Ҳуманизм
Ҳуманизм (лотинча ҳуманитас - "инсонийлик", "одамийлик") инсонни олий қадрият деб баҳоловчи дунёқарашдир. Ҳуманизм ахлоқнинг динга боғлиқ бўлиб қолишига қарши чиқади, зеро дин инсонни ғайритабиий мавжудотлар борлигига ишонтириб, уларга ҳаётни тўғри англаш ғоясини сингдиради. Ҳуманистлар дунёвий ахлоқ нормаларини тарғиб этишади.
Ҳуманизм (лотинча ҳуманус — инсоний) — одамларга меҳр-муҳаббат билан қараш, уларни ҳурмат қилиш, инсоннинг моддий фаровонлигини юксалтириш ва кишиларда юксак маънавий фазилатларни ривожлантиришга ғамхўрлик қилиш бўлган (қаранг Инсонпарварлик).
Тор маънода — Уйғониш даври (13 — 16-асрлар)да схоластикага ва черковнинг маънавий ҳукмронлигига қарши турган дунёвий ҳурфикрлилик. Ғарбий Европадаги бир неча мамлакатларда Г. ижтимоий тафаккур соҳасида, адабиёт, санъат ва илм-фанда католицизмга ва шахснинг қуллигига қарши қаратилган илғор ҳаракат бўлган. Г. тарафдорлари ўз замонасининг тараққийпарвар кучлари бўлган эди. Улар инсон ҳуқуқи ва олижаноб фазилатлар, илммаърифат ва ҳуррият учун, кишиларнинг ҳар томонлама эркин ривожланиши учун кураш олиб борганлар. Г.нинг атоқли намояндалари Ф. Петрарка, Ж. Боккаччо, Леонардо да Винчи, Ж. Бруно, Т. Кампанелла (Италия), М. Монтен, Ф. Рабле (Франсия), Т. Мор, Ф. Бекон (Англия), Э. Роттердамлик (Нидерландия), Н. Коперник (Полша) ва б. эди.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |