Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Бобойи Порадўз

From Vikipediya

Ҳазрат Бобойи Порадўз (Бобойи Шавқи; Шайх Абу Бакр Муҳаммад бин Аҳмад Ал Аскоф) — Марказий Осиёлик зоҳид, олим, шайх (ВИИИ—ИХ аср).

Бобойи Порадўз мақбараси

Бобойи Порадўз 842-йил Бухорода туғилиб, 925-йилда вафот этган. У 83 йил умр кўрган. Манбаларда "Шавқи Бобо эрди билсанг асли номи Порадўз" дейилган. Бундай айтилишига сабаб, у Оллоҳнинг шавқи, ишқи билан яшаган дейилади. Шунинг учун ул зоти шарифни Бобойи Шавқи деб ҳам атаганлар.

Шунингдек, Бухоро Чор Бакрлари, яъни Абу Бакр Саъд, Абу Бакр Фазл, Абу Бакр Тархон, Абу Бакр Ҳомид ва таниқли мужтаҳид (диний қоидаларни тартибга солувчи) ҳисобланмиш Абу Жафар Ҳиндувонийлар Бобойи Порадўзнинг шогирдлари бўлишган.

Бобойи Порадўз тикувчилар, этикдўз, маҳсидўз ва бошқа касб эгаларининг пири ҳисобланган.

Бобойи Порадўз мақбараси Бухоро шаҳрининг Саллахона дарвозаси ташқарисида жойлашган. Бухоро зиёратгоҳлародан биридир.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  1. „Туҳфат ат — зоирин“ — "Зиёратчиларга туҳфа", Бухоро тошбосма нашриёти 1910.
  2. „Туҳфат ул-обидин — Муҳаммад Обид Намангоний. (Сафарбоэв М. Ракҳимов С.) -“. Ташкент: Навруз, 2019.
  3. „Етти Пир ва Етти Авлиё“ — Адабий — бадиий, маърифий тўплам. Бухоро вилоят босмахонаси, МЧЖ нашриёти 2019.
  4. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005)