдириб,
бу авлод дунёдан ўтдилар. Улар ўрнига келган янги авлодга шайтон келиб,
«Оталарингиз бошларига мусибат тушганда бу суратлардан ёрдам сўрардилар»
-деди. Маккор шайтоннинг шу тарздаги хийла-найранги натижасида, охир окибат
улар Аллохга эмас, шу суратларга ибодат киладиган бўлдилар.
Дархакикат, кўп кишилар билмасликлари туфайли, ўзлари сезмаган холда
Аллохга ширк келтирадилар. Одамлар орасида «Ё Хусайн» «Ё Али» «Ё пирим»

11
«Ё гавсул Аъзам» «Ё Баховуддин пирим» «Менга ёрдам беринг» , ёхуд «менга
фарзанд ато этинг» - дейдиганлар кам деб ўйлайсизми?!
Бу ишлардан хам ёмонроги баъзилар кабрга сажда киладилар, баъзилар эса
кабрга караб намоз ўкиш киблага караб намоз ўкигандан афзал- дедилар. Ёки
кабрни тавоф килиш каъбани тавоф килишдан улуг – деб эътикод киладилар.
Мухтарам биродар, бу каби ишлар Аллох таолонинг дини – исломда «ширк»
деб аталади. Акли жойида одам кандай килиб куртга ем бўлиб ётган жонсиз
жасаддан мадад сўрайди?! Холбуки, ўликнинг кўлидан бирор нарса келганида,
ўзини бундай аянчли холга солган ўлимга чап берган бўларди. Боз устига, ўша
ёрдам сўралаётган одам канчалик улуг бўлмасин, пайгамбар Мухаммад
саллоллоху алайхи ва салламнинг босган изларига хам арзимайди. Шундай улуг
пайгамбарга Буюк Аллох томонидан келган буйрукка кулок тутиб кўринг – а:
‫خيْ ِر َومَا‬
َ ْ‫ت مِ َن ال‬
ُ ْ‫ب لسَْت ْكثَر‬
َ ‫ضرّا إِلّ مَا شَاءَ اللّ ُه وََلوْ ُكنْتُ َأعْلَ ُم اْلغَْي‬
َ ‫)قُلْ ل َأمْلِكُ ِلَنفْسِي َنفْعا وَل‬
)188:‫سِنيَ السّوءُ إِنْ َأنَا إِلّ نَذِيرٌ َوبَشِيٌ ِل َق ْومٍ ُي ْؤ ِمنُونَ) (لعراف‬
ّ َ‫م‬
«Айтинг: Мен ўзим учун хам на фойда , на зиён етказишга эга бўла оламан.
Факат Аллохнинг хохлагани бўлур. Агар гайбни билганимда эди, яхши амалларни
кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен факат
иймон келтирадиган кавм учун (дўзах азобидан) огохлантирувчи ва (жаннат
неъматлари хаккида) хушхабар бергувчиман холос» (Аъроф:118).
Бошка бир оятда шундай дейди:
ِ‫) قُلْ ِإنّي لَ ْن ُيجِ َينِي مِنَ اللّهِ أَحَ ٌد وَلَنْ َأجِ َد مِنْ دُونِه‬21( ‫ضرّا وَل َرشَدا‬
َ ْ‫)قُلْ ِإنّي ل َأمْلِكُ َلكُم‬
)22:‫مُ ْلَتحَدا) (الـن‬
«Айтинг: Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўгри йўл беришга эга
эмасдирман, (тўгри йўлга согувчи хам, зиён етказа олгувчи хам ёлгиз Аллохдир).
Айтинг: албатта мени Аллох (нинг азоби) дан (агар у зотга осийлик килсам)
бирон кимса химоя кила олмас ва мен У зотдан ўзга панохгох хам топа олмасман»
(Жин: 21,22).
Модомики ахвол шундай экан, бирон киши фойда ёки зарар етказишга кодир,
деб эътикод килиш аклсизликдан ўзга нарса эмас. Мусулмон киши сира хам
бундай эътикод килмайди.
Аллох таоло айтади:
)18:‫) َويَ ْعبُدُونَ مِنْ دُونِ اللّ ِه مَا ل َيضُ ّرهُ ْم وَل َينْ َف ُعهُ ْم َوَيقُولُونَ َهؤُل ِء ُشفَعَا ُؤنَا عِنْدَ اللّهِ) (يونس‬
«Улар Аллохни кўйиб, ўзларига зиён хам, фойда хам етказа олмайдиган
нарсаларга ибодат киладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллох хузурида бизнинг
окловчиларимиз» - дейдилар» (Юнус: 18).
Бу оятда мушриклар сифатланаяпти. Мусулмон киши мушрикларнинг амалига
таклид килиб, ўлиб кетган кишилардан шафоат (оклов) сўраши дурустми?!
Мушриклар, «Бизни Аллохга якин килишлари учун авлиё ва бутларга
сигинамиз» - деб узр айтишганда куйидаги оятлар нозил бўлди:
َ‫)أَل ِللّهِ الدّي ُن الْخَاِلصُ وَالّذِي َن اتّخَذُوا مِنْ دُونِهِ َأوْلِيَا َء مَا َن ْعبُ ُدهُمْ إِلّ ِلُيقَ ّربُونَا إِلَى اللّهِ زُْلفَى ِإنّ اللّه‬
)3:‫ختَِلفُونَ ِإنّ اللّ َه ل َيهْدِي مَ ْن ُهوَ كَاذِبٌ َكفّارٌ) (الزمر‬ ْ َ‫حكُ ُم َبْيَنهُمْ فِي مَا هُمْ فِي ِه ي‬
ْ َ‫ي‬
12
«У зотдан ўзга «дўстлар» ни (худо) килиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»
ларимизга) факат улар бизни Аллохга якин килишлари учунгина ибодат
килурмиз» (- дерлар). Шак-шубха йўкки Аллох (киёмат кунида) улар ихтилоф
килаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида хукм килур. Шак-шубха йўкки,
Аллох ёлгончи ва кўрнамак кимсаларни хидоят килмас» (Зумар: 3)
Аллохнинг каломи – Куръонга ишонадиган мусулмон одам мушрикларнинг
сўзини хужжат килиб, Аллохдан ўзгага илтижо килмайди.
Аллох таоло одамлар сигинаётган сохта «худо» ларнинг ночор ва ожизлигини
баён килиб, шундай дейди:
)197:‫سهُ ْم َيْنصُرُونَ) (لعراف‬
َ ُ‫ستَطِيعُو َن َنصْرَكُ ْم وَل َأنْف‬
ْ َ‫)وَالّذِينَ تَ ْدعُونَ مِنْ دُونِهِ ل ي‬
«Ундан ўзга сизлар илтижо килаётган нарсалар сизларга ёрдам килишга кодир
эмаслар ва улар ўзларига хам ёрдам кила олмаслар» (Аъроф: 197).
Шу оятни эшитган мусулмон Аллох эмас, улар ёрдам беради деган хаёлга
борадими?! Ахир, бу гап Аллох ёлгончи деганику! Ким Аллох таолони ёлгончи
деса, намоз ўкиса хам, рўза тутса хам, мусулмонлик даъвосини килса хам кофир
бўлади!!
Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам пайгамбарларнинг энг улуги,
одам фарзандларининг саййиди, киёмат кунида шафоат эгаси бўлсаларда, у киши
хатто ўз якинларига хам бу борада бирор фойда – ёрдам кила олмаганлар.
Хадисда айтилишича, «расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам Аллох
таолонинг: «Якин кариндошларингизни огохлантиринг» ояти нозил бўлгач,
Сафога чикдиларда: «Эй Курайш жамоаси, ўзингизни Аллохнинг азобидан
куткариб олинг. Мен Аллохнинг азобидан сизларга панох бера олмайман. Эй
Абду маннофнинг фарзандлари, мен Аллохнинг азобидан сизларни куткара
олмайман! Эй расулуллох (саллоллоху алайхи ва саллам)нинг аммаси Сафийя,
Аллохнинг азобидан сизни саклаб кололмайман. Эй Абдулмутталибнинг ўгли
Аббос, Аллохнинг азобидан сизни саклаб кололмайман. Эй Мухаммад
(саллоллоху алайхи ва саллам)нинг кизи Фотима, мол-давлатимдан
хохлаганингни сўрагин, аммо Аллохнинг азобидан сени саклаб кололмайман» -
дедилар»1.
Агар пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам ўз амакилари, аммалари
хатто кизларини хам Аллохнинг азобидан куткара олмайдиган бўлсалар,
бошкалар кандай куткара олади?! Огох бўлинг, азиз биродар.
Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам Аллох таолодан амакилари Абу
Толибнинг кўрсатган ёрдамлари учун гунохларидан ўтишини сўрамокчи
бўлганларида, парвардигор пайгамбарини кайтариб айтдики:
ْ‫ي وََلوْ كَانُوا أُولِي قُ ْربَى مِ ْن َبعْ ِد مَا َتَبيّنَ َلهُمْ َأنّهُم‬
َ ‫سَت ْغفِرُوا لِ ْلمُشْرِ ِك‬
ْ َ‫)مَا كَانَ لِلّنِبيّ وَالّذِينَ آ َمنُوا َأنْ ي‬
)11 :‫ب الْجَحِيمِ) (التوبة‬ ُ ‫صحَا‬ْ َ‫أ‬
«На пайгамбар ва на мўминлар – агар мушриклар кариндошлари бўлса хам –
уларнинг дўзах эгалари эканликлари аник маълум бўлганидан кейин, у
мушриклар учун магфират сўрашлари жоиз эмасдир» (Тавба: 113).

1
- Имом Бухорий 8/386 ва имом Муслим 206-хадис Ибн Аббос ва Абу Хурайра розияллоху анхумодан ривоят
килишган.
13
Аллох таоло ўз пайгамбарининг амаким мусулмон бўлиб колармикан, деб жон
куйдираётганини кўргач, куйидаги оятни нозил килди:
)56:‫)ِإنّكَ ل َتهْدِي مَنْ أَ ْحَبْبتَ وََلكِنّ اللّ َه َيهْدِي مَ ْن يَشَا ُء َو ُهوَ َأعْلَ ُم بِالْ ُم ْهتَدِينَ) (القصص‬
«(Эй Мухаммад), аникки, сиз ўзингиз суйган кишиларни хидоят кила
олмассиз, лекин Аллох ўзи хохлаган кишиларни хидоят килур. У хидоят
топгувчи зотларни яхширок билгувчидир» (Касас: 56).
Азиз биродарим, жохиллар каби Аллохдан ўзгаларга илтижо килманг! Аллох
таоло айтадики:
)58:‫ح ّي الّذِي ل يَمُوتُ) (الفرقان‬
َ ْ‫) َوَتوَكّ ْل عَلَى ال‬
«Ва ўлмайдиган тирик зотга таваккул килинг» (Фуркон: 58).
Факатгина Аллохдан дуо килиб сўранг, Аллохгагина ёлворинг, ёрдам ва
мададни факат Аллохдан сўранг. Билингки, Аллох сизга хар нарсадан
якинрокдир! Аллох таоло айтадики:
)186:‫ك ِعبَادِي َعنّي فَِإنّي َقرِيبٌ أُجِيبُ َد ْعوَةَ الدّاعِ إِذَا َدعَانِ) (البقرة‬
َ َ‫) َوإِذَا َسأَل‬
«Бандаларим сиздан (Эй Мухаммад) мен хакимда сўрасалар, мен уларга
якинман. Менга дуо килган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат киламан»
(Бакара: 186).
Эй азиз биродарим, пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва
салламнинг жиянлари Абдуллох ибн Аббосга килган васиятларини кулогингизга
куйиб олинг: «Агар сўрасанг Аллохдан сўра, агар ёрдам тиласанг Аллохдан
тила. Билгинки, дунёдаги хамма одам тўпланиб сенга бирон фойда етказмокчи
бўлишса, Аллох пешонанга ёзиб кўйган, такдир килиб кўйган нарсани
етказишади, холос. Башарти, бутун халк сенга зарар беришга жамланишса факат
Аллох такдир килган нарсанигина етказишади. Каламлар ёзишдан тўхтаб,
сахифалар куриб бўлган».
Азиз биродар, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам асхобларига ўргатган
дуоларни ўрганинг ва уларни ёдлаб олиб, амал килинг. Куйида шу дуолардан
баъзиларини келтирамиз.
»‫«اللهم إن أعوذ بك من جهد البلء ودرك الشقاء وسوء القضاء وشاتة العداء‬
Яъни «Парвардигоро, мен сендан огир мусибатдан, бахтсизликдан, казои-
кадарнинг ёмонлигидан ва душманларга масхара бўлишдан панох беришингни
сўрайман».
‫ وأصلح ل آخرت‬، ‫ وأصلح ل دنياي الت فيها معاشي‬، ‫«اللهم أصلح ل دين الذي هو عصمة أمري‬
.»‫ واجعل الوت راحة ل من كل شر‬، ‫ واجعل الياة زيادة ل ف كل خي‬،‫الت إليها معادي‬
Яъни «Парвардигоро, ишимнинг туткичи (асоси) бўлган динимни
умргузаронлик киладиган дунёйимни ислох эт. Ва кайтадиган жойим бўлмиш
охиратимни ислох эт. Хаётимни яхшиликларга бой, баракали кил, бордию, дунё
ёмонликларга тўлиб кетса, менга ўлим юбориб, бу ёмонликлардан халос эт».
‫ وأعوذ بك من الشر كله‬،‫ ما علمت منه وما ل أعلم‬،‫«اللهم إن أسألك من الي كله عاجله وآجله‬
، ‫ اللهم إن أسألك من خي ما سألك منه عبدك ورسولك‬،‫عاجله وآجله ما علمت منه وما ل أعلم‬

14
،‫وأعوذ بك من شر ما استعاذ منه عبدك ونبيك اللهم إن أسألك النة وما قرب إليها من قول أو عمل‬
.»‫ وأسألك أن تعل كل قضاء قضيته ل خيا‬،‫وأعوذ بك من النار وما قرب إليها من قول أو عمل‬
Яъни: «Парвардигоро, мен сендан хамма яхшиликни, тезда бўладиганини хам,
келажакда бўладиганини хам, мен билган ва билмаган яхшиликларни сўрайман.
Хамма ёмонликдан, тезда бўладиганидан хам, келажакда бўладиганидан хам, мен
биладиган ва билмайдиган ёмонликлардан панох беришингни сўрайман.
Парвардигоро, мен сендан банданг ва пайгамбаринг (Мухаммад саллоллоху
алайхи ва саллам) сўраган яхши нарсалардан сўрайман. Банданг ва пайгамбаринг
панох сўраган ёмон нарсалардан панох тилайман. Парвардигоро, мен сендан
жаннатни ва унга якинлаштирувчи сўзу-амалларни сўрайман. Дўзахдан ва унга
якинлаштирувчи сўзу-амаллардан панох тилайман. Пешонамга битган хамма
казоингни яхши килишингни сўрайман».
‫ ول تُشمت ب‬،‫ واحفظن بالسلم راقدا‬، ‫ واحفظن بالسلم قاعدا‬، ‫«اللهم احفظن بالسلم قائما‬
.»‫ وأعوذ بك من كل شرٍ خزائنه بيدك‬،‫ اللهم إن أسألك من كلّ خيٍ خزائنه بيدك‬،‫عدوا حاسدا‬
Яъни «Парвардигоро, мени турсам хам, ўтирсам хам, ухласам хам ислом
билан, исломда саклагин бирон душман ёки хасадгўйга масхара, кулги килмагин.
Парвардигоро, сендан хамма яхшиликни сўрайман, хамма ёмонликдан панох
тилайман. Зеро, хамма нарса сенинг кўлингдадир».
‫ أن تغفر‬،‫»اللهم إن أسألك يا أل بأنك الواحد الحد الصمد الذي ل يلد ول يولد ول يكن له كفوا أحد‬
.»‫ل ذنوب إنك أنت الغفور الرحيم‬
Яъни, «Парвардигоро, хамманинг мухтожлиги хакки, на туккан, на тугилган
эканлигинг, тенгги йўк, яккаю ягона зот эканлигинг хакки, гунохларимни
кечиришингни сўрайман».

‫ يابديع السموات والرض‬،‫ النان‬،‫«اللهم إن أسألك بأن لك المد ل إله إل أنت وحدك لشريك لك‬
.»‫ ياحي ياقيوم إن أسألك النة وأعوذ بك من النار‬،‫ياذا اللل والكرام‬
Яъни, «Эй Парвардигор! Эй осмонлару ернинг яратувчиси! Эй буюклик ва карам
сохиби! Эй тирик ва абадий зот! Барча хамду сано, мактовларга лойик зот
эканлигинг хурмати, хеч шерикка мухтож бўлмаган, тенгсиз тангри эканлигинг
хурмати, танхо ўзингдан бўлак хак маъбуд йўклиги хакки, жаннатингдан бенасиб
килма, дўзахдан панох бер!».
.»‫ و جيع سخطك‬،‫ ومن فجاءة نقمتك‬،‫ وتول عافيتك‬،‫«اللهم إن أعوذ بك من زوال نعمتك‬
Яъни, «Парвардигоро, неъматингни ва офиятингни мендан дариг тутма, бу
ночор бандангни кахру газабингга дучор эмта».
Агар бошингизга бирон гам кайгу, мусибат тушса, расулуллох саллоллоху
алайхи ва саллам тавсия килган куйидаги дуоларни ўкинг:
‫ ل إله إل ال رب السموات ورب الرض‬،‫ ل إله إل ال رب العرش العظيم‬،‫«ل إله إل ال العظيم الليم‬
.»‫ورب العرش الكري‬

15
Яъни, «Буюк ва мулойим (бўлмиш) Аллохдан ўзга хак маъбуд йўкдир. Буюк Арш
сохиби – Аллохдан бўлак ибодатга лойик зот йўкдир, Осмонлару Ер
Парвардигори Улуг Арш эгаси Аллохдан бошка илох йўк».
.»‫«ياحي ياقيوم برحتك أستغيث فأصلح ل شأن كله ول تكلن إل نفسي طرفة عي‬
Яъни, «Эй тирик ва абадий зот! Рахмлилигинг хурмати, сенга ёлвораман:
бутун борлигимни ислох кил. Мени бир лахза бўлса хам ўзимга топшириб
кўймагин».
.»‫«ل إله إل أنت سبحانك إن كنت من الظالي‬
Яъни, «ўзингдан бошка ибодатга лойик зот йўк, сен хамма нуксонлардан
поксан, мен ўзимга зулм килиб кўйдим»
‫ أسألك بكل‬،‫ عدل ف قضاؤك‬،‫ ماض ف حكمك‬،‫ ناصيت بيدك‬،‫ ابن أمتك‬،‫ ابن عبدك‬،‫»اللهم إن عبدك‬
‫ أو استأثرت به ف علم‬،‫ أو علمته أحدا من خلقك‬،‫ أو أنزلته ف كتابك‬،‫ سيت به نفسك‬،‫اسم هو لك‬
.»‫ وذهاب هي‬،‫ وجلء حزن‬،‫ ونور صدري‬،‫ أن تعل القرآن ربيع قلب‬،‫الغيب عندك‬
Яъни «Парвардигоро, мен кулинг ва чўрингнинг фарзанди – бир бечора
кулингдирман, такдирим сенинг кўлингда, мен тўгримда бир хукм чикарсанг,
мукаррар, ижро бўлажакдир, менга келган хамма казоинг айни адолатдир. Ўзинг
ёд этган номларинг хакки, китобингда нозил килган, бандаларингдан бирон
кишига ўргатган, ёки илми гайбингда – ўз хузурингда хеч кимга огох килмасдан
саклаб кўйган хамма номларинг хурмати, сендан сўрайман: Куръонни
калбимнинг бахори, дилимнинг нури, гаму кайгуларимга малхам килгин».
‫ اللهم إن أسألك العفو والعافية ف دين ودنياي وأهلي‬،‫«اللهم إن أسألك العفو والعافية ف الدنيا والخرة‬
‫ و عن‬،‫ و عن يي ن‬،‫ و من خل في‬،‫ الل هم احفظ ن من ب ي يدي‬،‫ وآ من روعا ت‬،‫ الل هم ا ستر عورا ت‬،‫ومال‬
.»‫ وأعوذ بعظمتك أن أغتال من تت‬،‫ ومن فوقي‬،‫شال‬
Яъни, «Эй Аллох! Мен Сендан дунё ва охиратда авфу-офият сўрайман. Эй
Аллохим! Мен Сендан динимда, дунёйимда, ахлимда ва молимда офият-
хотиржамликни сўрайман. Эй Аллох! Менинг авратларимни беркитгин!
кўркувимдан омонлик бергин-кетказгин. Эй Аллох! Мен олдимдан, ортимдан,
ўнгу-сўлимдан ва тепамдан, бало келишидан саклагин! Остимдан хам бало келиб
колишидан ўзинг панох бер»

Тўртинчи мактуб
Азиз биродар! Шубхасиз, биз мусулмонлар хаммамиз суюкли пайгамбаримиз
Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламнинг Аллохнинг бандаси ва элчиси
эканлигига гувохлик берамиз. Аллох таоло у зотни бутун оламга рахмат килиб,
такводор кишиларга йўлбошчи ва хамма халклар устидан хужжат килиб юборди.
Бу киши пайгамбарликни бекаму-кўст етказдилар, зиммаларига юкланган
омонатни тўлик адо этдилар, умматларига холис насихат килдилар. Бизни туни
хам кундуздек ёп-ёруг йўл устига кўйиб кетдиларки, бундан бахтсиз кишиларгина
юз ўгиради! Аллох таоло у киши оркали одамларни залолат – гумрохликдан
хидоят – тўгри йўлга бошлади, одамларнинг калб кўзларини очди. Парвардигор у

16
кишининг мартабаларини баланд килди, амру-фармонларига каршилик
килганларни, йўлларига хилоф иш тутганларни хору-зорликка махкум этди.
У зотга, ахли байтлари ва барча асхобларига, киёматга кадар ул зотнинг
йўлларига чакирган, суннатларига эргашган, «чизиб» берган йўлларидан юрган
кишиларга яратганннинг салоту саломлари бўлсин.
Аллох таоло биз бандаларга у кишига бўйсунишни, яхши кўриб улуглашни ва
хакларини адо этишни фарз килди. Мухтарам биродар, бизнинг пайгамбар
саллоллоху алайхи ва саллам олдидаги бурчимиз нималардан иборат? Куйида
зиммамиздаги у кишининг анча хукукларидан баъзиларини айтиб ўтаман.
1. кўп салавоту саломлар айтиш.
Аллох таоло айтади:
)56 :‫صلّوا عََليْ ِه َوسَلّمُوا تَسْلِيما) (الحزاب‬
َ ‫)ِإنّ اللّهَ َومَلِئكَتَ ُه ُيصَلّو َن عَلَى الّنِبيّ يَا َأّيهَا الّذِينَ آ َمنُوا‬
«Албатта Аллох хам, унинг фаришталари хам пайгамбарга дуою салавот
айтурлар, эй мўминлар, сизлар хам у зотга салавот ва салом айтинглар!»
(Ахзоб:56).
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким менга бир бор салавот
айтса, бунинг эвазига Аллох таоло унга ўнта салавот юборади».1
Кимматли биродарим, энг афзал салавот у зотнинг ўзлари асхобларига
ўргатиб кетаган салавотларидир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам:

(،ٌ‫ ِإنّكَ َحمِي ٌد مَجِيد‬،َ‫ت عَلَى إِبْرَاهِي َم َوعَلَى آلِ ِإبْرَاهِيم‬


َ ْ‫صّلي‬َ ‫ كَمَا‬،ٍ‫حمّ ٍد َوعَلَى آ ِل مُحَمّد‬ َ ُ‫الّلهُمّ صَ ّل عَلَى م‬
ٌ‫ إِنّكَ َحمِي ٌد مَجِيد‬،َ‫ت عَلَى ِإبْرَاهِي َم َوعَلَى آلِ ِإبْرَاهِيم‬َ ‫ كَمَا بَارَ ْك‬،ٍ‫حمّد‬
َ ُ‫حمّ ٍد َوعَلَى آ ِل م‬
َ ُ‫)الّلهُ ّم بَا ِركْ عَلَى م‬.
2. У зотни чин дилдан яхши кўриш, хеч кимни у кишича яхши кўрмаслик.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Биронтангиз мени ўз
фарзандидан, отасидан ва хамма одамлардан кўра кўпрок яхши кўрмагунча
мўмин бўла олмайди» (Муттафакун алайх).
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг суннатлари ва буйрукларини хар
кандай одамнинг розилигидан устун кўйиш, хамма кайтарикларидан тийилиш,
бир сўз билан айтганда, у кишига эргашиш одобларига риоя килиш у кишига
бўлган мухаббат аломатларидандир.
3. У зотнинг буйрук ва кайтарикларига бўйсуниш, олиб келган хабарларини
тасдиклаш. Аллох таоло айтади:
)7:‫) َومَا آتَاكُمُ ال ّرسُولُ َفخُذُو ُه َومَا َنهَاكُ ْم َعنْهُ فَاْنتَهُوا) (الشر‬
«Пайгамбар сизларга олиб келиб келган нарсани олинглар, у зот кайтарган
нарсадан кайтинглар...» (Хашр:7).
Бошка оятда бундай дейди:
)3:‫حِببْكُمُ اللّ ُه َوَي ْغفِرْ َلكُمْ ُذنُوبَكُ ْم وَاللّ ُه َغفُورٌ رَحِيمٌ) (آل عمران‬
ْ ُ‫حبّونَ اللّهَ فَاّتِبعُونِي ي‬
ِ ُ‫)قُلْ ِإنْ ُكْنتُ ْم ت‬
«Айтинг (Эй Мухаммад): агар мени севсангиз менга эргашинглар. Шунда
Аллох сизларни севади ва гунохларингизни магфират килади. Аллох
(гунохларни) магфират килгувчи мехрибондир» (Оли Имрон:31).
Бошка оятда бундай дейди:
1
- Имом Муслим 384-хадисда ривоят килган.
17
)‫سَنةٌ لِ َمنْ كَانَ يَ ْرجُو اللّهَ وَاْلَي ْومَ الخِرَ وَذَكَرَ اللّهَ َكثِيا‬
َ َ‫)َلقَدْ كَانَ َلكُمْ فِي َرسُولِ اللّهِ ُأ ْسوَةٌ ح‬
)21:‫(الحزاب‬
«(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллох ва охират кунидан умидвор бўлган
хамда Аллохни кўп ёд килган кишилар учун Аллохнинг пайгамбарида гўзал
намуна бордир» (Ахзоб:21).
4. У зотнинг суннатларига хукм сўраб мурожаат килиш ва чикарган
хукмларига эътироз билдирмасдан рози бўлиш фарздир.
Аллох таоло айтади:
َ‫ضيْت‬
َ ‫سهِمْ حَرَجا ِممّا َق‬
ِ ُ‫جدُوا فِي َأنْف‬
ِ َ‫ج َر َبيَْنهُ ْم ثُ ّم ل ي‬
َ َ‫حكّمُوكَ فِيمَا ش‬
َ ُ‫)فَل وَ َربّكَ ل ُي ْؤ ِمنُونَ َحتّى ي‬
)65:‫َويُسَلّمُوا تَسْلِيما) (النساء‬
«Йўк, Парвардигорингизга касамки, то улар ўз ўрталарида чиккан
келишмовчиликларда сизни хакам килмагунларича ва кейин сиз чикарган
хукмдан дилларида хеч кандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича –
бўйсунмагунларича зинхор мўмин бўла олмайдила» (Нисо:65).
5. Аллох таолога фикр-хохишимиз, хавою нафсимиз, бидъатлар ёки ота-
боболардан «мерос» колган ур-одатлар билан эмас, балки расулуллох
саллоллоху алайхи ва саллам олиб келган, Аллох тузган конун бўйича
ибодат килмогимиз лозим. Чунки, у киши яратувчи томонидан
етказувчидирлар. Биз хаммамиз у киши пайгамбарликни етказиб, омонатни
тўлик адо этганларига ва умматларига холис насихат килганларига
гувохлик берамиз. Бирон яхшилик колмаганки, кўрсатмаган бўлсалар,
бирон ёмонлик йўкки огохлантирмаган бўлсалар – Ота-оналаримиз у
кишига фидо бўлсин. Дархакикат, Аллох таоло у киши оркали неъматини
тўлик килиб, динини комил килди. Аллох таоло айтади:
)3:‫ت عََلْيكُ ْم ِنعْ َمتِي وَرَضِيتُ َلكُ ُم ا ِلسْلمَ دِينا) (الائدة‬
ُ ‫) الَْي ْومَ أَكْمَ ْلتُ َلكُمْ دِينَكُ ْم َوَأتْمَ ْم‬
«Бугун сизларга динингизни комил килдим, неъматимни бенуксон, тўкис
килиб бердим ва сизлар учун (факат) Исломни дин килиб танладим» (Моида:3).

Бешинчи мактуб
Хожи биродарим, Аллох таоло хаммамизни ўзига итоат килиш бахтига
мушарраф килсин. Ислом умматига куфр миллатлари томонидан ошкора адоват
ўклари ёгилаётган, мусибат ва фожеалар гирдобида колган, мусаффо осмонини
кора булутлар коплаган ушбу аянчли кунларда мусулмон ўз эътикодига ахамият
бермоги, эътикодини тузатиб, коплаб турган кора булутларни осмонидан
хайдамоги лозимдир. Чунки, сог-соф эътикод умматга ўзлигини кайтаради ва
душманлар томонидан режалаштирилган манфур ишнинг – куфр миллати ичига
сингиб, йўк бўлиб кетишнинг олдини олади. Соглом эътикод умматни
бирлаштиради, писиб турган душманни танитиб, унинг режа-ниятларини тўгри
кўра билишга муваффак килади. Бир сўз билан айтганда, соглом эътикод умматга
ўзлигини кайтаради.

18
Эътикоднинг «Ал-валоу вал-баро»1 боби умматнинг бутун борлигини
саклайдиган, уни бир тану бир жон киладиган, куфр миллатига кўшилиб, йўк
бўлиб кетишнинг олдини оладиган мухим боблардан биридир. «Ал-валоу вал-
баро» эътикодини душманлар мусулмонлар хаётидан ўчириб ташлашга уриниб,
имкониятларидаги бор чора воситаларни кўлладилар. Лекин, хар-бир мусулмон
кунига камида ўн етти бор яхудий ва насоро (христиан)лар йўлидан панох тилаб,
«Бизларни газабга дучор бўлмаган ва хак йўлдан тоймаган зотларга инъом килган
йўлинг бўлмиш – тўгри йўлга йўллагайсан» (Фотиха: 6,7) деб Аллохга ёлворар
экан, бу макру хийлалар асло таъсир килмайди. Газабга дучор бўлганлар
яхудийлар ва улар каби билиб туриб амал килмаган кимсалардир. Хак йўлдан
тойганлар эса, насоролар ва улардек билимсизлик билан Аллохга ибодат килган
нодон кимсалардир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам: «Фотиха сурасини
ўкимаган кишининг намози намоз эмас» - деганлар.
Барча мусулмонлар ардоклайдиган азиз куръони карим оятлари хар кандай
кофир билан дўстлашиш у ёкда турсин, уларга ишониш, хатто хайрихохлик
килишнинг хам ёмон окибатларидан огохлантириб туради. Куръони карим
«тавхдул-ибода» (ёлгиз бир тангрига сигиниш) ва «алвалоу-валбаро»
эътикодларини атрофлича ёритиб бериши натижасида ислом уммати шаклланиб,
ислом келишидан олдин бўлиб турган барча низоларга, келишмовчиликларга
бархам берилди, жамиятда кофирга ишониш, гап-сўзи, ваъдаси ва хабарларини
тасдиклаш колмади.
Алвалоу валбаро акидаси йўк бўлар ёки сусаяр экан, одамлар душманларига
огиб коладилар, душманлари эса уларни огир азоблар билан кийнаб,
хурматларини оёк ости килади. Ана шундай вактларда мусулмонларга
эътикодларини таълим бериб, душманлар билан кандай муомалада бўлишни баён
киладиган, эътикоддан гафлатда бўлиш олиб келадиган ёмон окибатлардан
огохлантирувчи куръон карим оятларига кулок тутиб, уларни хаётда татбик этиш
мусулмонлар учун накадар мухимдир. Куйида куръон карим баён этган
таълимотлардан айримларини келтирамиз:
1. Куръонда кофирларнинг иши мусулмонларни кийнаб ўлдириш ёки диндан
кайтариш эканлигини ўкиймиз:
)20:‫)ِإنّهُمْ ِإ ْن يَ ْظهَرُوا عََلْيكُ ْم يَ ْرجُمُوكُمْ َأ ْو ُيعِيدُوكُمْ فِي مِّلِتهِ ْم وَلَ ْن ُتفْلِحُوا إِذا َأبَدا) (الكهف‬
«Чунки, улар (яъни шахар ахли кофирлар) сизлардан огох бўлиб колсалар,
сизларни тошбўрон килурлар ёки яна ўзларининг динларига кайтарурлар ва у
холда хеч качон кутула олмассизлар» - дейишди» (Кахф:20).

1
-Бу икки калима кискача «яхши кўриш» ва «ёмон кўриш» маъносини берсада, бирок бунинг замирида нихоятда
кенг маъно ётади. Зотан, ислом ана шу асосда – мусулмонларни яхши кўриш, улар ўртасидаги ўзаро мухаббат,
кофирларни эса ёмон кўриш, уларни душман деб билиш асосида курилган. Куръон ва суннатга очик калб билан
мурожаат килган киши буни яхши англайди. Лекин бу ўринда шуни айтиб ўтмок керакки, «Кофирларни ёмон
кўриш, уларни душман деб билиш» деган жумладан хурматли ўкувчи «Кофирларга озор берса бўлар экан, уларга
яхшилик килиб бўлмас экан» деган маънони зинхор тушунмаслиги лозим. Балки, ислом кишиларга, агарчи кофир
бўлсалар хам, озор бермаслик, одамларга яхшилик килиш маданиятининг чўккиси хисобланади. Лекин бу ерад
биз таъкидлаётган масала – кофирларни ёмон кўришдан максад – шундай Буюк Аллох буйрукларига
бўйсунмаётганликлари, юборган пайгамбарининг таълимотларига итоатсизлик килаётганликлари учун уларга
нисбатан дилда нафрат уругларини сакламок, уларга ёрдам бериб, мусулмонларга зарар етказиб кўйишдан эхтиёт
бўлмок демакдир. Лекин шу билан бирга ислом ўз фойдасини билмаётган, Аллохнинг йўли ёп-ёруг чарогон бўлиб
кўриниб турсада, жаханнам томон кетаётган бу кофирларга рахм килишга, уларни тўгри йўлга чакиришга
буюрган. Зеро, Аллох ислом динини бутун башариятга нажот йўли килиб юборгандир.
19
2. Кофирлар ўзларининг йўлларини, услублару хийла найрангларини канчалик
хилма-хил этмасинлар, барибир, мусулмонлар билан урушда, уларни
тахкирлаб озор етказишда давом этаётганлигини, кўлларидан келса
динларидан жудо килгунча кўнгиллари тинчимаслигини онгли мусулмон
яхши билади.
َ‫) وَل يَزَالُو َن ُيقَاتِلُوَنكُمْ َحتّى َيرُدّوكُ ْم عَنْ دِيِنكُمْ ِإنِ ا ْستَطَاعُوا َومَنْ يَ ْرتَدِ ْد ِمْنكُ ْم عَنْ دِينِهِ َفيَ ُمتْ َو ُهو‬
)217:‫ب النّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ) (البقرة‬ ُ ‫صحَا‬ ْ َ‫كَاِفرٌ َفأُولَئِكَ َحبِ َطتْ َأعْمَاُلهُمْ فِي ال ّدْنيَا وَال ِخ َرةِ َوأُوَلئِكَ أ‬
«Улар (кофирлар) кўлларидан келса то динингиздан кайтаргунларича сизлар
билан урушаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан кайтиб, динсиз холда ўлса,
ундай кимсаларнинг килган амаллари дунёю охиратда бехуда кетур. Улар дўзах
эгаларидир ва унда абадий колажаклар» (Бакара:217).
3. Яхудий ва насороларга канчалик паст келсангиз, хукукларингиздан воз
кечиш билан уларни рози килмокчи бўлсангиз ва хар кандай хўрлаш-
тахкирлашларга кўниб, улар истаган ишларини килсангизда, ўз динингиз,
эътикодингиз ва диндош биродарларингиздан юз ўгириб, у кофирларнинг
динига эргашмасангиз, улар сиздан хеч качон рози бўлмайдилар. Аллох
таоло айтади:
)120:‫ك اْلَيهُو ُد وَل الّنصَارَى َحتّى َتّتبِ َع مِّلَتهُمْ) (البقرة‬
َ ْ‫)وَلَ ْن تَرْضَى عَن‬
«Яхудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча харгиз сиздан
рози бўлмайди» (Бакара:120).
4. Улар тилларида дўстлик, мехр-шафкат, инсон хукукларини химоя килиш
каби нарсалар билан лоф урадилар. Калблари эса бизни кўролмаслик,
адоват билан тўла! Аллох таоло айтади:
)8:‫) يُرْضُوَنكُمْ بِأَ ْفوَا ِههِ ْم َوَتأْبَى ُقلُوُبهُ ْم َوأَكْثَ ُرهُمْ فَا ِسقُونَ) (التوبة‬
«Огизларида сизларни рози килишадию, кўнгиллари (ахдга ваф килишга) ибо-
ор килади. Уларнинг кўплари итоатсиздир» (Тавба:8).
5. Улар бизга зарар етказиш йўлида кучларини аямайдилар, бизга бало
мусибатлар келиши уларни жуда хурсанд килади. Уларнинг ахволларини
кузатган киши мазкур ишлар уларнинг ўз огзи – баёнотларидан содир
бўлаётганининг шохиди бўлади. Дилларидаги адоватлари эса янада
каттарокдир. Аллох таоло айтади:
ْ‫ت اْلَبغْضَا ُء مِن‬
ِ َ‫خذُوا بِطَاَن ًة مِنْ دُوِنكُ ْم ل َيأْلُوَنكُمْ َخبَالً وَدّوا مَا َعِنتّمْ قَ ْد بَد‬
ِ ّ‫)يَا أَّيهَا الّذِينَ آ َمنُوا ل تَت‬
)118 :‫خفِي صُدُو ُرهُمْ أَكْبَرُ َق ْد َبيّنّا َلكُ ُم الْآياتِ ِإنْ ُكنْتُ ْم َت ْعقِلُونَ) (آل عمران‬ ْ ‫أَ ْفوَا ِههِ ْم َومَا ُت‬
«Эй мўминлар, ўзларингни кўйиб, бошка (кофир-мунофик) ларни сирдош
дўст килиб тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва
ёмон холга тушишингизни орзу киладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўриши
огизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттарокдир. Агар
акл юргизсангизлар, сизлар учун оят-аломатларни аник-равшан килиб бердик».
(Оли Имрон:118)
Бошка оятда бундай дейди:

20
‫صبِرُوا َوَتّتقُوا ل َيضُرّكُمْ َكيْ ُدهُ ْم َشيْئا‬
ْ ‫س ْؤهُمْ َوإِ ْن ُتصِْبكُ ْم َسيَّئ ٌة َيفْرَحُوا ِبهَا َوِإنْ َت‬
ُ َ‫سَن ٌة ت‬
َ َ‫سكُمْ ح‬
ْ َ‫)إِ ْن تَمْس‬
)120:‫إِنّ اللّ َه بِمَا َيعْمَلُو َن مُحِيطٌ) (آل عمران‬
«Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа килади. Агар сизларга
бирон ёмонлик етса бундан хурсанд бўладилар. Агар сабр токат килсангиз ва
Аллохдан кўрксангиз, уларнинг найранглари сизларга зарар кила олмайди.
Албатта Аллох уларнинг килаётган амалларини ихоти килгувчидир» (Оли
Имрон:120).
Аллох таоло улар холи колсалар, бизга карши нафрат-адоватларини ошкор
килишларини билдириб, шундай дейди:
)119:‫) َوإِذَا َخَلوْا َعضّوا عََلْيكُ ُم الَنَامِ َل مِ َن اْلغَيْظِ) (آل عمران‬

«Ўзлари холи колишганда эса сизларни каттик ёмон кўрганлари сабабли


бармокларини тишлайдилар» (Оли Имрон:119).
Маълумки, инсон газабланса бир бармогини тишлайди. Лекин улар адоват
нафратлари кучлилигидан бор бармокларини тишлайдилар.
6. Кофирлар билан дўстлашишга кариндош-уруг ва бола-чакаларга хавф
борлиги бахона бўла олмайди. Аллох таоло: «Эй мўминлар, менинг
душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар) ни дўст
тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (хакида хат-хабар) юборурсизлар...»
(Мумтахана:1) дегандан сўнг шу бахонани кўрсатганларга жавоб бериб
айтаяптики:
)3:‫)لَ ْن َتْنفَ َعكُمْ أَرْحَا ُمكُ ْم وَل َأوْلدُكُ ْم َي ْومَ اْل ِقيَا َم ِة َي ْفصِلُ َبْينَكُ ْم وَاللّ ُه بِمَا َتعْ َملُو َن َبصِيٌ) (المتحنة‬
«(киёмат кунида) сизларга кариндош-уругларингиз хам, бола-чакаларингиз
хам харгиз фойда бермас! Киёмат кунида ( Аллох ) ўрталарингизни ажратиб
кўюр. (нечун ўша уруг-авлодингизни химоя килиш учун Аллохга гунохкор
бўлмокдасизлар?!). Аллох килаётган амалларингизни кўриб тургувчидир»
(Мумтахана:3).
7. Кофирлар ўзаро ихтилоф килиб, ўрталарида урушлар бўлиб турса хам,
ислом уммати – мусулмонларга карши бирлашиб, хамкор бўладилар. Шу
холатда улар бир умматга айланиб, бир-бирлари билан дўстлашадилар.
Мўминлар бирлашиб, бир-бирларига дўст бўлмас эканлар, катта фитна ва
фасод бўлади.

)73:‫ض وَفَسَادٌ َكبِيٌ) (لنفال‬


ِ ‫)وَالّذِينَ َكفَرُوا َب ْعضُهُمْ َأوِْليَا ُء َبعْضٍ إِلّ َت ْفعَلُوهُ تَكُنْ ِفْتَنةٌ فِي الَ ْر‬
«Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига хамкордирлар. (Бас, эй мўминлар
сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз.) Агар шундай килмасанглар (яъни,
мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур».
(Анфол:73).
8. Хузайфа розияллоху анху «ўзларинг билмаган холда яхудий ёки насроний
бўлиб колишдан кўркинглар!» - деб куйидаги оятга ишора килдилар:

21
ُ‫ض َومَ ْن َيَتوَّلهُ ْم ِمْنكُمْ فَِإنّه‬
ٍ ْ‫ضهُمْ َأوِْليَا ُء َبع‬
ُ ‫خذُوا اْلَيهُو َد وَالّنصَارَى َأوْلِيَا َء َب ْع‬
ِ ّ‫)يَا أَّيهَا الّذِينَ آ َمنُوا ل تَت‬
)51:‫ِمْنهُمْ ِإنّ اللّ َه ل َيهْدِي اْل َقوْمَ الظّالِ ِميَ) (الائدة‬
«Эй мўминлар, яхудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари
баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир.
Албатта, Аллох золим кавмни хидоят килмас» (Моида:51).
Аллох таоло кофир ота, ака ё ўгилни дўст тутишдан кайтарган бўлса,
бошкаларни кўяверинг! Аллох таоло айтади:
ْ‫حبّوا اْل ُكفْ َر عَلَى الِيَانِ َومَ ْن َيَتوَلّهُم‬
َ َ‫خذُوا آبَاءَكُ ْم َوإِ ْخوَانَكُمْ َأوِْليَاءَ ِإ ِن اسْت‬
ِ ّ‫)يَا أَّيهَا الّذِينَ آ َمنُوا ل تَت‬
)23:‫ك هُمُ الظّالِمُونَ) (التوبة‬ َ ِ‫ِمْنكُمْ َفأُوَلئ‬
«Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-онангиз ва ака-
укаларингизни хам дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни
дўст тутса, бас, улар золимлардир» (Тавба:23).
Бошка бир оятда эса бундай дейди:
ْ‫)ل تَجِدُ َقوْما ُي ْؤمِنُونَ بِاللّ ِه وَاْلَيوْمِ الخِ ِر ُيوَادّونَ مَنْ حَادّ اللّ َه َو َرسُولَهُ وََلوْ كَانُوا آبَا َءهُمْ َأوْ َأْبنَاءَهُمْ َأو‬
)22 :‫ح ِمنْهُ) (الجادلة‬ ٍ ‫إِ ْخوَاَنهُمْ َأوْ عَشِ َيَتهُمْ أُولَئِكَ َكتَبَ فِي قُلُوِبهِ ُم الِيَانَ َوَأيّ َدهُ ْم بِرُو‬
«Оллохга ва охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Аллох ва унинг
пайгамбари чизган чизикдан чиккан кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг
оталари, ёки ўгиллари, ёки ога-инилари, ёки кариндош-уруглари бўлсаларда
дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига ( Аллох ) иймонни
битиб кўйгандир ва уларни ўз томонидан бўлган рух – куръон билан
кувватлантиргандир...» (Мужодала:22).
Азиз биродарим, куйида кофирлар билан дўстлашишнинг айрим
кўринишларини айтиб ўтаман:
 Кофирларга одоб-ахлок, кийиниш ва шу кабиларда таклид килиш.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Ким ўзини бир кавмга
ўхшатса у шу кавмдандир (яъни, мусулмонлардек юрган киши мусулмон,
кофирлардек юрган киши кофир)»1.
 Мусулмонларга карши кофирларга ёрдам бериш. Бу иш одамларнинг
муртад бўлишига – мусулмонликдан чикиб колишига сабаб бўлади.
 Кофирларни мусулмонларнинг сирларидан хабардор бўладиган
мансабларга кўйиш. Уларни сирдош, маслахатчи килиб олиш хам шу
жумладандир.
 Кофирларнинг байрам (янги йилни нишонлаш каби) ва тўйларида иштирок
этиш, шу маросимларни ўтказишга ёрдамлашиш ёки шу муносабат билан
уларни табриклаш (масалан, «янги йилингиз билан!»)2.

Олтинчи мактуб
Исломнинг калимаи шаходат – «Ла илаха иллаллоху Мухаммадур-расулуллох»
дан кейинги буюк рукни, асоси – НАМОЗ хакида икки огиз сўзламокчиман.
1
- Бу хадисни Абу Довуд 4031-хадис ва Ахмад 2/50 да ривоят килишган.
2
- Бу мавзуда Солех ал_Фавзоннинг «ал Валоу вал-Баро» китобига каранг.
22
Намоз пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг сўнгги васиятларидир.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам вафот этаётган вактларида: «Намозга
махкам бўлинглар, намозга махкам бўлинглар!» деганлар1
Айрим мусулмонлар намознинг хукмини билмаганлариданми, ёки
эътиборсизлик килибми, намозга бепарво карайдилар. Масалан, айримлар
вактидан кечиктириб юборсалар, баъзилар жамоатни хеч-бир узрсиз тарк
этадилар, хатто умуман намозни адо этмайдиганлар хам бор!
Намозга бепарволик нихоятда хатарлидир. Чунки, намоз исломни кўтариб
турувчи устун, куфр билан исломни ажратиб турадиган мустахкам девордир.
Шунинг учун хам уламолар намозни тарк килган киши кофир бўлади дейдилар.
Аллох таоло шундай дейди:
)11:‫)فَِإنْ تَابُوا َوأَقَامُوا الصّل َة وَآَتوُا الزّكَاةَ فَِإ ْخوَاُنكُمْ فِي الدّينِ) (التوبة‬
«Энди агар тавба килсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни
(хакдорларга) ато килсалар, у холда диний биродарингиздир» (Тавба:11).
Бу ояти карима намозни тарк килган киши мусулмонларга биродар
эмаслигини баён килди.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Одам билан ширк ва
куфр ўртасидаги нарса намозни тарк килишдир. (яъни, намозни тарк килган киши
мусулмонликдан чикиб, куфр, ширк доирасига кириб колади)»2.
Бошка бир хадисда бундай дейдилар: «Биз билан улар (кофирлар) ўртасидаги
ахд намоздир. Ким намозни тарк килса кофир бўлади»3.
Абдуллох ибн Шакик: «Пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг
асхоблари намоздан бошка бирор амални тарк этишни куфр деб билмасдилар» -
дейди.4
Хурматли хожи биродарим, намозни тарк килишни окибати ёмондир.
Уламолар, бенамоз одам кофир бўлади дейишган. Кофир эса:
1. Оилада бошлик бўлиши жоиз эмас.
2. Меросда хакки бўлмайди ва унинг мероси хам (яъни, вафот килганидан
сўнг) меросхўрларига таксим килинмайди.
3. Унинг Маккага кириши мумкин эмас, харомдир. Чунки, Аллох таоло
бундай дейди:
)28:‫حرَا َم َبعْ َد عَا ِمهِمْ هَذَا) (التوبة‬
َ ْ‫سجِ َد ال‬
ْ َ‫جسٌ فَل َيقْ َربُوا الْم‬
َ َ‫)ِإنّمَا الْمُشْرِكُونَ ن‬
«Эй мўминлар, хеч шак-шубхасиз мушриклар нопок кимсалардир, бас, (улар)
бу йилдан сўнг Масжидул – Харомга якин келмасинлар!...» (Тавба:28).
4. У сўйган хайвонни еб бўлмайди.
5. Агар вафот этса жаноза ўкилмайди ва хаккига дуо килинмайди.
6. Агар аёли намоз ўкийдиган мусулмон аёл бўлса, талок тушади.
7. Мусулмонларнинг кабристонига дафн килинмайди.

1
- Имом Ахмад 3/117, Ибн Можа 2697- хадис ва Хоким 3/57 Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят
килишган.
2
- Муслим 88- хадис Жобир ибн Абдуллох розияллоху анхудан ривоят килган.
3
- Ахмад 5/346 , Термизий 2623 –хадис ва Ибн Можа 1079- хадис Бурайда ибн Хусайб розияллоху анхудан ривоят
килишган.
4
- Бу асарни Термизий 2624- хадис ва Хоким 1/7 да ривоят килишган.
23
Хожи биродарим, Аллох сизни хамма ёмонликлардан асрасин, намозни ўз
вактида жамоат билан адо килишингиз зарурдир. Касаллик ёки кўркув каби узр
бўлмаса, уйда намоз ўкишингиз дуруст эмас. Аллох таоло айтади:
)43:‫)وَارْكَعُوا َمعَ الرّاكِعِيَ) (البقرة‬
«...Рукуъ килувчилар билан бирга рукуъ килинг» (Бакара:43).
Аллох таоло намозни жамоат билан адо килишни хатто уруш холатида,
душманга юзма-юз келган холатда хам фарз килди. Агар жамоатни тарк килишда
бирон кишининг узри кабул килинганда эди, душман каршисида саф тортиб
турганлар якка холда ўкишлари жоиз бўлган бўларди. Лекин, Аллох таоло шу
холатда хам жамоат билан ўкишга буюриб шундай дейди:
‫جدُوا َف ْليَكُونُوا‬
َ َ‫حَتهُمْ فَإِذَا س‬
َ ِ‫) َوإِذَا ُكْنتَ فِيهِمْ َفأَقَ ْمتَ َلهُ ُم الصّلةَ فَ ْلَتقُ ْم طَاِئ َفةٌ ِمْنهُ ْم َمعَكَ وَْلَيأْخُذُوا َأسْل‬
)102:‫حَتهُمْ) (النساء‬ َ ‫ت طَاِئ َفةٌ أُخْرَى َل ْم ُيصَلّوا فَ ْلُيصَلّوا َمعَكَ وَْلَيأْخُذُوا حِذْ َرهُ ْم َوَأسِْل‬ ِ ْ‫مِ ْن وَرَاِئكُ ْم وَْلتَأ‬
«(Эй Мухаммад ), качон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб,
уларга имом бўлган холда намоз ўкимокчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси
куролланган холларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, качон сажда килишгач
(яъни, намозни ўкиб бўлишгач), оркаларингга бориб сизларни кўриклаб
турсинлар ва хали намоз ўкимаган бошка тоифа келиб сиз билан бирга намоз
ўкисинлар. Улар хам эхтиёт чораларини кўриб куролланиб олсинлар» (Нисо:102).
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Бир кишини
имомликка ўтишга буюриб, сўнг жамоатга келмайдиганларнинг уйларига бир
неча кишилар билан бориб, устларидан ўт кўйиб юборгим келиб колди».1
Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху пайгамбар саллоллоху алайхи ва
саллам замонларини сифатлаб айтадилар: «Нифоки ошкор бўлган мунофик ёки
каттик касалдан бошка бирор киши жамоатдан колмасди. Хатто баъзи касалларни
намозга икки киши кўлтикларидан суяб олиб келишарди.
Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху яна шундай дейдилар: «Кимки тонгла
киёмат Аллохга мусулмон холда рўпара бўлишни истаса, мана шу беш вакт
намозни ўз вактида, жамоат билан доим адо этиб юрсин. Чунки, бу намозлар
Аллох ўз пайгамбарига кўрсатиб берган хидоят – тўгри йўлнинг асосий аломат –
белгиларидандир. Агар жамоатни тарк этган мана бу одамга ўхшаб уйингизда
намоз ўкисангиз, пайгамбарингиз йўлини ташлаган бўласиз. Пайгамбарингиз
йўлини тарк этсангиз, шубхасиз, хак йўлдан тойиб, гумрохлик чохига йикиласиз.
Кимки яхшилаб тахорат олиб, сўнгра масжид томон йўл олар экан, босган хар
кадами эвазига Аллох бир савоб ёзиб, мартабасини яна бир погона кўтаради ва
килган гунохларидан бирини афв этади».
Бир кўр одам пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам ёнларига келиб,
шундай деди: «Эй расулуллох, менинг масжидга етаклаб олиб келадиган хеч
кимим йўк. Намозни уйимда ўкисам майлими?». Пайгамбар ундан: «азонни
эшитасизми?» - деб сўрадилар. У «ха» деб жавоб бергач: «ундай бўлса, жамоатга
келинг!» дедилар. Каранг, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам умматларига
нихоятда мехрибон, рахмдил бир зот бўлсаларда, ушбу кўзи ожиз одамга
жамоатни тарк килишга рухсат бермадилар. Шунинг ўзи жамоатни тарк килиш
хеч мумкин эмаслигига яккол далил бўлади.
1
- Бухорий, Фатх ал-Борий 2/148 ва Муслим 651- хадис ривоят килишган.
24
Мухтарам биродар, намозни жамоат билан адо этишга каттик эътибор
бермогингиз, жамоатни хеч тарк килмаслигингиз зарурдир. Бу ишга фарзандлар,
ака-ука, кўни-кўшни ва бошка мусулмон биродарларни хам чорламогингиз лозим.
Шунда Аллох ва пайгамбарининг буйрукларига бўйсунган, кайтарикларидан
кайтган, нифок ахлига ўхшаб колишдан узок бўлган бўласиз.
Аллох хаммамизни ўз ризосига етказувчи эзгу ишларни килишга муваффак
килиб, барча ёмон ишлардан ўзи сакласин.

Еттинчи мактуб
Иймон заиф, илм оз бўлгани сабабли мусулмонлар орасида уларнинг мусаффо
хаётларини булгайдиган ва разил ишлар билан дину дунёларини бузадиган
одамлар кўпайди. Мусулмонлар куч-кувватлари бор вактларда бундай ишларга
йўл кўймай, бузгунчиларнинг адабини берардилар.
Шундай манфур ишлардан бири сехр ва сехргарлардир.
Азиз биродар, Аллох таоло барчамизни хамма ёмонликлардан сакласин. Сехр
катта гунохлардан бири бўлиб, уни пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам ширк
билан тенглаштирганлар: «Халок килувчи етти гунохдан сакланинглар! У
гунохлар – ширк, сехр, ...лардир».1
Бошка бир хадисда пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам сехргарлар
мусулмон эмаслигини баён килдилар: «Куш учириб фол очган ёки очтирган,
парихонлик килган ёки парихонга борган ва сехргарлик килган ёки сехрга борган
киши мусулмон эмас».2
Сехргарнинг сўзига ишониш куфрдир, Аллох таоло хаммамизни бу балодан
сакласин. Ибн Масъуд розияллоху анху айтадилар: «Кимки сехргар, фолбин ёки
парихонга бориб гапирган гапига ишонса, Мухаммад саллоллоху алайхи ва
салламга нозил килинган диндан чикади».3
Сехргарнинг жазоси ўлимдир.
Умар ибн Хаттоб: «Учраган сехргарни ўлдиринглар!» - деб хокимларга
буюрдилар. Бужола исмли киши: «Шунда уч сехргар аёлни ўлдирдик» - деб хикоя
килади.4
Жундуб ибн Абдуллох розияллоху анху айтадилар: «Сехргарнинг жазоси
катлдир».5
Азиз биродар, билингки, сехргар, фолбин, парихонларга бориш каби гунох
ишлар билан шифо топаман дейиш гумрохлик ва ширкдир. Шифони факат Аллох
таоло беради. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Аллох таоло харом нарса
билан мусулмонларга шифо бермаслигини айтганлар.
Сехр - Аллох барчамизни ўз панохида асрасин – куйидаги ишлар билан
даволанади:
1. Сехргар афсун килганида ишлатган буюмлар топилса, ёкиб, кўмиб
юборилади.6

1
- Имом Бухорий 5/94 ва имом Муслим 89- хадис Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килишган.
2
- Завоидул-Баззор 169- бет.
3
- Ат-Таргиб ват-тархиб 3/53 ва Мажмаъуз-завоид 5/118 бетга каранг.
4
- Имом Ахмад ибн Ханбал 1/190 Бужола ибн Абдадан ривоят килган.
5
- Имом Молик Муваттаъ 2/871 ва Термизий 1460- хадисларда ривоят килишган.
6
- Бухорий 10/221 ва Муслим 2189- хадисда ривоят килишган.
25
2. Куръон ва пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг дуолари билан дам
солиш энг фойдали даволардан саналади. Бу дуоларга куйидагиларни мисол
килиш мумкин: «Фотиха» сураси, «Оятал-курсий», икки «кул аъузу» сураси
ва ушбу дуолар:
 Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам набиралари Хасан ва Хусайнга дам
солганларида куйидаги дуони айтардилар: «Уъийзукумо бикалиматиллахит-
тамма мин кулли шайтонин ва хамма, ва мин кулли айнин ламма». Яъни,
Аллохнинг етук калималари1 хакки, сизни хамма шайтонлардан, захарли
хашаротлардан ва ёмон кўздан ўзи асрасин».
 «Бисмиллахи уркийка, валлоху яшфийка мин кулли доин юъзийка». Яъни,
«Аллохнинг номи билан дам солаяпман. Сенга озор етказаётган дардларга
Аллох ўзи шифо бергай»2
 «Асъалуллохал-азийм, роббал-аршил карим ан яшфияк» яъни, «арш эгаси
буюк Аллохдан сенга шифо беришини сўрайман». 3 Бу дуо етти бор
айтилади.
 «Азхибил-баъс, роббаннас, ишфи анташ-шофий, ла шифаа илла шифоука,
шифаан ла югодиру сакоман». Яъни, «Эй парвардигор, кулфатни кеткизгин.
Хеч дард колдирмайдиган шифо бер, факат сенгина шифо берасан. Сенинг
шифойингдан бошка шифо йўкдир».4
3. Эрталаб ва кечкурун айтиладиган зикрларни доим айтиш Аллохнинг изни
иродаси билан, хамма балолардан сакловчи сабабларнинг энг афзалидир. Бу
зикрлар куръон оятлари ва пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламнинг
дуоларидан бўлиши лозим.
4. Сехр ва бошка мусибатлардан сакланишнинг энг яхши йўли Аллохнинг
буйрукларини бажариш, кайтарикларидан кайтишдир. Кўп одамлар бепарво
бўлиб, Аллохнинг буйрукларини бажаришга ахамият бермайдилар ва
Аллох харом килган нарсалардан тийилмайдилар. Сўнг бирор дардга
чалинганларида, Аллохни эслаб колишади. Пайгамбар саллоллоху алайхи
ва саллам Ибн Аббосга килган насихатларида айтадиларки: «Фаровонлик –
бойлик, соглик, бошга мусибат тушмаган вактларда Аллохга ўзингни
танитгин, кийинчилик вактида у хам сени танийди».
Демак, ким соглик, куч-куввати бор вактида Аллохга якин бўлса, касал бўлган
ва кучдан колган чогида Аллох унга якин бўлади.

Саккизинчи мактуб
Мухтарам биродар, яхши хулк Аллох ва расули суядиган улуг хислатлардан
биридир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Аллох
таоло юксак ахлокларни яхши кўради, тубан, разил феълларни эса ёктирмайди».5

1
- Аллохнинг барча каломи айбу нуксондан холи, мукаммал бўлганлиги, панох тиловчига Аллохнинг изни билан
фойда бериб, балою-офатлардан сакловчи экани боис пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам шундай деганлар.
2
- Муслим ривояти 2186-хадис.
3
- Абу Довуд 3106-хадис ва Тирмизий 2084- хадисларда ривоят килишган.
4
- Бухорий 10/176 ва Муслим 2191- хадисларда ривоят килишган.
5
- Хоким ривоят килган Сахихул-жомеъ 1885- хадисга каранг.
26
Яхши хулк деганда нимани тушунамиз? Яхши хулк – Абдуллох ибн Муборак
айтганларидек – очик чехра билан муомала килиш, кўлдан келган яхшиликни
килиш, озор беришдан ўзни тийиш демакдир.
Азиз биродар, биз шу кунларда маънавий кашшоклик балосига мубтало
бўлганмиз. Одоб-ахлок масаласига кўпчилик енгил-елпи, бепарво карашади,
баъзилар эса буни бош котиришга арзимайдиган масала деб биладилар.
Исломда одоб-ахлок масаласи гоятда юкори ўрин эгаллайди. Буни пайгамбар
саллоллоху алайхи ва салламнинг «Мен юксак инсоний фазилатларни мукаммал
килиш учунгина юборилганман» - деган сўзларидан билиб олса бўлади. Гўё у зот
пайгамбарликдан кўзланган максадни факат шу масалага чекладилар.
Фикримизнинг яна бир далили шуки, пайгамбар саллоллоху алайхи ва
салламга эзгулик хакида савол берилганда: «Эзгулик – яхши хулк эгаси
бўлишдир» - деганлар.
Яхши хулк жуда кўп фазилатларни жамлаган бўлиб, куйида шулардан
баъзиларини айтиб ўтаман:
 Амаллар ичида энг кўп жаннатга киритувчи хислат – яхши хулкдир.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан «Кайси амал кишиларни
жаннатга кўп сазовор килади?» деб сўрадилар. Шунда у зот : «Такво ва
яхши хулк» деб жавоб килдилар.
 Яхши хулк – киёмат куни барча амаллар тарозуга кўйилган пайтда «тош
босадиган», тарозини огир киладиган энг улуг хислатдир. Пайгамбар
саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Киёмат куни мўминнинг
амаллари тортилаётган тарозида яхши хулкдан кўра огиррок бўлган бирон
хислат йўкдир. Аллох таоло фахш сўзларни сўзловчи, тилига эрк берган
беодоб кимсаларни нихоятда ёмон кўради».
 Бу хислатни ўзида мужассам этган кишига жаннатнинг энг юкори, тўридан
бир уй берилишига пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам кафил
бўлганлар. Абу Умома розияллоху анху у зотнинг шу сўзларни
айтганларини хикоя килади: «Ким яхши хулк эгаси бўлса, унга жаннатнинг
тўридан бир уй берилади. Бунга мен кафолат бераман».
 Яхши хулк эгасининг мартабаси кундузлари рўза тутиб, кечаларини тоат-
ибодатда ўтказган зохиднинг мартабаси билан тенгдир. Оиша онамиз
шундай дейдилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг мўмин
одам ўзининг яхши хулки билан кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз
ўкиб ибодат килиб чиккан киши даражасига етади»- деб айтаётганларини
эшитганман.
 Чиройли, яхши хулк эгалари киёмат куни расулуллох саллоллоху алайхи ва
салламга энг якин жойда бўладилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва
саллам шундай дейдилар: «Ораларингизда мен энг яхши кўрган, киёмат
куни менга жуда якин жойдан ўрин оладиган кишилар – яхши хулк
эгаларидир. (Аксинча) мен нихоятда нафратланадиган, киёматда жуда
узокда бўладиган кишилар – огзидан боди кириб, шоди чикувчи,
такиллаган, мактанчок кимсалардир».

27
 Яхши хулк билан умматнинг энг етук, саховатпеша улуг кишилари
одобланадилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг энг
яхшиларингиз – чиройли хулк эгаларидир» - деган сўзни кўп айтардилар.
Мухтарам биродар! Бирон бир мусулмон одоб-ахлок масаласининг исломда бу
кадар юксак ўрин эгаллаганини кўргандан сўнг, унга бепарво карармикан? Йўк,
асло! Модомики у, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам билан бирга бўлишни
чин дилдан истар экан, расулуллох саллоллоху алайхи ва салламда мавжуд бўлган
юксак ахлоклар билан одобланишга интилар экан, бу масалага бепарво караши
сира хам мумкин эмас.
Анас розияллоху анху шундай дейдилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва
саллам одамлар ичида энг юксак ахлокли киши эдилар». Абдуллох ибн Амр
«Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам хеч качон ёмон сўзлар сўзламаган,
ёмон килик, ёмон феъл килмаган зот эдилар» - дейдилар.
Яхши хулк эгаси бўлиш бировга эмас, ўзингизга фойда. Машойихлар
экканингни ўрасан деб бежиз айтишмаган.
Келинг, яхши хулк ўз ичига олган кўп одоблардан бири бўлмиш –
рахмдилликни мисол килиб олайлик. Рахмдил бўлсангиз, рахмли зот Аллох
рахматига сазовор бўласиз. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам
«Ердагиларга рахм килинг, сизга осмондаги зот рахм килур!» - дейдилар. Бошка
бир хадисда «Аллох бандалари орасида рахмдил кишиларгагина рахм килади» -
деганлар.
Аксинча, берахм, тошбагр кишиларга Аллохнинг хам рахми келмайди.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар: «Кимки одамларга
рахм этмас экан, Аллох хам унга рахм килмайди».
Аллохнинг рахматига сизда андак бўлсада интилиш бўлса, ўзингизга хам,
бошкаларга хам рахмдил бўлинг, яхшилигингизни дариг тутманг! Жохилга
илмингиз, хору-зор бўлганга мансабингиз, камбагалга молингиз билан рахм
этинг. Каттаю кичикдан мехр-шафкатингизни аяманг, гунохкор, осий бандалар
хакига доим дуода бўлинг. Хайвонлар хам сизнинг мехрибонлигингиз,
рахмдиллигингиздан бебахра колмасин! Билингки, Аллохнинг рахматига энг якин
киши – энг мехрибон, энг рахмдил кишидир.
Яна олий хислатлардан бири – мусулмонларга холис хизмат килиб, уларга
ёрдам бериш хислатини олайлик. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам
шундай дейдилар: «Кимки ўз биродарининг хожатини чикариш йўлида бўлса,
Аллох унинг хожатини чикаради. Кимки дунёда мусулмон биродарининг айбини
ёпса, киёмат куни Аллох унинг айбини ёпади». Яна бир хадисда «Кимки бир
мўмин бошидан дунё кийинчиликларидан, мусибатларидан бирини аритса,
Аллох унинг бошидан киёмат куни бўладиган кийинчиликлардан бирини
аритади. Кимки бир кийналган одамнинг мушкулини осон килса, Аллох дунёю
охиратда унинг мушкулини осон килади. Ким бир мусулмоннинг айбини бекитса,
Аллох дунё ва охиратда унинг айбини бекитади. Банда, модомики ўз биродари
хизматида экан Аллох унинг кўмакчиси бўлади» - дедилар.
Мухтарам биродар! Киши айрим хожилар, зиёратга келган кишиларнинг
ахволига назар ташлар экан, жуда аянчли холатнинг гувохи бўлади: Ростгўйлик
ўрнига ёлгонни, рахмдиллик, мулойимлик ўрнига кўрслик, кўполликни, вафо,
омонат ўрнига хиёнатни кўради. Очик юзлик, кечиримлилик ўрнини кахру газаб,
28
беозорлик ўрнини дилозорлик, саховат ўрнини бахиллик эгаллаган. Одамлар бир-
бирларига кани, мархамат, дейиш ўрнига, жой, ичимлик ёки таом хусусида
талашиб, тортишадилар, камтаринлик ўрнини кибр, адолат ва инсоф ўрнини эса
ноинсофлик ва зулм ишгол этгандир!
Шунда ўз-ўзидан савол тугилади: булар чиндан хам мусулмонми? Ундок
бўлса... кани иффат? Кани омонат? Хаё кани?! Бечораларга рахм килиш,
камбагалнинг бошини силаш каёкда колди?! Мусулмонлар ўртасидаги ўзаро
мухаббат, мехр-шафкат каёкка йўколди?!
Азиз биродар, сиз хам, шубхасиз, ушбу кабих феълларнинг гувохи бўласиз:
Ибодат килаётганингизда туртиб-суртиб ўтаётганларни, тавоф ва саъйда азият
бераётганларни, сигарет хиди бошкаларга етмасин деб хижолат чекмай бадбўй
хидларни «таратиб», сизни кийнаётган кишиларни кўрасиз. Эхтимол, баъзилар
сизни ёмон сўзлар билан бўралаб сўкиб колар. Хуллас, бу муборак жойларни
улуглаш ўрнига, хурматини оёк ости киладиган, бу ерларни чикиндилар, ахлатлар
каби моддий ифлосликлардан, гунохлар, бидъатлар, фиску фасод, одамларга озор
бериш каби маънавий чиркинликлардан тозалашга эътибор бермайдиган
одамларни кўплаб учратасиз. Ажаб, уларга нисбатан кандай муомалада бўлсак
экан? Дархол улардан ўч олиб, бирни икки килиб кайтарсакмикан? Агар шундай
килсак, улардан фаркимиз колмайди, покиза ерларда, муборак пайтларда
ахлоксизликни ёйишда уларга ўз улушимизни кўшган бўламиз.
Аслида, буларга нисбатан бизнинг муомаламиз, Аллох буюргандек,
кечиримлилик, ёмонликка яхшилик билан жавоб бериш бўлмоги лозим. Аллох
таоло шундай дейди:
)134:‫سنِيَ) (آل عمران‬
ِ ْ‫ب الْمُح‬
ّ ‫ح‬
ِ ُ‫س وَاللّ ُه ي‬
ِ ‫ي عَ ِن النّا‬
َ ِ‫ي اْل َغيْظَ وَاْلعَاف‬
َ ِ‫) وَالْكَاظِم‬
«У такводор зотлар... газабларини ичларига ютадиган, одамларнинг хато
камчиликларини афв этадиган кишилардир. Аллох бундай яхшилик
килувчиларни севади» (Оли Имрон:134).
Бошка бир оятда мўминларни сифатлаб, бундай дейди:
)22:‫سيَّئةَ أُولَئِكَ َلهُ ْم ُع ْقبَى الدّارِ) (الرعد‬
ّ ‫سَنةِ ال‬
َ َ‫) َويَدْ َرأُو َن بِالْح‬
«...ёмонликни яхшилик билан кайтарадиган зотлар - ана ўшалар учун охират
диёри (жаннат) бордир» (Раъд:22).
Яна бир оятда эса:
)ٌ‫سّيئَةُ ادْفَعْ بِالّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَِإذَا الّذِي َبْينَكَ َوبَْينَهُ عَدَا َوةٌ َكَأنّ ُه وَلِيّ َحمِيم‬
ّ ‫سَنةُ وَل ال‬
َ َ‫سَتوِي الْح‬
ْ َ‫)وَل ت‬
)34:‫(فصلت‬
«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (хар кандай ёмонликни) энг
гўзал сўзлар билан даф килинг! (шунда) баногох, сиз билан ўрталарингизда
адоват бўлган кимса кайнок – содик дўст каби бўлиб колур» (Фуссилат:34).
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Садака килиш билан мол
харгиз камайиб колмайди. Банда кечиримли бўлар экан, Аллох уни азиз килади.
Кимки нотавон, бечоралигини изхор этиб, Аллохга бош эгса, Аллох унинг
мартабасини янада юкори килади».
Шу ўринда расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдаги етук инсоний
фазилатларга бир назар ташласак, ёмон бўлмасди. У зот энг азиз, энг мукаррам,
29
энг улуг инсон бўлсаларда, бирон марта хам ўзлари учун бировдан касд
олмаганлар. Оиша онамиз шундай дейдилар: «расулуллох саллоллоху алайхи ва
саллам ўзлари учун хеч качон бировлардан касд (ўч) олмасдилар. Лекин, Аллохга
бехурматлик килинганда – буйруклари бажарилмасдан, кайтарикларидан
кайтилмай, харом ишларга кадам кўйилганда, Аллох учун каттик газабланиб,
гунохкорнинг жазосини берардилар». Анас ибн Молик хикоя киладилар:
«Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам билан йўлда кетаётиб эдим, у
кишининг эгниларида кўпол жиякли нажроний тўн бор эди. Оркаларидан бир
аъробий етиб келдида, тўнларидан шундай каттик тортдики, бунинг зарбидан
тўннинг жияги пайгамбарнинг муборак бўйинларига ботиб кетиб, из
колдирганини кўрдим. Сўнгра у одам бу хам етмагандек, «Эй Мухаммад,
хузурингдаги Аллохнинг молидан менга хам ажрат!» - деди. Пайгамбар
саллоллоху алайхи ва саллам унга бурилиб караб, кулдиларда, байтулмолдан унга
мол ажратишга буйрук бердилар».
Шундай экан, нега биз бир мусулмондан озгина озор етиши билан
газабланамиз? Нима учун бир биродаримизда учраган кичкина хато туфайли
кизариб-бўзарамиз? Гўё душманга карши жангда тургандек олишамиз?! Аллох
таолонинг «Мўминлар хеч шубхасиз ога-инилардир» (Хужурот:10) деган сўзи
эсимсиздан чикдими?! Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг
«мусулмонлар ўзаро мухаббат, рахмдиллик ва хамдардликда худди бир танага
ўхшайдилар: бир аъзо касалга чалинадиган бўлса, тананинг бошка аъзолари хам
шу аъзога уйкусизлик ва иситма билан жавоб беради» деган сўзлари кайда
колди?! Ушбу покиза жойларда, муборак вактларда ўзни тийиб, яхши хулклар
билан одобланмас эканмиз, качон одобга кирамиз, айтинг, качон?!
Агар Аллох бизни тўгри йўлга бошласин, деган ниятда бўлсак, ўзимизга
кайта мурожаат килмогимиз, нафсимизни яхши феълларни килишга каттик
ундамогимиз, бу хусусда уни каттик назорат килиб турмогимиз зарур. Аллох
таоло шундай дейди:
)69:‫سنِيَ) (العنكبوت‬
ِ ْ‫)وَالّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا َلَنهْ ِديَّنهُ ْم ُسبَُلنَا َوإِنّ اللّهَ لَمَعَ الْمُح‬
«Бизнинг (йўлимизда) жиход килган – курашган зотларни албатта ўз
йўлларимизга хидоят килурмиз. Аникки, Аллох чиройли амал килгувчи зотлар
билан биргадир» (Анкабут:69).

Тўккизинчи мактуб
Азиз биродар, хаммамизни Аллох таоло фиску-фужурдан сакласин, сиз
мусика ва куй-ёмонлик элчиси, бузуклик ўчоги, халкларнинг онгини захарлаб,
жамиятни бузадиган нарса эканлигини биласизми?!
Бу касаллик жуда кўп халкларнинг аклини ўтмаслаштирган, уларни кўплаб
ютук ва маърифатдан махрум килиб, шахвоний табиатини кўзгаб, охир окибат
расволикка дучор этгандир.
Тарих гувохлик беришича, мусика гирдобига тушган хар кайси халк
нотавонлик ва ахлокий хамда рухий касалликларга гирифтор бўлади. Рум ва Форс
халклари бунга жуда яккол мисол бўла олади. Оврупо халкларининг кандай
халокат боткогида ётганлиги хаммага маълум.

30
Афсуски, кўп мусулмонлар ўтган умматларнинг йўлига эргашиб кетди,
кўпчилик уйида, машинасида, хатто ишхона-дўконида мусикани кўймай
эшитадиган бўлиб колди! Вахоланки, мусиканинг харомлигига, тиришкоклик
талаб киладиган, пок, юксак ислом дини таълимотларига зид эканлигига далиллар
жуда кўп!
Аллох таолонинг буйрукларини бажариш харакатида юрадиган, Аллох таоло
ва расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга тўлик содик эканликларини эълон
киладиган, ислом кўрсатмаларига тескари бўлган хохиш – истаклардан ва урф-
одатлардан воз кечадиган, « Аллох номи зикр килинганида калбларига кўркинч
тушадиган, унинг оятлари тиловат килинганда иймонлари зиёда бўладиган ва
парвардигорларигагина суянадиган» (Анфол:2) хакикий мўминларга; кўп
кишиларнинг назарларида яхши амалга айланиб колган бу мункар – кабих амал
хакидаги Аллох ва росулининг хукмини айтиб ўтамиз:
Аллох таоло айтади:
ٌ‫شتَرِي َل ْه َو الْحَدِيثِ ِلُيضِ ّل عَ ْن َسبِيلِ اللّ ِه ِب َغيْ ِر عِلْ ٍم َوَيتّخِ َذهَا هُزُوا أُوَلئِكَ َلهُ ْم عَذَاب‬
ْ َ‫س مَ ْن ي‬
ِ ‫) َومِ َن النّا‬
)6:‫ُمهِيٌ) (لقمان‬
«Одамлар орасида шундай кимсалар хам борки, улар билимсизлик билан
(ўзгаларни) Аллохнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўл)ни масхара килиш учун
бехуда сўз (лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор килгувчи азоб бордир».
(Лукмон:6)
Сахобалар бу оятдаги «бехуда сўз» дан максад мусика эканлигини айтганлар:
Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху : «Ягона Аллох номига касамки,
бунинг маъноси мусикадир» деб уч бор кайтардилар.1
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо хам шу оятни: «Мусика ва унга
кулок солиш» деб тафсир килганлар.2
Мужохид, Икрима, Хасан ал-Басрий, Саъид ибн Жубайр, Катода, Нахаъий
каби кўпчилик тобеинлар хам мазкур оятни «мусика» деб тафсир килишган.
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Роббим менга арок,
кимор, «ковба» ва «киттийн»ни харом килди».3
«Ковба» сўзи хакида Хаттобий айтадилар: «Бу сўзни «ногора» деб
изохлашган, баъзилар нард дейишади. Бу сўз хар кандай торли мусика асбоблари
маъносида хам ишлатилади.
«Киттийн» - хабаш тилида танбур маъносида бўлиб, бу хадиснинг
ривоятчиларидан бири «удга ўхшаган мусика асбоби» - деб изох берган.
Яна бир хадисда шундай дейдилар: «Кўнгирок шайтоннинг сурнайларидан
биридир».4
Бошка бир хадисда шундай дейдилар: «Менинг умматимда зино, арок, ипак ва
мусикани халол дейдиганлар чикади...».5
Хадисда музикани харомлиги хаммага маълум бўлган зино, арок ва шойи
кийим кийиш билан бирга айтилганига эътибор беринг -а!
1
- Тафсирут-Табарий 10/202.
2
- Тафсирут-Табарий 10/203.
3
- Имом Ахмад Ибн Аббос ва Абдуллох ибн Амр розияллоху анхумодан ривоят килган. «Алфатхур-раббоний»
17/132.
4
- Имом Муслим 2114- хадис ва Абу Довуд 2556-хадисларда ривоят килган.
5
- Имом Бухорий ривоят килган, Фатхул-борий 10/51.
31
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Менинг умматимдан бир тоифаси
охир замонда тўнгиз ва маймунга айлантириб кўйилади» -дедилар. Шунда
сахобалар, ё расулуллох улар ла илаха иллаллох Мухаммадур-расулуллох? –
дейишмайдими деб сўраганларида, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам:
«Улар намоз ўкийдилар, рўзаларини хам тутишади, хаж хам киладилар» -
дедилар. «Ундай бўлса, нега бундай азобга гирифтор бўладилар?» - дейишганида,
«азоб мусика сабабли бўлади: доира чалиб, раккосаларнинг раксини тамошо
килиб, кечани ўйин-кулгу ва ичкилик билан ўтказадиларда, тонгда тўнгиз ва
маймунларга айланиб коладилар» - дедилар.1
Ибн Масъуд розияллоху анху айтадилар: «Сув экинни кандай ўстирса, мусика
калбда нифокни шундай ўстиради».2
Ибн Аббос розияллоху анхумо айтадилар: «Чилдирма харом, торли мусика
асбоблари харом, кавба харом, сурнай харом».3
Тўрт мазхаб уламолари хам музиканинг харомлиги борасида ихтилоф
килишмаган.
Имом Абу Ханифа –рохматуллохи алайхнинг- мазхаблари музика борасида
бошка мазхабларга нисбатан каттикрокдир: Мазхаб олимлари хар кандай
мусикани –хох най билан чалинсин, хох бошка асбоби билан бўлсин-харом,
мусика эшитган киши фосик, гувохлиги ўтмайди-деганлар.
Имом Молик –рохматуллохи алайх-дан мусика хакида сўрашганда, уни бизда
фосиклар эшитади, холос-деб жавоб берган эканлар.
Имом Шофеъий –рохматуллохи алайх: Багдод шахрида бединлар «тагбир»4
деган нарса ўйлаб топиб одамларни куръондан тўсишяпти –дедилар.
Шофеъий мазхабидаги олим Ибн Салох айтадилар: кўшикка чилдирма ёки най
кўшилса, мазхаб имомлари хам, бошка олимлар хам эшитиш харом дейишган.
Имом Ахмад ибн Ханбал –рохматуллохи алайх- айтганлар: «Мусика калбда
мунофикликни пайдо килади, танбурга ўхшаш мусика асбоблари синдириб
ташланиши керак».
Бу хукмдан аёллар мустаснодир. Лекин, уларга хам хар кандай кўшик халол
бўлмасдан, балки куйидаги шартлар топилсагина рухсат этилади:
1. Шеър ёки лапарда бузук ва ифлос сўзлар бўлмаслиги зарур.
2. Чилдирманинг ўзи бўлиши керак, бошка мусика асбоблари харом килинган.
3. Ийд (хайит) ёки тўй куни бўлиши керак.
4. Аёллардан бошкалар иштирок этмаслиги лозим.
Мазкур шартларнинг далили:
Омир ибн Саъд айтади: «Абу Масъуд, Кураза ибн Каъб ва Собит ибн
Зайдларнинг олдларига кирдим. Бир неча киз чилдирма чалиб ашула айтиб
туришган экан, «Сахобасизлару бу ишни инкор килмайсизларми?!» - десам
«тўйда бизга рухсат берилган» - дедилар.5

1
- Бу хадис Абу Хурайра, Оиша, Имрон ибн Хусайн, Абу Молик, Абу Саъид ал-Худрий, Али ибн Абу Толиб, Абу
Умома ва бошка бир неча сахобалардан накл килиган бўлиб, хасан хадисдир.
2
- Ибн Абуд-Дунё ривоят килган.
3
- Саъид ибн Мансур ривоят килган.
4
- Ибнул-Каййим айтадилар: «Тагбир охиратни ёдга соладиган шеър айтаётганларида ёстик ёки шолчага
шеърнинг охангига мослаб уриб туришдир...» Игосатул-Лахфон 1/347-351.
5
- Насоий 2/93, Таёлисий 221-хадис, Ибн Абу шайба, Хоким ва бошкалар ривоят килишган.
32
Оиша розияллоху анхо айтадилар: «Хайит куни пайгамбар саллоллоху алайхи
ва саллам менинг уйимда эдилар, кўшикчи бўлмаган оддий икки ансорий киз
Буъос жангида ансорийлар айтган кўшикларни айтиб туришган эди, шу вакт Абу
Бакр розияллоху анху кириб колдиларда, «Расулуллох саллоллоху алайхи ва
салламнинг уйларида шайтон кўшиклари нима килади?!» - дедилар. Пайгамбар
саллоллоху алайхи ва саллам «Э Абу Бакр, хар кавмнинг байрами-ийди бўлади,
бугун бизнинг ийдимиз» - дедилар.
Ўша кизчалар хайит кунида жангга чорловчи кўшикларни чолгу асбобларисиз
айтаётган эдилар.
Азиз биродар, келинг куйидаги икки оятни тадаббур килиб, маъноларини
чакишга харкат килиб кўрайлик.
Аллох таоло айтади:
)36:‫ب الّذِي َن يَسْ َمعُو َن وَالْ َموْتَى يَْب َعُثهُمُ اللّ ُه ثُمّ إَِليْهِ يُ ْر َجعُونَ) (النعام‬
ُ ‫)ِإنّمَا يَسْتَجِي‬
«Албатта, эшита оладиган зотларгина (сизнинг даъватингизни) кабул
килурлар. Ўликлар (кофирлар) ни эса Аллох тирилтирур. Сўнгра ўзига
кайтарилурлар». (Анъом:36)
Аллох таоло айтади:
َ‫ى مِنَ اللّهِ ِإنّ اللّه‬
ً ‫ستَجِيبُوا لَكَ فَاعَْلمْ َأنّمَا َيتِّبعُونَ َأ ْهوَا َءهُ ْم َومَنْ أَضَ ّل مِمّ ِن اّتبَعَ هَوَاهُ ِب َغيْ ِر هُد‬
ْ َ‫)فَِإنْ َل ْم ي‬
)50:‫ل َيهْدِي اْل َقوْمَ الظّالِ ِميَ) (القصص‬
«Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки улар факат хавои
нафсларигагина эргашурлар. Аллох томонидан хидоятланмаган холда ўз хавои
нафсига эргашган кимсадан хам йўлдан озганрок ким бор?! Албатта Аллох
бундай золим кавмни хидоят килмас». (Касас:50)
Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «ким нохак эканини
билатуриб тортишаверса, хатосидан кайтмагунча Аллохнинг газабида бўлади».1
Хожи биродарим, Аллох ўзи асраб, тўгри йўлдан оздирмасин! Пайгамбар
саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Ким хаж килиб, бехаё-бепарда сўз
айтмаса ва гунох ишлар килмаса, онадан янги тугилган чакалокдек бегунох бўлиб
колади».2
Бошка бир хадисда эса «Хажжи мабрурнинг жаннатдан бошка ажри йўк!» -
дедилар.
Агар шу ажрни кўлга киритган бўлсангиз, Аллохнинг номига касам ичиб
айтаманки, сиз улуг-азиз одамсиз! Энди гунох ишлар килиб, тоат-ибодатларни
ташлаб бу ажрни йўк килиб юбориш ёки камайтириб кўйишдан эхтиёт бўлинг!
Чунки, хаждан кейин яхши амаллар килиб тоат-ибодатда бўлиш, мункар-ёмон
ишларни ташлаш хажингиз кабул бўлганининг аломатидир. Аксинча, гунох
килиб, яхши амалларга бепарво бўлиш эса, хажни кабул бўлмаганининг
аломатидир.
Азиз биродарим! Хаждан топган фойдангиз «фалончи хожи» деган номгина
бўлиб колмасин! Аллохнинг номига касам ичиб айтаманки, бу ном сизга Аллох
таоло хузурида хеч кандай фойда бермайди! Бугун эрта бу ташвишли дунёни чор-
ночор тарк этган вактингизда амалларнинг хажми ёки жимжимадор номи эмас,
1
- Ахмад 2/70 ва Абу Довуд 3597 – хадисларда ривоят килишган.
2
- Бухорий 3/302 ва Муслим 1350-хадисларда ривоят килишган.
33
балки Аллох даргохида кабул бўлиши сиз учун канчалик мухим эканини
англайсиз!
Аллох таоло хажингизни мабрур килган бўлсин, гунохларингизни кечсин,
килган саъй-харакатларингизни макбул айласин, оила-фарзандларингиз кучогига,
юртингизга сог-саломат улуг ажрлар билан кайтарсин! Бу ишларга ундан ўзга хеч
ким кодир эмас!
Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламга, у зотнинг ахли
байтларига ва барча асхобларига яратганнинг салавоту саломлари бўлсин. Бутун
оламларнинг хожаси-Аллох таолога хамду санолар бўлсин. Охир окибат
такводорларники бўлур.

34

Вам также может понравиться