Вануату
Вануату Республикаси Рипаблик блонг Вануату Рéпублиқуэ ду Вануату | |
---|---|
Шиор: Лонг Год юми станап Келинглар Худо олдида қатъий турамиз | |
Мадҳия: Юми, Юми, Юми (Wе, Wе, Wе) | |
Пойтахт | Порт-Вила |
Расмий тил(лар) |
Бисламача Франсузча Инглизча |
Ҳукумат | Парламентлик Республика |
Иолу Жоҳнсон Абил | |
Сато Килман | |
Мустақиллик (Франсия ва Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
30-июл 1980 |
Майдон | |
• Бутун |
12,200 км2 (162-ўрин) |
• Сув (%) |
аҳамияциз |
Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
205,754 (185-ўрин) |
• Зичлик | 16/км2 |
ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$580 мил. (204-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$2,819 |
Пул бирлиги | Вату (ВУВ) |
Вақт минтақаси | УТC+11 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+11 |
Қисқартма | НҲ |
Телефон префикси | 678 |
Интернет домени | .ву |
|
Вануату, Вануату Республикаси (Рипаблик блонг Вануату) — Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Янги Гебрид ороллари (80 оролдан иборат)даги давлат. Бу оролларнинг энг йириклари Эспириту-Санто, Амбрим, Малекула, Маэво, Эфате. Майдон 12 190 км2. Аҳолиси 189,6 минг киши (1990-йиллар охири). Пойтахти — Порт-Вила шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 6 провинсияга бўлинган.
Давлат тузуми
[edit | edit source]Вануату Республикаси Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституция 1980 и. 30-июлда қабул қилинган. Давлат бошлиги — президент. У парламент томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламент амалга оширади. Парламент аъзолари аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади. Ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати
[edit | edit source]Ороллар ер юзаси вулкан жинсларидан тузилган тоғлик (энг баланд нуқтаси 1810 м). 60 га яқин вулкандан 10 таси ҳаракатда. Ороллардаги тоғлар орасида текис ерларда деҳқончилик қилинади. Кўпгина иссиқ булоқлар мавжуд. Олтингугурт, марганес конлари бор. Иклими — нам, тропик. Ўртача ойлик темпатураси 20—27°. Йилига 1000 мм гача ёғин ёғади. Сершамол шарқий қияликларда тропик ўрмонлар, ғарбда Ирак ўрмон.
Аҳолиси
[edit | edit source]Аҳолиси асосан меланезлар (95% га яқини). Инглизлар, микронезлар, полинезлар, франсузлар ва б. ҳам яшайди. Шаҳарларда 18,4% аҳоли истиқомат қилади. Расмий тили — инглиз ва франсуз тиллари; давлат тили — бислама тили. Диндорларнинг аксарияти — христианлар (аҳолининг 90% и). Йирик шаҳарлари — Порт-Вила, Луганвил.
Тарихи
[edit | edit source]Вануатуда бир неча минг йиллардан бери одамлар яшайди. тахминан 4 минг йил аввал Янги Гебрид архипелагининг шимолий ва марказий оролларига кўчиб келган кишилар шу ерда ўрнашиб қолди. Ороллар португалияликлар томонидан 1606-йилда кашф этилган. 1774-йилда ороллар инглиз сайёҳи Ж. Кук томонидан тадқиқ этилган ва Европадаги Гебрид оролларига ўхшашлиги учун Янги Гебрид деб аталган. 1906-йилдан Буюк Британия билан Франсиянинг муштарак мустамлакаси бўлган. Маҳаллий аҳолининг кўп йиллик озодлик кураши натижасида Вануату 1980-йил 30-июлда мустақил деб эълон қилинди. Вануату—1981-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами —30-июл — Мустақиллик куни (1980).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Вануату лейбористлар партияси, 1986-йил ташкил этилган; Вануаку партияси, 1971-йил тузилган; Миллий демократик партия, 1986-йилда асос солинган; Меланезия тараққийпарвар партияси, 1988-йилда тузилган; Халқ демократик партияси, 1994-йилда асос солинган; Миллий бирлашган партия, 1991-йилда ташкил этилган; Янги халқ партияси, 1986-йилда тузилган; Мўътадил партиялар иттифоқи, 1980-йилда тузилган. Вануату касаба уюшмалари кенгаши, 5 тармоқ касаба уюшмаларини бирлаштиради.
Хўжалиги
[edit | edit source]Иқтисодиётининг асоси — қишлоқ хўжалиги Меҳнатга қобилиятли аҳолининг 70% қишлоқ хўжалиги билан банд. Кокос палмаси, ямс, какао, шакарқамиш, кофе, пахта экилади. Қорамол, қўй, эчки, парранда бокилади, балиқовланади. 1995-йил ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 13% ни ташкил этди. Унда меҳнатга қобилиятли аҳолининг 3,5% банд бўлди. Қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Марганес қазиб олинади (Эфате оролда). Шунингдек, нефт, олтин, мис заҳиралари бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар бор. 80-йилларнинг охиридан қурилиш авжолди. Сайёҳлик ривожланган; йилига ўртача 45 мингга яқин сайёҳ келиб кетади. Вануатуда темир йўл йўқ. Автомобил йўллари узунлиги—1,1 минг км. Асосий денгиз порти ва халқаро аэропорти Порт-Вила шаҳри. Шунингдек, Луганвил, Паликоуло ва Санту денгиз портлари ҳам бор. Вануату четга копра, марганес рудаси, балиқ, гўшт, кофе, какао, ёғоч чиқаради. Четдан озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки, кимёвий маҳсулотлар, дастгоҳ ва транспорт жиҳозлари олади. Ташқи савдодаги мижозлари — Япония, Австралия, Янги Зеландия, Франсия, Янги Каледония, Фижи, Нидерландия. Пул бирлиги — вату.
Маданияти
[edit | edit source]Вануатуда "Вануату уикли" (инглиз, франсуз ва бислама тилларида, 1980-йилдан), "Трейдинг пост" ("Савдо почтаси", инглиз тилида) ҳафталик газ.лари чиқади. 1987-йилдан Пакнюс минтақавий ахборот агентлиги мавжуд. Вануатуда "Вануату телерадиоэшиттириш корпорациясп" фаолият кўрсатади. Вануату радиоси 1966-йилдан (инглиз, франсуз ва бислама тилларида) ишлайди.
Вануату мактабларида таълим инглиз ва франсуз тилларида олиб борилади. Ўқиш бепул. Бошлангич мактабга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларнинг 85% га яқини давлат бошланғич мактабларига боради. Бу мактабларнинг сони 270 дан ортиқ. Ўрта мактабларга болалар 12 ёшдан қабул қилинади; унда ўқиш муддати 7 йил Ўрта мактабларда 4269 ўқувчи ўқийди. Давлат мактабларидан ташқари, хусусий ва миссионерлик мактаблари ҳам бор. Бошланғич мактаб ўқитувчиларини педагогика коллежлари тайёрлайди. 1989-йил майда Порт-Вила ш.да Жан.-Тинч океани университетининг филиали очилган. Порт-Вила ш.да шунингдек, Маданий марказ ҳамда унинг музейи ва кутубхонаси бор.[1]
Манбалар
[edit | edit source]