Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Николай Димо

From Vikipediya

Николай Александрович Димо (1873.30.11, Оргеев - 1959.15.3, Кишинёв) — тупроқшунос олим, ВАСХНИЛ академик. (1948), Молдавияда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1946). Но-воалександрия қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик институтини тугатган (1902). САГУ (ҳоз. Ўзбекистон миллий университети) ва Кишинёв университетини ташкил этишда қатнашган; Ўрта Осиё тупроқшунослик ва геоботаника илмий тадқиқот институтига (1920—31), Молдавия Фанлар академияси Тупроқшунослик институтига раҳбарлик қилган (1957—59). 1945-йилдан Кишинёв университети профессор, тупроқшунослик кафедраси мудири. Д.нинг илмий ишлари тупроқ геог.си, уларнинг шўрланиши, биологияси, физикасига; Россия Европа қисми марказий ҳудудлари, Ўрта Осиё, Закавказе ва Молдавия тупроқ мелиорациясини ўрганишга бағишланган. Д. раҳбарлигида Сирдарё ва Амударё оралиғидаги тупроқ қоплами тадқиқ этилди, Ўрта Осиёнинг дастлабки тупроқ ҳаритаси тузилди.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Димо Николай Александрович" ЎзМЕ. Д-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил