Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Ҳамидабону бегим

From Vikipediya
Ҳамида Бону Бегим

Ҳамида Бону бегим портрети
Подишоҳ бегим
Ўтмишдоши Бека бегим
Вориси Солиҳа Султон бегим
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1527-йил
Вафоти 1604-йил 29-август
Агра, Бобурийлар империяси
Турмуш ўртоғи Ҳумоюн1541-1556-йиллар
Болалари

Акбар

2 қиз
Онаси Моҳ Афро'з бегим
Отаси Шайх Али Акбар Жомий
Дини шиа, ислом
Дафн этилган жойи Ҳумоюн қабри ёнига, Деҳли
Унвони Подишоҳ бегим, Ҳазрат бегим

Ҳамидабону Бегим (тахминан 1527 тах. — 1604-йил 29-август), иккинчи бобурий ҳукмдор Ҳумоюннинг рафиқаси ва сулола вориси ҳисобланган учинчи бобурий подшо Акбарнинг онаси эди[1][2]. Бегимга ўғли Акбар томонидан Марям Макони унвони берилган[3]. Ҳамида Акбар даврида Подишоҳ Бегим унвонини ҳам олган[4].

Оила

[edit | edit source]

Ҳамидабону Бегим тах. 1527-йилда форс миллатига мансуб оилада дунёга келган[5]. Қизнинг отаси-шайх Али Акбар Жомий, шиаликка эътиқод қилган. Подшо Бобурнинг кенжа ўғли, шаҳзода Ҳиндол Мирзонинг ҳомийси эди. Али Акбар Жомийнинг ўзи Аҳмад Жомий Зинда-фил наслига мансуб. Шунингдек, Миян Бобо Дўст номи билан ҳам танилган. Ҳамида Бонунинг онаси Синднинг Паат шаҳрида Али Акбар Жомийга турмушга чиққан Моҳ Афрўз Бегим эди. Насл-насабига кўра, Ҳамида диндор мусулмон бўлган[6].

Ҳумоюн билан учрашув

[edit | edit source]

Ҳамидабону Ҳумоюнни ўн тўрт ёшли қизалоқ чоғида Мирзо Ҳиндол хонадонига ташриф буюрганда яъни, Алварда онаси Дилдор бегим (Бобурнинг хотини ва Ҳумоюннинг ўгай онаси) берган зиёфатда учратган. Ҳумоюн Деҳлида афғон ҳукмронлигини тиклаш умидида бўлган Шер Шоҳ Сур қўшинлари ҳужуми натижасида Деҳлидан чиқиб кетганидан кейин сургунда юрган эди[7].

Ҳумоюннинг Ҳамидабону Бегим билан турмуш қуриши бўйича фикр билдирилганда, Ҳамида ҳам, Ҳиндол ҳам, эҳтимол, бир-бирлари билан алоқадор бўлганлари учун никоҳ таклифига қаттиқ қаршилик кўрсатишган[8]. Афтидан, Ҳамида Ҳиндолга ошиқ бўлган бўлиши мумкин. Бунинг учун фақат иккиламчи далиллар бор[8]. Ҳиндолнинг синглиси ва Ҳамиданинг яқин дугонаси Гулбадан бегим ўзининг „Ҳумоюннома“ китобида Ҳамидани ўша кунларда акасининг саройида, ҳатто онаси Дилдор бегимнинг саройида тез-тез кўришини таъкидлаган[9].

Дастлаб Ҳамида Ҳумоюн билан учрашишдан бош тортган; охир-оқибат қирқ кунлик „таъқиб“дан сўнг Дилдор бегимнинг талабига кўра Ҳумоюнга турмушга чиқишга рози бўлган. Ҳамидабону Ҳумоюнномада дастлаб истаксизлигига ишора қилинган[10].

Никоҳ

[edit | edit source]
Ёш Акбар онасини таниди. " Акбарнома "дан бир иллюстрация.

Никоҳ 1541-йил сентабр ойининг душанба куни (Жумада ул-аввал 948 ҳижрий) Ҳумоюннинг ўзи астролаб ёрдамида танлаган куни, Патрда (Паат, Доду тумани номи билан машҳур) бўлиб ўтди. Шундай қилиб, Ҳамида биринчи хотини ва бош турмуш ўртоғи бўлган Бека Бегимдан кейин (кейинчалик Ҳожи Бегим деб номланади) кейин подшонинг кичик хотини бўлди[2][11]. Бу никоҳ Ҳумоюн учун „сиёсий жиҳатдан фойдали“ бўлган, чунки у уруш пайтида рақиб шиа гуруҳларидан ёрдам олди[10].

Чўл бўйлаб хавфли саёҳатдан бир йил ўтиб, 1542-йил 22-августда Бегим Ҳумоюн билан ҳинду рожаси Ражпут Рана Прасад томонидан бошқариладиган Умеркотга етиб борди ва Рана уларга бошпана берди. Икки ой ўтгач, хоним 1542-йил 15-октябрда эрта тонгда (ҳижрий 949 йил ражаб ойининг тўртинчи куни) бўлажак император Акбарни дунёга келтирди. Чақалоққа Ҳумоюн Лаҳордалигида тушида маълум бўлган — Жалолиддин Муҳаммад Акбар деб исм қўйилди[12][13].

Келгуси йилларда Ҳалима бегим ҳали ҳам қўнимсиз эрига эргашиб кўп оғир саёҳатларни бошдан кечирди. Биринчидан, кейинги декабр ойининг бошида Бегим янги туғилган чақалоқ билан ўн ёки ўн икки кунлик йўл юриб, Жун шаҳрига йўл олди. Кейин 1543-йилда у Синдда хавфли саёҳатни амалга оширди. Ҳамида ўғлини қолдириб, эрига ҳамроҳлик қилиб, Эронга жўнади. Бу ерда эр-хотинлар Сафавийлар сулоласи ҳукм сурган Эроннинг Ардабил шаҳрида аждодлари Аҳмад Жомий ва шиалар зиёратгоҳини зиёрат қилдилар. Бу уларга кейинги ишларида катта ёрдам берди. 1544-йилда Ҳиротдан 93 чақирим жанубда жойлашган Сабзавордаги қароргоҳда Ҳамида қиз туғди.

Ҳумоюн Эрон шоҳи Таҳмасп И берган қўшин билан Эрондан қайтиб келади ва Қандаҳорда Дилдор Бегим ва унинг ўғли Мирзо Ҳиндол билан учрашади. Шундай қилиб, 1545-йилнинг 15-ноябрида (ҳижрий 952-йилнинг 10-рақами) у ўғли Акбарни яна кўрди, бир гуруҳ аёллар орасида ёш Акбарнинг онасини таниган саҳнаси Акбарнинг таржимаи ҳоли „Акбарнома“да жуда яхши тасвирланган. 1548-йилда Ҳамида бегим Акбар билан Ҳумоюн билан Кобулга боради[14].

Акбар ҳукмронлиги

[edit | edit source]
Акбарнинг онаси қайиқда Аграга боради. " Акбарнома "дан бир иллюстрация.

Акбар ҳукмронлиги даврида подшо хонимлари давлат ишларига аралашиб, гуноҳ қилган киши учун кечирим сўраган ҳолатлар кўп бўлган. Бир пайтлар Ҳамида Бону ва унинг келини Руқия Султон Бегим шундай қилган бўлсалар ҳам, Акбар шиа мусулмонни ўлдирган Лаҳорлик сунний мусулмонни фақат диний ақидапарастлик туфайли кечиришдан бош тортгани тарихда сақланиб қолган[15].

Шу билан бирга, Шершоҳ Сурий 1545-йил май ойида вафот этди ва шундан сўнг унинг ўғли ва вориси Исломшоҳ ҳам 1554-йилда вафот этиб, Сури сулоласи ҳукмронлигини тарқатиб юборди. 1554-йилнинг ноябрида Ҳумоюн Ҳиндистонга жўнаб кетиб, яна Ҳамида Кобулда қолди. Ҳумоюн 1555-йилда Деҳлини назоратга олган бўлса-да, қайтиб келганидан кейин бир йил ўтиб, 1556-йилда Деҳлининг Пурана Қила шаҳрида кутубхонаси зинасидан йиқилиб, 47 ёшида ўн уч ёшли меросхўрини қолдириб вафот этди. Акбар империянинг энг буюк ҳукмдорларидан бири бўлган. Ҳамида Бону Кобулдан Акбарга фақат унинг ҳукмронлигининг иккинчи йили, милодий 1557-йилда қўшилди ва ундан кейин у билан бирга бўлди. Ҳамида турли вазиятларда сиёсатга аралашди. Энг муҳими, Бобурийлар вазири Байрамхоннинг лавозимидан четлатилиши пайтида ҳам ўғлига йўл-йўриқ кўрсатди[14].

Кейинчалик у невараси Шаҳзода хонимни тарбиялади[16].

Вафоти

[edit | edit source]
Ҳамида Бону Бегимнинг кенотафи Дара Шикоҳ ва бошқалар билан бирга Ҳумоюн қабрининг ён хонасида, Деҳли.

Ҳамида Бону 1604-йилнинг 29-августида (19-Шаҳриёр, ҳижрий 1013-йил) Агра шаҳрида, ўғли Акбар вафотидан бир йил олдин ва эри Ҳумоюн вафотидан деярли ярим аср ўтгач, Ҳумоюн қабри ёнига дафн этилган. Кейинчалик шаҳзода Салим, бўлажак подшо Жаҳонгир отаси Акбарга қарши қўзғолон кўтарганида, Ҳамида Бону ўғли ва набирасини яраштиришни зиммасига олди. Салим фитна уюштириб, Акбарнинг севимли вазири Абул-Фазлни ўлдирган бўлса ҳам, ярашув амалга ошди.

Ҳамида Бону Марям-Маконий унвонига эга бўлиб, ўлимидан сўнг, Акбар уни „айбсизлик тимсоли“ деб ҳисоблаган. Ўғли Акбар ва набираси Жаҳонгирнинг сарой йилномаларида "Ҳазрат" номи билан тилга олинади. Унинг ҳаёти тафсилотлари Ҳумоюннинг синглиси Гулбадан Бегим томонидан ёзилган „Ҳумоюн номасида[17] ҳамда унинг ўғли Акбар даврида ёзилган „Акбарнома“ ва „Айн-и-Акбарий“да ҳам учрайди.

Оммавий маданиятда

[edit | edit source]
  • Ҳамидабону 1945-йилда суратга олинган „Буюк сулола“ ҳинд эпик филмида Наргис томонидан тасвирланган.
  • 2008-йилда Ашутош Говарикер томонидан суратга олинган ҳинд эпик филми Жодҳа ва Акбарда Ҳамида Бону образини Поонам Синҳа гавдалантирган[18].
  • 2013-йил 18-июндан Зеэ ТВ Ражат Токас ва Паридхи Шарма бошчилигидаги Жодҳа ва Акбар номли телесериални намойиш қила бошлади. Ҳамида Бону Бегим бош қаҳрамон сифатида тасвирланган ва уни Чҳая Пҳадкар ижро этган. 
  • Ришина Кандхари 2017-йилда ҳинд сериали Акбар Ракҳт Се Такҳт Ка Сафарда Ҳамида Бону Бегим ролини ижро этган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Лал, Муни. Шаҳ Жаҳан (эн). Викас Публишинг Ҳоусе, 1986 — хв-бет. ИСБН 9780706929294. 
  2. 2,0 2,1 Тҳе Ҳумаюн Нама: Гулбадан Бегум’с форготтен чрониcле Ясмеэн Муршед, Тҳе Даилй Стар, 27 Жуне 2004.
  3. Финдлй, Эллисон Банкс. Нур Жаҳан, эмпресс оф Мугҳал Индиа. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1993 — 94-бет. ИСБН 9780195360608. 
  4. Бадаюни, Абдул Қадир. Мунтакҳаб-ут-Таwарикҳ. „Бегум Пäдшāҳ, тҳе мотҳер оф ҳис Мажестй, бусиэд ҳерселф ин тҳе ладиэс' апартменц оф тҳе палаcе ин интерcединг фор тҳе Шаикҳ анд саид то тҳе Эмперор. Мй сон, ҳе ҳас ан агед анд деcрепит мотҳер ин Ажмер.“ 
  5. Трусчке, Аудрей. Cултуре оф Энcоунтерс: Санскрит ат тҳе Мугҳал Cоурт (эн). Cолумбиа Университй Пресс, 2016-03-01. ИСБН 978-0-231-54097-1. 
  6. Др. Б. П. Саҳа. Бегамс, cонcубинес, анд мемсаҳибс. Викас Пуб. Ҳоусе — 20-бет. 
  7. Мукҳержеэ, п.119
  8. 8,0 8,1 Эралй, Абраҳам. Эмперорс оф тҳе Пеаcоcк Тҳроне : Тҳе Сага оф тҳе Греат Мугҳалс, [Рев. эд.]., Пенгуин боокс, 2000 — 65, 526-бет. ИСБН 9780141001432. 
  9. Wаде, Бонниэ C.. Имагинг Соунд : ан Этҳномусиcологиcал Студй оф Мусиc, Арт, анд Cултуре ин Мугҳал Индиа. Унив. оф Чиcаго Пресс, 1998 — 62-бет. ИСБН 9780226868417. 
  10. 10,0 10,1 Мукҳержеэ, п.120
  11. Босе, Мандакранта. Фаcес оф тҳе феминине ин анcиэнт, медиэвал, анд модерн Индиа. УС: Охфорд Университй Пресс, 2000 — 203-бет. ИСБН 0-19-512229-1. Қаралди: 6-август 2009-йил. 
  12. Парт 10:..тҳе биртҳ оф Акбар Ҳумаюн нама бй Гулбадан Бегум.
  13. Счиммел, Аннемариэ. Тҳе эмпире оф тҳе греат Мугҳалс. Реактион Боокс, 2004 — 146-бет. ИСБН 1-86189-185-7. .
  14. 14,0 14,1 Счиммел, Аннемариэ. Тҳе эмпире оф тҳе греат Мугҳалс. Реактион Боокс, 2004 — 146-бет. ИСБН 1-86189-185-7. Счиммел, Аннемариэ; Бурзине К. Wагҳмар (2004). Тҳе эмпире оф тҳе греат Мугҳалс. Реактион Боокс. п. 146. ИСБН 1-86189-185-7..
  15. Мукҳержеэ, п.130
  16. Эмперор, Жаҳангир. Жаҳангирнама — 37-бет. 
  17. Ҳумаюн-Нама : Тҳе Ҳисторй оф Ҳумаюн бй Гул-Бадан Бегам. Транслатед бй Аннетте С. Беверидге. Неw Делҳи, Гоодwорд, 2001,ИСБН 81-87570-99-7. Паге 149.
  18. Жодҳаа Акбар ИМДбда

Адабиётлар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]