Location via proxy:   [ UP ]  
[Report a bug]   [Manage cookies]                
Jump to content

Немис тили

From Vikipediya
Немис тили
Миллий номи Deutsch, die deutsche Sprache
Мамлакатлар Германия, Белгия, Швейсария, Луксембург, ...
Расмийлик ҳолати Германия, Белгия, Швейсария, Луксембург, ...
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 200 миллион
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳинд-европа
Алифбоси лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 де
ИСО 639-2 гер (Б); деу (Т)
ИСО 639-3 деу

Немис тили (немисча: Deutsch) — Ҳинд-европа тиллари оиласидаги герман тиллари гуруҳига мансуб тил. Идиш тилига яқин. ГФР, Австрия Республикаси, Швейсария Конфедерацияси (қисман), Люксембург Герсоглиги (қисман), Белгия Қироллигининг расмий тили. Россия Федерациясида, Шим. ва Жан. Американинг бир канча мамлакатларида ҳам тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 110 миллион кишидан ортиқрокдир. Немис тили франк, сакс, туринг , алеманн, бавар сингари ғарбий герман кабилалари шевалари асосида таркиб топган ва қуйи немис, ўрта немис ва жан. немис лаҳжаларига, ҳар бир лаҳжа гуруҳи эса ғарбий ва шар-қий гуруҳчаларга ажралади. Немис тилининг тараққиёт тарихида миллий тилгача бўлган (16-асргача) ва миллий тил (18-асрдан) даврлари фарқланади; 16—17-асрлар ўтиш даври ҳисобланади. Ҳозирги ада-бий тил меъёрларининг шаклланиши асосан 18-аср охирида тугалланиб, бу даврда грамматик тизим ва имло барқарорлашган.

Ҳозирги Немис тили фонологик тизимида монофтонг ва дифтонглар 45 фоизни ташкил этади (16 унли фонема ва 3 дифтонг); ундошлар тизими 18 ундош фонема ва 2 қоришиқ товушдан иборат. Барча фонемалар ҳосил бўлиш ўрни, усули ва талаффузи жиҳатидан ўзаро фарқданади, муайян ўзига хосликларга эга. Граматик қурилиши аналитиксинтетик хусусият билан ажралиб туради. Мас, отларда жинс ва келишик шакллари, асосан, аналитик тарзда, сон категорияси эса синтетик тарзда ифодаланади. Бу ҳолат бошқа сўз туркумларидаги шакллар ифодасида ҳам ку-затилади. Гапнинг асосий тури феъл марказли ран. Ясама, қўшма феъллардан ифодаланган кесим қисмларининг ран таркибида дистант ҳолатда қўлланиши Немис тилининг алоқида хусусияти ҳисобланади.

Сўз ясаш воситалари тизими яхши ривожланган; сўз қўшиш билан от (асосан, термин) ясалиши кенг қўлланади. Луғат таркибида асл немисча сўзлар қатори лотин, франсуз, италян, инглиз ва бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар ҳам кўплаб учрайди. Ёзуви лотин графикасига асосланган.

Адабий Немис тилининг Австрия ва Швейсариядаги вариантлари Германиядаги вариантидан адабий тилдан турлича фойдаланиш ва унинг лаҳжалар ҳамда сўзлашув тилига муносабати нуқтаи назаридан ўзаро фарқданади.[1]

Алифбо

[edit | edit source]
а [а:]
б [бе:]
c [це:]
д [де:]
э [э:]
ф [εф]
г [ге:]
ҳ [ҳа:]
и [и:]
ж [жοт]
к [ка:]
л [εл]
м [εм]
н [εн]
о [о:]
п [пе:]
қ [ку:]
р [εр:]
с [εс]
т [те:]
у [у:]
в [фау:]
х [икс]
й [йпсилεн]
з [цεт]
Немис тили, 1929
Дуден Универсал Wöртербуч (луғат)

Эслатма

[edit | edit source]

Немис тилида отлар ҳар доим катта ҳарфда ёзилади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

[edit | edit source]