Марокаш (шаҳар)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Марокаш — Марокаш давлатининг жан.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Баланд Атлас тоғларининг шим. этагида. Марокаш вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1 млн. киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакат жан. қисмининг муҳим иқтисодий маркази. Озиқ-овқат, кимё, тўқимачилик, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Савдоҳунармандчилик маркази. Қўлда гилам, бадиий матолар тўқилади, ёғоч ва теридан турли буюмлар ясалади. Қишки курортлари бор. Туристлар куп келади.
Шаҳарга 1062 (баъзи маълумотларга кўра, 1060) йилда асос солинган. М. карвон йўллари кесишган ерда жойлашганлигидан тез орада йирик савдо марказига айланган. 1554—1659-йилларда Марокаш давлатининг пойтахти. W12 йилда Марокаш устидан Франсия протектората ўрнатилгач, М.нинг сиёсий мавқеи пасайди.
Меъморий ёдгорликлардан Қутубия масжиди (1153), Бин Юсуф мадрасаси (1565), Бақия саройи (1894—1900), мақбаралар ансамбли (16-аср 2-ярми) ва бошқа сақланган. Музейлар, университет бор.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |