Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Радиоастрономия

From Vikipediya

Радиоастрономия (радио. ва астрономия) — астрономиянинг куёш, юлдузлар, галактикалар сингари осмон жисмларини улардан нурланадиган (узунлиги мм нинг улушларидан бир неча км гача бўлган) радиотўлқинлар асосида ўрганадиган бўлими. Қуёш радиотўлқинлари тўғрисида фикрлар 19-аср даёқ илгари сурилган ва уларни қайд қилишга уринишлар бўлган. Фақат 1931-йил К. Янский (АҚСҲ) 14,6 м тўлқин узунлигида Сомон Йўли радионурланишини тасодифан қайд қилди ва шу мақсадда параболик антенна ҳамда сезгир приёмникни қўллади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида радиотўлқинли алоқага эҳтиёж сезилди. 1942-йил Қуёшнинг, 1945-йил Ойнинг тинч қолатдаги радионурланиши, 1946-йил эса Оққуш юлдузлар туркумида "дискрет" (кичик ўлчамли) радионурланиш манбаи кашф қилинди. Осмон жисмларида рўй бераётган физик ҳодисаларни ўрганишда 20-аср 60-йилларидан Р.дан кенг фойдаланилмоқда. Кузатилаётган барча радиоастрономик ҳодисалар физикага маълум радионурланиш механизмлари билан. Мас, қаттиқ жисм (сайёралар ва Қуёш системасидаги кичик жисм)лардаги иссиқлик нурланиши; космик плазма (Галактикадаги газ туманликлар, Қуёш ва юлдузлар атмосфераси) ионлари майдонида иссиқлик электронларининг тормозланиш нурланиши ва бошқа билан боғлиқ. Космик радионурланишлар турли хил радиотелескоплар ёрдамида текширилади. Кенг полосали радиометрларга туташ спектрлар, радиоспектрографларда спектрал чизиқлар кузатилади. Махсус радиотелескоплар — радиоспектрометрлар, радиополяриметрлар ёрдамида радионурланишнинг спектрал таркиби, интенсивлиги, қутбланиши ва бошқа кўрсаткичлари ўрганилади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил