Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Portal:Астрономия

From Vikipediya

Астрономия порталига
хуш келибсиз!

Астрономия (қадимги юнончадан ἄστρον — „юлдуз“, „ёриитқич“; νόμος — „қонун“) — коинот жисмлари ва уларнинг системалари пайдо бўлишини, тараққиёти ва тузилишини, кўринма ва ҳақиқий ҳаракатларини, кимёвий таркиби ва физик ҳолатини, коинотнинг бир бутун умумий қонуниятларини ўрганувчи фан. Астрономия юлдузлар, сайёралар ва уларнинг йўлдошларини, сайёралараро ва юлдузлараро майда жисмларни, газ ва чанг туман ликларини, улардаги физикавий муҳитни, сунъий космик жисмларни (вазиятлари, ҳаракатлари, орбиталарини) ўрганади, шунингдек осмон жисмларини кузатиш натижаларини инсоннинг моддий ҳаётий талабларига қўллаш усулларини ишлаб чиқади. Жумладан, вақтни аниқлаш, жойнинг координаталарини топиш, сайёраларнинг ҳаракатини, сунъий йўлдошларни кузатиш асосида текшириш ва унинг асосида зилзилалар қонуниятларини ўрганиш, космик аппаратларни коинот жисмларига нисбатан ориентирлаш ва бошқа қатор ишлар шулар жумласига киради. Давоми...

Танланган мақола

Катта Магеллан Булутидаги юлдуз яратувчи минтақа. НАСА/ЭСА сурати.

Юлдуз гравитация билан боғланган ёрқин плазма шаридир. Ҳаётининг охирида юлдуз шунингдек дегенерат моддани ҳам ўзи ичига олиши мумкин. Ерга энг яқин юлдуз Қуёшдир, у Ердаги энергиянинг асосий манбаи ҳамдир. Бошқа юлдузлар, атмосфера ҳодисалари тўсиқ бўлмаса, Ер сиртидан қўзғалмас ёруғ нуқталар бўлиб кўринади. Тарихан осмон сферасидаги ёрқин юлдузлар туркум ва астеризмларга тўплантирилган, энг ёрқинларига номлар ҳам берилган. Астрономлар юлдузлар ҳақидаги маълумотларни зижларга йиғишган.

Ҳаётининг камида бирор қисмида юлдуз ядросидаги водород термоядровий реаксияси энергияси нурланиши ҳисобига чарақлайди. Гелийдан оғир деярли барча табиий кимёвий унсурлар юлдузлар нурланиши ёки портлашидаги нуклеосинтез туфайли юзага келган. Астрономлар юлдуз массаси, ёши, кимёвий таркиби ва бошқа хоссаларини унинг спектри, ёрқинлиги ва фазодаги ҳаракатини кузатиб аниқлай олишади. Юлдуз массаси унинг эволуцияси ва тақдирини белгиловчи бош мезондир. Юлдузнинг бошқа характеристикалари унинг ўтмиши, диаметри, айланиши, ҳаракати ва ҳарорати орқали аниқланади. Юлдуз ҳароратининг унинг ёрқинлигига нисбати жадвали, ёки Ҳертзспрунг–Русселл диаграммаси (Ҳ-Р диаграмма), юлдуз ёши ва эволуциявий ҳолатини билишга ёрдам беради.

Давоми...

Танланган тасвир


ВикиЛойиҳалар

Алоқадор порталлар


Кешни тозалаш