Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Инглиз тили

From Vikipediya
Инглиз тили
Миллий номи Энглиш
Мамлакатлар Англия ва 75 дан ортиқ маҳаллий шахслар
Расмийлик ҳолати расмий тил
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 1,5 миллиард
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳинд-Европа
Алифбоси Лотин алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-1 эн
ИСО 639-3 энг[1]

Инглиз тили (инглизча: Энглиш) — ҳинд-европа оиласининг герман гуруҳига кирувчи тил. Инглиз халқининг тили. Австралия, АҚСҲ, Бирлашган Қироллик, Ҳиндистон, Ирландия, ЖАР, Канада, Либерия, Малта ва Янги Зеландиянинг расмий тили. Инглиз тили дунёдаги энг кўп ишлатиладиган тиллар ичида 3-ўринда туради (Испан ҳамда Мандарин Хитойча тиллардан кейин). Европа Иттифоқининг асосий тили.

Инглиз тили БМТнинг расмий иш юритиш тилларидан бири, Буюк Британия, Ирландия, Шимолий Америка, Австралия, Янги Зеландия, Осиё ва Африкадаги кўпгина мамлакатларда тарқалган. Бу тилда ер юзидаги 1,5 миллиарддан ортиқ киши гаплашади (2024). Буюк Британия ва Шимолий Ирландия, АҚСҲ, Австралия, Янги Зеландия, Канада (франсуз тили билан бирга), Ирландия (ирланд тили билан бирга), Ҳиндистон ва 15 та Африка давлати (ЖАР, Нигерия, Гана, Уганда, Кения, Танзания ва бошқалар)да расмий тил сифатида қўлланади.

Келиб чиқиш тарихи

[edit | edit source]

Инглиз тили қадимги герман қабилалари (инглиз, сакс ва ют)нинг тилларидан келиб чиққан. Инглиз тили Англиянинг Англо-Саксон қиролликлари ҳамда ҳозирги жанубий-шарқий Шотландия ерлари аввалги Норзумбрия қироллигида вужудга келди. Тарихий манбааларга кўра, эски инглиз тили жуда кўплаб шевалар туркумини ўз ичига олади. Энглиш (инглиз) сўзи Англес сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу халқнинг ажододлар юрти Ангелн ҳозирги Счлесwиг-Ҳолстеин бўлган. Инглиз сўзларнинг кўпчилиги лотин тилидан олинган, ваҳоланки, лотин тили Христиан Черкови ҳамда Европа тафаккур доирасининг тили эди. Викингларнинг ВИИИ ҳамда ИХ асрдаги истилосидан кейин инглиз тили эски норз-тилининг бир қисмини ўзлаштирди. Англиянинг ХИ асрда Норманлар томонидан эгалланилиши норман франсуз тилининг инглиз тили билан қоришишига олиб келди. Айнан шу сабабли инглиз тили луғавий ва имловий тарзда роман тиллар туркумига алоқадор. Ўрта инглиз тили (ХИИ–ХВ асрлар) урғусиз унлиларнинг редуксияга учраши натижасида феъллик сўз бирикмалари кўп ўзгаришларга учраган. ХВИ–ХВИИ асрларда янги инглиз тили юзага келган. Буюк Британиянинг ХВИИ ва ХХ аср ўртасидаги кучли ривожланиши ҳамда АҚСҲнинг ХХ асрдаги дунёвий таъсири остида инглиз тилининг халқаро нуфузи ошди.

Шевалари

[edit | edit source]

Қадимий инглиз тили (ВИИ–ХИ асрлар) англосакс тили деб аталган ва 4 та шевага эга бўлган: нортумбрий, мерсий, уэссек ва кент. ИХ–ХИ асрларда уэссек шеваси асосида адабий инглиз тили шаклланган. Бу шевалар туркуми Буюк Британиянинг шарқий қирғоғига немис қабилалари бўлмиш англо-саксонлар томонидан келтирилган. Ҳозирда инглиз тили ўз ҳудудий шеваларига эга. Буюк Британияда шотланд шеваси; шимолий, жанубий ва марказий шевалар гуруҳи, АҚШда Шарқий, Ўрта Атлантика (марказий), жанубий, шарқий, ўрта, ғарбий шевалар гуруҳи мавжуд. Инглиз тили фонематик тизимида ўзига хос унлилар ва ундошлар мавжуд. Бошқа герман тилларидан инглиз тили аналитик қурилиш белгиси билан фарқланади. Грамматик муносабатларни ифодалашда ёрдамчи сўзлар (артикл, ёрдамчи феъллар, предлоглар) ва сўз тартиби катта аҳамиятга эга. Инглиз тили бошқа тиллар (лотин, франсуз, италян, испан ва бошқалар)дан 70% га яқин сўз қабул қилган. Инглиз тилининг американча вариантини Буюк Британия вариантидан фарқини шу билан изоҳлаш мумкинки, Шимолий Америкага дастлаб кўчиб келганлар (1607) Лондон ва унинг атрофидан, кейингилари эса Шимолий Британия ва Ирландиядан келишган. АҚСҲ тилида Британиядаги сингари ёрқин ифодаланган шевалар йўқ. Профессор Х. Курат тахрири остида чиққан „АҚСҲ ва Канаданинг тилшунослик атласи“да (1939) етти шева, шу жумладан, тарқалиши ҳудуди жиҳатидан энг салмоқли бўлган АҚШнинг марказий ва шимолий вилоятлари шевалари ажратиб кўрсатилган; у АҚШда асосий адабий меъёр ҳисобланади. Инглиз тилининг америкача ва Буюк Британия вариантлари ўртасидаги фарқ лексикада ва маълум даражада фонетикада намоён бўлади; грамматикасидаги фарқ сезиларли эмас. Инглиз тилининг мавжуд Канада, Австралия, Янги Зеландия ва ЖАР адабий вариантлари хусусида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Инглиз тили ёзуви лотин алифбоси асосидадир.[2] Инглиз тили алифбоси лотин ёзувига асосланган ва 26 та ҳарфдан иборат: А, Б, C, Д, Э, Ф, Г, Ҳ, И, Ж, К, Л, М, Н, О, П, Қ, Р, С, Т, У, В, W, Х, Й, З.

Инглиз тилидан рефарат

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. (унспеcифиэд титле)
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил