Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                

Поцдам — Германиядаги шаҳар. Бранденбург ерининг маъмурий маркази. Берлиндан жан.-ғарбдаги кўллар бўйида жойлашган. Аҳолиси 129,8 минг киши (1998). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Хафел дарёси бўйидаги порт. Машинасозлик ривожланган. Кимёфармацевтика, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Мамлакатнинг тарихий ва мада-ний марказларидан. Кинематография ва телевидение олий мактаби, астрофизика расадхонаси, музей бор.

Поцдам
Шаҳар
Скйлине оф Поцдам
Поцдам
Герб
52°24′0″Н 13°4′0″Э / 52.40000°Н 13.06667°Э / 52.40000; 13.06667
Мамлакат Германия
Ер Бранденбург
Ҳукумат
 • мер Жанн Жакобс
Илк эслатилиши 993
Қачондан бери шаҳар 1345
Майдон 18,728 км2 (7,231 кв ми)
Маркази баландлиги 35 м
Аҳолиси
 (2010)
156 906
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди +49 (0)331
Почта индекс(лар)и 14401-14482
Автомобил коди П
Поцдам харитада
Поцдам
Поцдам

П. йилномаларда 10-асрдан тилга олинган. 13-асрда Бранденбург Маркграфлиги таркибига кирган. 15-асрда шаҳар ҳуқуқини олган. 18-аср охиридан Пруссия қиролларининг ёзги қароргоҳи.

П.да 1945-йилда СССР, АҚСҲ ва Буюк Британия давлат раҳбарларининг конференсияси (Берлин конференсияси) бўлиб ўтган. Меъморий ёдгорликларидан 18—19-асрларда қурилган сарой ва черковлар, шу жумладан, Сан-Суси саройбоғ мажмуаси (1745—62) сақланган.[1]

Поцдам Германиянинг Бранденбург ерида жойлашган шаҳардир. Ушбу шаҳар Майдони — 187,28 км2. 156 906 нафар аҳоли истиқомат қилади (2010).

Географияси

edit

Ҳудуди

edit

Поцдамнинг ҳудуди 188,26[2][3] км2дир. Денгиз сатҳидан ўртача 35 м баландликда жойлашган.

Демографияси

edit
Йил Сони
2012 159 456
2013 161 097
2014 163 668
Йил Сони
2015 167 505
2016 171 810
2017 175 710
Йил Сони
2018 178 347
2019 180 334
2020 182 219
Йил Сони
2021 182 112
2022 185 750

Манбалар

edit